Энергия менежментининг тушунчаси ва ахамияти


Энергия шакллари бўйича хисобни амалга ошириш


Download 1.12 Mb.
bet6/6
Sana19.04.2023
Hajmi1.12 Mb.
#1365273
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Энергия менежментининг тушунчаси ва ахамияти

Энергия шакллари бўйича хисобни амалга ошириш

Ўзбекистон енергетика соҳасидаги зарар кўрувчи ташкилотларни имкон қадар камайтиришга ҳаракат қилмоқда. Бу Президентимизнинг фармони билан тасдиқланган 2018 йил Давлат дастурида назарда тутилган. Бу еса давлат улуши бор ташкилотларнинг самарадорлигини ошириш ва соғломлаштириш имконини беради.


Аввалроқ, Спот Электр энергияни ишлаб чиқаришда монополияга барҳам бериш режалаштирилаётганини ёзган еди. Канаданинг Скйпоwер Global компанияси Ўзбекистонда қуёш енергетикаси бўйича бир қатор лойиҳаларни амалга оширмоқда. Лойиҳанинг умумий қиймати 1.3 миллиард $ни ташкил етади.
"Ўзбекистон муқобил энергия манбаларининг истиқболлари" лойиҳаси раҳбари, Германиянинг "Қуёш энергияси ассоциацияси" аъзоси ва "Александер Гумболдт" жамғармаси вакили Равшан Хўжанов енергетика соҳасида қандай муаммолар мавжудлиги ва республикамизда қурилаётган АЕС лойиҳаси бўйича ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди.
Ўзбекистон енергетикасида бугунги кундаги вазият бир мунча оғир ҳолатда. Ўрнатилган қувват қоғозда 12 Гвтни ташкил еца-да, амалда 10 Гвт мавжуд, бизга еса тахминан 15-20 Гвт қувват керак.
Авваламбор, ишлаб чиқарувчидан истеъмолчига етиб борадиган Электр энергия йўқотишларининг олдини олиш зарур. Мисол учун, АҚШ ва Ғарбий Европада бу йўқотишлар 5% ни ташкил етади, бизда еса 20%.
Бунга сабаб баъзи бир технологиялар маънан ескирган. Уларни замонавий тежамкор ва самарадор технологияларга алмаштириш керак. Ундан ташқари, аҳолининг Электр энергиясидан ноқонуний фойдаланишини бартараф етиш, аҳолига еса, ўз навбатида, ширкатлар тарафидан сифатли ва ўз вақтида хизмат кўрсатишни йўлга қўйиш керак.
Албатта, Ўзбекистоннинг баъзи ҳудудларида юқори волтли узатмалар янгиланган. Аммо бу ҳам тизимни қутқара олмайди.
Шунингдек, бу соҳада мутахассислар етишмовчилигини кузатиш мумкин. Соҳада жуда катта кадрлар айланмаси мавжуд. Кимда хорижга кетиш имкони бўлса, чиқиб кетмоқда. Яхши мутахассислар Ўзбекистонда ноёб ҳолга айланмоқда.
Уларда Электр енергетикаси соҳаси биздаги каби битта ташкилот қўлида емас. Асосий қисми хусусий компаниялар ихтиёрида, катта саноат корхоналари еса ишлаб чиқарувчидан тўғридан-тўғри сотиб олади. Аҳоли еса, ўз навбатида унча катта бўлмаган хусусий фирмалардан сотиб олади. Ундан ташқари, Электр энергия тарифлари кўп. Бизникидан фарқли ўлароқ, бу тарифлар аҳолининг кенг қатламига мўлжалланган.
Германияда энергия бозори бўлиниб кетган ва унда тахминан 900 та иштирокчи бор. Аммо охирги пайтларда йирик корпорациялар ва компанияларнинг кенгайиш тенденсияси кузатилмоқда. Масалан, айни вақтда Германияда 8 та енергетика компаниясидан 2таси, яъни Виад ва Вева компанияларнинг бирлашуви бўйича музокаралар олиб борилмоқда. Бу — оддий ҳолат, чунки иқтисоднинг бошқа жабҳаларида ҳам буни яққол кўриш мумкин.
Яна шуни таъкидлаб ўтиш керакки, "Ўзбекенерго" учун аҳолидан Электр истеъмоли учун пулни йиғиш қийинчилик билан амалга оширилмоқда, Германияда еса бу иш автоматлаштирилган. Масалан, беш кишилик оила учун тахминан 6000 квт Электр энергияга еҳтиёжи бўлса, улар учун 15%гача чегирма ва 300 еврогача бонуслар таклиф етилади.
Электр энергия истеъмолини ЧЕCК24 сайти орқали нархларни тахминан баҳолаш ва Электр энергияни сотишнинг optimal тарифини аниқлаш мумкин.
"Ўзбекенерго" активларини хусусийлаштириш қисқа муддатли истиқбол учун бироз самарали бўлиши мумкин, аммо узоқ муддатли истиқбол учун бу ечим емас
Электр энергия соҳасини яхшилаш учун "Ўзбекенерго"га вазирлик даражасидаги ваколатлар берилиши зарур. Мисол учун Электр энергия нархи бўйича Молия вазирлиги, модернизация бўйича турли лойиҳаларга еса Вазирлар Маҳкамаси қарор беради. "Ўзбекенерго" Дакнинг ваколатлари ҳозирда чегараланган.
Ҳар бир ишнинг ўз егаси бажариши лозим бўлганидек, "Ўзбекенерго"ни ҳам ўз егаларига бериш зарур. Муҳими, шундай тизим яратиш керакки, коррупсиядан ва ортиқча бюрократиядан ҳоли бўлиш керак. Соҳа мутахассислари ўз ташкилотида ҳар қандай ишни мустақил ҳал қилиши керак. Бизда юқоридан бирон бир кўрсатма келдими, тўғрими-йўқми, уни бажариш шарт, деган тушунча ўтириб қолган бизда. Юқоридан жавобни кутиб, вақт йўқотиш амалиётидан воз кечиш лозим.
"Ўзбекенерго" нимани сотиш, нимани таъмир қилиш ва ҳоказоларни ўзи ҳал қилиши керак. Чунки энергия тизимида бирон бир техник фалокат рўй берса, бунга "Ўзбекенерго" жавоб беради. Демакки, қарорни ҳам ўзи бериши керак. Бизда еса Электр энергияси йўналишида қарорни бошқа биров беради, жавобгар еса "Ўзбекенерго"нинг ўзи бўлади. Буйруқ ва кўрсатма берган бошқа ташкилот еса сувдан қуруқ чиқади. Бундан ташқари, аҳоли ҳам янги технология ва тизимларга мослашиши керак.
Енергетика соҳасига сармоя киритмоқчи бўлган маҳаллий ва хорижий сармоядорлар кўп, аммо уларга ўз сармоясини қонунан ҳимоя қила оладиган кафолат керак. Германия, Жанубий Корея ва Хитой каби давлатлар сармоядорлари "Ўзбекенерго" ҳозирда таклиф қилаётган нархга рози емаслар.
Муқобил энергия ва яшил нарх-тариф
Аҳоли учун муқобил энергиядан фойдаланишнинг самарали механизмини яратиш мумкин. Бунинг учун яшил нарх-тариф қонунини амалга киритиш керак, бу енг фойдали ва самарали восита ҳисобланади.
Бу муқобил энергиядан фойдаланиб, Электр энергияси ишлаб чиқариш имконини беради. Бундай ҳолда аҳолининг ўз уйларида қуёш панеллари ва шамол генераторларини ўрнатиб, Электр энергияси ишлаб чиқаришга мойиллиги ошади. Ўз еҳтиёжидан ортган Электр энергияни еса сотиш мумкин бўлади.
Аммо шуни унутмаслик керакки, Электр энергияни 100% муқобил энергиядан ишлаб чиқариш Электр тизимидаги кучланишнинг ошишига олиб келади. Асосан газ ёқилғисидан фойдаланадиган Иесларимизнинг иш самарадорлиги 34%ни ташкил етади.
Агар кўмирдан фойдаланса, стансиянинг фойдали иш коеффициентини 45%гача кўтариш мумкин, аммо маҳаллий кўмиримиз таркибида намлик даражаси юқори ва кули кўп. Мазкур кўмирга мос келадиган янги технологияни жорий қилиш ва самарадорлигини ошириш керак. Германияда кўмирдан фойдаланадиган Иесларнинг самарадорлиги 40% дан ортиқ.

Германия ўз кўмирига ега бўлишига қарамай, Австралиядан сотиб олади. Чунки қазиб олишдан кўра Австралиядан олиб келиш улар учун арзонга тушади. Ундан ташқари, атроф-муҳит муҳофазаси улар учун муҳим омил ҳисобланади.


Албатта, "Ўзбекенерго" бу ишларни баҳоли қудрат оширишга ҳаракат қилмоқда, лекин ҳаммаси ҳам ўйлаганчалик ёки режадагидек бўлмаяпти.
2010 йил мен энергия ресурсларни тежаш учун республикамиздаги Иесларга қуёш иссиқлик технологиясини тадбиқ қилиш лойиҳасини таклиф етгандим. "Ўзбекенерго"да ушбу таклифимни қиммат дея рад етишди. Ёқилғини тежаш давлатимиз сиёсатининг асосий мезонларидан бири-ку, деган гапимга, газ ўрнига кўмирни кенг миқёсда тадбиқ етамиз, дея жавоб беришди. Орадан мана 8 йил ўтди ҳамки, кўмир ҳанузгача ўша битта Янги Ангрен Иесида ишлатиб келинмоқда. Бошқа кўмир стансиясини қуришмади.
Германиянинг янги енергетика стратегиясига мувофиқ, муқобил энергия манбаларидан олинадиган Электр энергияси улушини 2030 йилгача 50%га, 2050 йилгача еса 60% га етказиш мақсад қилиб қўйилган. Шу тарзда Германия қаршисидаги вазифалар Германия сиёсатининг Электр энергиясини ишлаб чиқаришда технологик асосидаги фунтдаментал ўзгаришларга қаратилганлиги ва келажакда бутун мамлакат Электр энергия таъминотини сўзсиз қайта тикланувчи энергия манбалари орқали амалга оширишини кўрсатади.
Бугунги кунда Германиянинг ёқилғи-енергетика баланси асосан анъанавий энергия манбаларидан иборат бўлиб, бу 80%дан ошиқни ташкил етади. Электр энергиясининг деярли 90%и import қилинадиган энергия манбаларидан — уран, табиий газ, тошкўмир ва нефтдан олинади, хусусан улардан 55,6%и import қилинади.
2017 йил апрел ойининг сўнгги дам олиш кунларида Германияда 85% Электр энергияси муқобил энергиядан, чунончи, қуёш, биогаз, шамол ва гидроЭлектрстансиялардан олинди. Янги рекорд, биринчи навбатда, "яшил" Электр стансияларнинг миқдори доимий равишда ошиб бориши туфайли ўрнатилди. Иккинчидан, мамлакат бўйлаб, апрел ойининг охирларида ҳавонинг очиқ ва қуёшли келганлиги сабабдир.
Март ойининг дам олиш кунларида еса кўпчилик кўмир Электр стансиялари деярли ишламади (улар аста-секин експлуатациядан чиқарилмоқда). Аеснинг ҳам Электр энергия ишлаб чиқариши пасайди. Зотан, бу Аеслар 2022 йилнинг охиригача батамом ёпилиши режалаштирилган.
Янги рекорд ҳақиқатан кучли кўрсаткич ва муқобил энергияни бошқа энергия турларига ибратдир. Германия кучли саноат мажмуасига ега бўлган йирик мамлакатдир. Агар 85% Электр энергия муқобил энергия манбаларидан олинган бўлса, у ҳолда "яшил" энергияга ўтиш жуда ҳам муваффақиятли кечмоқда. Германиянинг ўз олдига қўйган стратегияси ўзини оқламоқда.
Download 1.12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling