Ёмғирдан қолган кўлмак сувлар қаёққа кетади?
Download 8.73 Kb.
|
Ёмғирдан қолган кўлмак сувлар қаёққа кетади
Ёмғирдан қолган кўлмак сувлар қаёққа кетади? Ёмғир Яратганнинг раҳмати деймиз. Ёмғир ёғса қувонамиз. Аммо у кўп ёғса-чи? Йўллардаги лойгарчилик, асфальт четларидаги кўлмаклар йўловчиларга фақат ноқулайлик туғдиради. Тротуар - катта йўлдан ариқча ва дарахтлар билан ажратилган , пиёдалар ҳамда велосипед ҳайдовчилари қатнаши учун мўлжалланган махсус йўлак бўлиб, ёғингарчилик сувлари йўлларда тўпланмай, йўл ёқасидаги махсус ариқчаларга оқиб кетиши керак. Бироқ туман марказий кўчаларининг айрим қисмларида бу ариқчалар кўмилиб, гулзорларга айлантирилган, тротуарлар эса тадбиркорларнинг ўз хусусий мулкидек ўзлаштириб олинган. Янгиқўрғон-Бувайда ҳамда Янгиқўрғон-Бағдод йўналишидаги асосий йўллар ёқасидаги тротуарлар 2022 йил давомида таъмирланди, ариқчалар қайта ковланди. Лекин Янгиқўрғон-Қўқон йўналишидаги асосий йўлнинг ҳар икки томонидаги тротуар ва ариқчалар бир неча йилдан буён эътиборсиз, велосипед қатнови учун яроқсиз ҳолатда. Ҳатто болалар аравачасини етаклаб юриб бўлмайди. Мазкур масала Халқ депутатлари Бувайда тумани Кенгашининг навбатдаги эллик тўртинчи сессиясида журналистлар томонидан ўртага ташланди ва турли музокараларга сабаб бўлди. 2023 йилда таъмирланиши режалаштирилди. Download 8.73 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling