Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини тасдиқлаш тўҒрисида
-§. Енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликларни ҳамда ёнувчи газларни сақлаш, ташиш ва тарқатишга қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
Download 482.13 Kb.
|
ЁХК 649 201020
2-§. Енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликларни ҳамда ёнувчи газларни сақлаш, ташиш ва тарқатишга қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
72. Енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликларни иш жойларига етказиб бериш марказлаштирилган ҳолда амалга оширилиши керак. Смена эҳтиёжи 200 L гача бўлганда енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликларни хавфсиз герметик қадоқларда иш жойига етказиб беришга рухсат этилади. 73. Енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликлар ҳамда ёнувчи газларни тўкишда (қуйишда) сиғимларнинг герметиклигини таъминловчи ва буғларни ушлаб турувчи автоматлаштирилган қуйиш мосламаларидан фойдаланиш лозим. Бунда ҳудуд атрофидаги ҳавода газ йиғилиб қолишига йўл қўйилмаслиги керак. 74. Технологик аппаратларни ва сиғимларни тўлдириш ва бўшатиш учун ускуналардан енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликларни очиқ оқим билан қуйилишига йўл қўйилмайди. 75. Тўкилган енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликларни сорбент материаллар (қипиқ, қум) ёки бошқа ёнғинга қарши воситалар ёрдамида зудлик билан йиғиб олиш ҳамда бинолар ва ташқи қурилмалар ҳудудидан олиб чиқилиши лозим. Енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликларнинг авариявий тўкилишини бартараф этиш учун объектда авариявий сорбент захираси бўлиши керак. 76. Технологик шартларга кўра очиқ қурилмалар, енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликлар бўлган сиғимли идишлар ва контейнерлардан фойдаланишни тақиқлаб бўлмайдиган цехларда қуйидагиларни таъминлаш зарур: а) очиқ ванналар ва сиғимларда соз ҳолатдаги учқундан хавфсиз қопқоқларнинг бўлишини ҳамда уларни ишлатилмаётган пайтда ва ёнғин даврида ёпилишини; б) суюқликни стационар ванналар ва сиғимлардан авариявий тўкиб олинишини. 77. Тўкиш-қуйиш жараёнида идишлар тошириб юборилишига йўл қўйилмайди. Иситиладиган ёки ёзда узоқ муддат сақланадиган резервуарни енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликлар ҳамда ёнувчи газлар билан тўлдиришда суюқлик миқдори (резервуарнинг тошиб кетишининг олдини олиш учун) қиздирилганда суюқликнинг кенгайишини ҳисобга олган ҳолда белгиланиши керак. 78. Енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликлар ҳамда ёнувчи газлар билан ишлашда синтетик матолардан тикилган махсус кийимлардан фойдаланиш тақиқланади. 79. Енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликлар ҳамда ёнувчи газлар омборлари ҳудудига, шунингдек, ушбу омборлар эстакадаларига қайта ишланган газни чиқариб юбориш тизимларида учқун сўндиргичи бўлмаган ва ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситалари билан жиҳозланмаган тракторлар, автомобиллар, тепловозлар ва бошқа ички ёниш двигателли транспорт воситаларининг кириши тақиқланади. 80. Юкларни тушириш пайтида, резервуарларни кўрикдан ўтказишда, намуна олиш ёки суюқлик даражасини ўлчашда иш жойини ёритиш учун портлашдан ҳимояланган фонарлардан фойдаланиш керак. Юкларни ортиш ва тушириш ишлари олиб бориладиган жойларда очиқ оловдан фойдаланиш тақиқланади. 81. Енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликлар сақланадиган шиша идишлар герметиклиги йўқотилишини истисно қилиш мақсадида ёнмайдиган таглик ва бўш жойлари сингдирувчи материаллар билан тўлдирилган ёғоч, пластмасса, металлдан тайёрланган мустахкам қутиларга қадоқланади. Қутиларнинг деворлари ёпилган шиша идишлардан 5 sm дан баландроқ бўлиши керак. 82. Сиғими 30 L дан ортиқ бўлган енгил алангаланувчи суюқликлар сақланадиган шиша идишларни устма-уст сақланиши ҳамда уларни стеллажларга ёки штабелларга қўйиш тақиқланади. 83. Омборларда енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликлар барабанларини қўлда жойлаштиришда полга 2 қатордан кўп бўлмаган тарзда ўрнатиш керак, механизациялаштирилган жойлаштиришда — ёнувчи суюқликлар 5 қатордан ошмаслиги, енгил алангаланувчи суюқликлар эса — 3 та қатордан ошмаслиги керак. Штабелнинг кенглиги 2 та барабандан катта бўлмаслиги лозим. Барабанларни ташиш учун асосий ўтиш жойларининг кенглиги камида 1,8 m, штабеллар ораси эса камида 1 m бўлиши керак. 84. Тўлдирилган барча баллонларнинг вентиллари ва резбали уланиш жойларининг герметиклиги текширилиши керак. 85. Енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликлар ҳамда ёнувчи газлар оқиб (сизиб) чиқиш ҳолатларида қуйидагиларни бажариш керак: а) барча технологик операцияларни, шунингдек, ёнғинга хавфли вазиятни қуршаб олиш ва бартараф қилиш билан боғлиқ бўлмаган транспорт воситаларининг ҳаракатини тўхтатиш, мумкин бўлган ёндириш манбаини (олов, учқун ва бошқалар) бартараф этиш; б) воқеа жойига авария хизматларини ва ёнғин-қутқарув бўлинмаларини чақириш. Темир йўл линиялари кирган объект ҳудудида авария ҳолати ёки тўкилган енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликлар ҳамда ёнувчи газларнинг ёниши кузатилганда дарҳол темир йўл станцияси навбатчисига хабар бериш керак. Хабарда ёнғин хавфи ёки ёнғиннинг хусусияти, цистерна-вагонларда ташилаётган енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликлар ҳамда ёнувчи газларнинг номи, уларнинг миқдори маълум қилиниши керак. 86. Ҳаво шарларини ва шунга ўхшаш бошқа буюмларни тўлдириш (шишириш) учун ёнувчи газлардан фойдаланиш тақиқланади. Download 482.13 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling