ЭҳМ нинг қисқача ривожланиш тарихи


Арифметик ва Мантиқий Қурилма (АМҚ)


Download 45.15 Kb.
bet5/10
Sana28.12.2022
Hajmi45.15 Kb.
#1016692
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
ЭҲМ нинг қисқача ривожланиш тарихи

Арифметик ва Мантиқий Қурилма (АМҚ) - оператив хотирада сакланилаёт-ган информацияни қайта ишлаш жараёнида асосий ишларни бажаради. Унда арифметик ва мантиқий амаллар бажарилади. Ундан ташқари, АМҚ командалар бажарилгандан сўнг, уларни натижаларининг қийматига кўра, ҳисоблаш жараёнини кетма-кетлигини автоматик танлашга ЭҲМга имкон берувчи бошқарув сигналларни чиқаради. Амалларнинг ҳар бири бир - қанча минг элементлардан иборат электрон схемалар ёрдамида бажарилади. Микросхемалар жуда юқори зичликка ва тезкорликга эга. Замонавий технологик босқичида ҳамма АМҚни, идорада қўлланиладиган қисқич (скрепка) ўлчамига тенг бўлган ярим ўтказгич элемент кристалида жойлаштириш мумкин.
АМҚ икки кирувчи ўзгарувчанлардан кўрсатилган функция (кўшиш, айириш, суриш ва х.к.) амалини бажариб чиқишида битта натижани шакллантиради. Бажариладиган функцияни бошкарув курилмадан олиниладиган микрокоман-да таърифлайди. АМҚнинг таркибида байроқ регистр деб айтиладиган, берилган маълумотларни қайта ишлаш амалларининг натижасини тавсифини сақловчи курилмаси бор. Хозирча уни тугрисида куйидагини айтамиз. Бу регистрнинг айрим разрядлари бажарилган амалнинг натижаси нолга тенг булганлигини, амал натижасини ишорасини (+ ёки -), амал тўғри (регистр разрядларининг сеткасидан ортиб чикишлигини борлиги ёки тошиб кетиш-лиги) бажарилганлигини кўрсатади. Байроқларни програм таҳлили берилганларнинг конкрет қийматларига нисбатан программани тармоқланиш амалини ташкил қилишга имкон беради. Ундан ташқари АМҚда процессор регистрлари деб номланадиган.програм-кирилувчи тезкор хотира ҳужайралар тупламлари бор.
Регистрлар процессор архитектурасини асосини ташкил этади. Бўлиши шарт бўлган регистрлар тупламидан куйидагиларни келтириш мумкин:
Берилганларнинг Регистрлари (БР) - амалларни бажарилишида оралиқ натижаларни вақтинча сақлаш учун хизмат килади.
Аккумулятор Регистри (АР) – ҳисоб жараёнида вақтинча сақлаш учун қўлланиладиган регистр (масалан, кўпайтириш командаси бажарили-шида унда натижа шаклланилади).

Download 45.15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling