Эндокринологияда хамширалик иши
Download 104 Kb.
|
эндокринологияда хамширалик иши Ўқув дастури
- Bu sahifa navigatsiya:
- ЭНДОКРИНОЛОГИЯДА ХАМШИРАЛИК ИШИ ФАНИНИНГ ЎҚУВ ДАСТУРИ
- ТОШКЕНТ – 201__ Фаннинг ўқув дастури Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими йўналишлари бўйича ўқув-услубий бирлашмалар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Кенгашнинг 201__
- Тузувчилар
- Тақризчилар
- Фаннинг мақсад ва вазифалари
- Фан бўйича талабаларнинг билим, кўникма ва малакаларига қўйиладиган талаблар
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ЭНДОКРИНОЛОГИЯДА ХАМШИРАЛИК ИШИ ФАНИНИНГ ЎҚУВ ДАСТУРИ
ТОШКЕНТ – 201__ Фаннинг ўқув дастури Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими йўналишлари бўйича ўқув-услубий бирлашмалар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Кенгашнинг 201__ йил “___”________ даги “___” – сонли мажлис баёни билан маъқулланган. Фаннинг ўқув дастури Тошкент тиббиёт академиясида ишлаб чиқилди. Тузувчилар:
Тақризчилар:
Фаннинг ўқув дастури Тошкент тиббиёт академияси Илмий-услубий Кенгашида кўриб чиқилган ва тавсия қилинган (201__ йил “___”________даги “___” – сонли баённома). КИРИШ Ушбу дастур Эндокринологияда хамширалик иши фанининг асосий бўлимларини ўз ичига олади ва талабаларга аҳоли саломатлигида йодтанқислиги холатларини,гипотиреоз, диффуз-токсик буқоқ, семизлик, ва қандли диабет каби касалликларнинг олдини олиш ва тўғри парваришлаш усулларини мустаҳкамлашга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш учун зарур билимларни эгаллаш имконини беради. Фаннинг мақсад ва вазифалари Фанни ўқитишдан мақсад - эндокрин тизимниг асосий негизини ва кенг тарқалган эндокрин касалликларнинг олиди олиш, аҳолига тиббий эндокрин хизматни ташкил этишда бўлажак олий маълумотли ҳамшираларда назарий, амалий, услубий ва ташкилий билимларни ҳосил қилишдан иборат. Фаннинг вазифалари - ички секреция безлари гормонлар ишлаб чикарувчи аьзоларнинг узига хос функциялари билан таништириш, кенг таркалган эндокрин касалликлар ривожланиши сабаблари хакида тушунча бериш, асосий даволаш принципларида олий маълумотли хамширалар ролини ёритиш, эндокрин касалликлар олдини олишда олий маълумотли хамширалар ролини кучайтириш, эндокрин касалликларда замонавий илмий ёндошувга эга булган парвариш куникмаларини ургатиш, эндокринологияда хамширалик иши фаолиятида хамширалик жараёнини босқичларини амалга ошириб, эндокрин тизим касалликларида хамширалик жараёни оркали пациентнинг муаммоларини, эхтиёжларини аниклаб олиш, эндокрин тизим касалликларида хамширалик ташхисини қўйиш, эндокринологияда энг кўп учрайдиган касалликларида пациентлар парваришини яхшилашга каратилган чора тадбирлар ишлаб чикиш. Фан бўйича талабаларнинг билим, кўникма ва малакаларига қўйиладиган талаблар «Эндокринологияда хамширалик иши» фанини ўзлаштириш жараёнида бакалавр: - эндокрин тизимини анатома физиологик хусусиятларини; - эндокрин тизимини хамширалик даражасида физикал текширишни; - эндокрин безлар гормонининг хусусиятларини; - нейротрансмиттерлар ёки нейромедиаторларга кирувчи гормонларни вазифасини; - гипотоламик нейрогормонларга кирувчи гормонларни: - махаллий гормон турларини ва биологик таьсирини; - гормонларнинг биологик таьсирини; - гормонлар секрециясининг бошкарилишини; - эндокрин тизими энг кўп тарқалган касалликларини; - эндокрин тизим касалликларида хамширалик жараёнини олиб бориш тактикасини билиши керак. Булар билан бир қаторда бакалавр: - эндокринологик пациентлардан анамнезини мустақил йиға олиши; -қалқонсимон безини пальпация қила олиш; -қонда қанд миқдорини аниқлаш учун қон олиш; - пешобда қанд миқдорини аниқлаш учун сийдик йиғиш; -семизлик даражаларига кўра парҳез тузиб бериш; -қандли диабетда парҳез тузиб бериш; - қандли диабетда тана вазнига кўра инсулин дозасини хисоблаш; -гормон миқдорини аниқлаш учун пациентдан қон олиш; - гипогликемик комада биринчи ёрдам кўрсатиш; -гипергликемик комада биринчи ёрдам кўрсатиш малакаларига эга бўлиши керак. Download 104 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling