Энергия тежамкорлигининг умумий муаммолари


Download 258.5 Kb.
bet3/6
Sana16.01.2023
Hajmi258.5 Kb.
#1096070
1   2   3   4   5   6

Ишлаб чиқаришнинг барча соҳаларида энергия тежамкорлигига эришишда фан ва техниканинг роли беқиёсдир. Яъни энергия тежамкор технология ва жараёнларнинг ишлаб чиқаришда қўлланилиши, албатта, илмий изланишларнинг натижаси бўлмоғи керак. Жумладан, электр энергиядан унумли фойдаланиш, авваламбор, электрюритмаларда энергия тежамкор моторларни қўллаш, юкланишларни ростлаш, юкланиш даражасига қараб истеъмол қилинаётган актив ва реактив қувватини ростлаш, қувват исрофини камайтириш, оптимал бошқариш ва шу каби ўнлаб долзарб масалалар ечимини топиш фақат илмий изланишлар ва конструкторлик фаолиятлари билан боғлиқдир.

  • Ишлаб чиқаришнинг барча соҳаларида энергия тежамкорлигига эришишда фан ва техниканинг роли беқиёсдир. Яъни энергия тежамкор технология ва жараёнларнинг ишлаб чиқаришда қўлланилиши, албатта, илмий изланишларнинг натижаси бўлмоғи керак. Жумладан, электр энергиядан унумли фойдаланиш, авваламбор, электрюритмаларда энергия тежамкор моторларни қўллаш, юкланишларни ростлаш, юкланиш даражасига қараб истеъмол қилинаётган актив ва реактив қувватини ростлаш, қувват исрофини камайтириш, оптимал бошқариш ва шу каби ўнлаб долзарб масалалар ечимини топиш фақат илмий изланишлар ва конструкторлик фаолиятлари билан боғлиқдир.

ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ҚУРИЛМА ВА МАШИНАЛАРИДА ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯНИ ПАССИВ УСУЛДА ИҚТИСОД ҚИЛИШ

  • Ишлаб чиқариш қурилма ва машиналарида электр энергияни пассив иқтисод қилиш тушунчаси бу — электрюритмалар учун қўшимча сармоялар сарф қилмасдан электр энергиядан самарали фойдаланиш демакдир. Бундай иқтисод қилишнинг турлари қуйидагилардан иборат бўлиши мумкин:
  • Электр тармоғидан истеъмолчиларга узатилаётган электр энергия кўрсаткичларининг Давлат стандартларига мос бўлиши қувват бўйича тўғри танланган электр моторларини энергия тежамкорлик режимига жуда яқин режимда ишлаш имконини яратади. Шуни эътироф этиш керакки, ҳозирги пайтга келиб кучланиш, частота, амплитуда ва ҳ.к. кўрсаткичларнинг рухсат этилган қийматлари энергия тежамкорлиги нуқтаи назаридан замон талабларига мос келмай қолган ва бу соҳада янги Давлат стандартлари қабул қилиш мақсадга мувофиқ бўлади.

Download 258.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling