Лаборатория ишларини ташкил этиш бўйича кўрсатмалар
Фан бўйича лаборатория ишлари намунавий ўқув режада кўзда тутилмаган.
Курс ишини ташкил этиш бўйича услубий кўрсатмалар
Фан бўйича курс ишлари намунавий ўқув режада кўзда тутилмаган.
Мустақил таълимни ташкил этишнинг шакли ва мазмуни
Талаба мустақил таълимининг асосий мақсади – ўқитувчининг раҳбарлиги ва назорати остида муайян ўқув ишларини мустақил равишда бажариш учун билим ва кўникмаларни шакллантириш ва ривожлантириш.
Талаба мустақил таълимини ташкил этишда қуйидаги шакллардан фойдаланилади:
айрим назарий мавзуларни ўқув адабиётлари ёрдамида мустақил ўзлаштириш;
берилган мавзулар бўйича ахборот (реферат) тайёрлаш;
назарий билимларни амалиётда қўллаш;
автоматлаштирилган ўргатувчи ва назорат қилувчи тизимлар билан ишлаш;
илмий мақола, анжуманга маъруза тайёрлаш ва ҳ.к.
Тавсия этилаётган мустақил ишларнинг мавзулари
Аутоиммун тиреоидитларда хамширалик ёндошуви
Акромегалия, гигантизм, нанизмда хамширалик жараёни
Аддисон касаллигида хамширалик жараёни
Эндокринологияда лаборатор ва инструментал текшириш усуллари
Иценко-Кушенго касаллиги ва синдромини таққослаш
Ёйма захарли буқоқ
Қандсиз диабет
Қандли диабетда асаб тизими бузилиши
Қандли диабетда қон-томир тизимининг бузилиши
Қандли диабет 1 турини даволаш принциплари
Қандли диабет 2 турини даволаш принциплари
Кандли диабетда диетотерапия, фитотерапия
Эндемик буқоқ индивидуал ва гурухли профилактикаси
Дастурнинг информацион-методик таъминоти
Мазкур фанни ўқитиш жараёнида таълимнинг замонавий илғор интерфаол усулларидан, педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларининг презентация (тақдимот), мультимедиа ва электрон-дидактик технологиялардан фойдаланилади. Амалий машғулотларда ақлий ҳужум, қора қути, ўргимчак ини, кластер, блиц-сўров, гуруҳ билан ишлаш, инсерт, тақдимот каби усул ва техникалардан кенг фойдаланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |