Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини тасдиқлаш тўҒрисида
-§. Темир йўл цистерналари ва қуйиш-тўкиш эстакадаларига қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
Download 482.13 Kb.
|
ЁХК 649 201020
3-§. Темир йўл цистерналари ва қуйиш-тўкиш эстакадаларига қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
87. Эстакадада маҳсулотларни тўкиш ва қуйиш вақтида маневр ишларини бажариш тақиқланади. Икки томонлама эстакадаларда енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликларни қуйиш ва тўкишда, қуйиш-тўкиш жараёни тугамагунча иккинчи йўлга цистерна киритилиши тақиқланади. 88. Қуйиш-тўкиш ишлари бошланишидан олдин цистерналар учқун ҳосил қилмайдиган материалдан тайёрланган махсус тормоз бошмоқлари ёрдамида рельсга маҳкамланади. 89. Цистернанинг носоз остки қуйиш қурилмаларини уларнинг конструкцияларида кўзда тутилмаган мосламалар, шунингдек, учқун чиқарувчи материалдан ясалган мосламалар ёрдамида очишга рухсат этилмайди. 90. Маҳсулотни қуйиш-тўкиш ҳаракатлари тугагач қуйиш-тўкиш устунлари, қувурлар, вакуум ва очиш учун мўлжалланган идишлар, ўлчагичлар, маҳсулот қабул қилгичлар ва бошқа жиҳозлардан маҳсулот бўшатилиши ва цистерналарнинг люк қопқоқлари герметик равишда ёпилиши керак. 91. Қуйиш-тўкиш эстакадалари ҳудудида цистерналарни таъмирлаш тақиқланади. 92. Цистерналардан ёнувчи газлар тўкилаётган сиғимлар, тўкиш қувурларига эга бўлган цистерналар, шунингдек, тўкиш вақтида ишлаётган насос ва компрессорлар қаровсиз қолдирилишига йўл қўйилмайди. 93. Қуйиш-тўкиш ишлари амалга оширилмаётган вақтда цистернани коммуникацияларга улаб туриш тақиқланади. Ёнувчи газларни қуйиш ёки тўкиш пайтида узоқ танаффус пайдо бўлса, улаш шланглари цистернадан узиб қўйилиши лозим. 94. Ёнувчи газлар билан цистернани тўлдириш жараёнида цистерна қозонидаги газ даражасини назорат қилиш керак. Агар маҳсулот оқиши (сизиб чиқиши) аниқланса, цистернани тўлдириш тўхтатилади, маҳсулот тўкилади, босим туширилади ва носозликни аниқлаш ва бартараф этиш чоралари кўрилади. 95. Таъмирлаш ишларини олиб боришда қуйидагилар тақиқланади: а) қозонни юкланган ва бўш ҳолатида уни дегазация қилинишидан олдин таъмирлаш; б) цистерна қозонига зарба бериш; в) учқун чиқарувчи воситадан ва цистернага бевосита яқин тарзда очиқ оловдан фойдаланиш. 96. Суюлтирилган углеводород гази оқишида (сизиб чиқишида) қуйидагиларни бажариш лозим: а) суюлтирилган углеводород газини тўкиш (қуйиш) бўйича барча технологик операцияларни тўхтатиш, шунингдек, ёнғин хавфи ҳолатини қуршаб олиш ва бартараф этиш билан боғлиқ бўлмаган поездлар ҳаракати ва маневр ишларини тўхтатиш, потенциал ёниш манбаини (олов, учқун ва бошқалар) бартараф қилиш; б) суюлтирилган углеводород гази тўкилган жойдан ёнувчан моддаларни олиб ташлаш; в) оқишни тўхтатиш ва (ёки) цистерна ичидаги суюлтирилган углеводород газини бошқа соз цистернага (сиғимга) ўтказиш; г) суюлтирилган углеводород гази билан тўлдирилган цистерна-вагонни хавфсиз зонага олиб бориш; д) воқеа содир бўлган жойга авария-қутқарув бўлинмаларини ва газ таъминоти хизматини чақириш; е) суюлтирилган углеводород газини туннеллар, ертўлалар, канализацияга киришига йўл қўймаслик чоралари кўриш. 97. Агар интенсив оқим бўлса, газнинг цистернадан бутунлай чиқиб кетишига имкон яратиш, бунда 200 m радиусдаги газ йиғилиши мумкин бўлган зоналарни газ тарқалиб кеткунга қадар кузатиб туриш керак. Download 482.13 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling