Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини тасдиқлаш тўҒрисида
Ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситаларининг керакли миқдорини аниқлаш
Download 482.13 Kb.
|
ЁХК 649 201020
Ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситаларининг керакли миқдорини аниқлаш
1. Ёнғинни ўчириш бирламчи воситаларининг турлари ва миқдори ёнувчи моддаларнинг физик-кимёвий ва ёнғин хавфли мавжуд хоссалари, уларнинг ўт ўчириш воситаларига бўлган алоқасини, шунингдек, ишлаб чиқариш бинолари, очиқ жойлар ва қурилмаларнинг майдонини ҳисобга олган ҳолда аниқланади. 2. Технологик ускуналарни ўт ўчиргичлар билан жиҳозлаш, ушбу ускуна учун техник шартлар (паспортлар) талабларига ёки тегишли ёнғин хавфсизлиги қоидаларига мувофиқ амалга оширилади. 3. Чет элда ишлаб чиқарилган ускуналарни ўт ўчиргичлар билан жиҳозлаш, уларни етказиб бериш бўйича шартнома талабларига мувофиқ амалга оширилади. 4. Муайян хонага ёки объектга ўт ўчиргичларнинг керакли турини аниқлаш ва миқдорини ҳисоблаш уларнинг ўчириш қувватига, максимал майдонига, шунингдек, ёнувчи модда ва материалларнинг ёнғин синфига кўра амалга оширилиши керак: А синф — асосан келиб чиқиши органик бўлган, ёниши чўғланиш билан кузатиладиган қаттиқ моддаларнинг (ёғоч, мато, қоғоз) ёнғинлари; B синф — ёнувчи суюқликлар ёки эрийдиган қаттиқ моддаларнинг ёнғинлари; C синф — газлар ёнғинлари; D синф — металлар ва уларнинг қоришмаларининг ёнғинлари; Е синф — электр ускуналари ёниши билан боғлиқ ёнғинлар. Ўт ўчиргич турини (кўчма ёки транспортировка қилинадиган) танлаш содир бўлиши мумкин бўлган ёнғин ўчоқларининг ҳажмига боғлиқ. Агар улар катта бўлса, транспортировка қилинадиган ўт ўчиргичлардан фойдаланиш керак. 5. Фойдаланишнинг тегишли ҳарорат чегарасига эга бўлган ўт ўчиргични танлашда бино ва иншоотларнинг иқлим шароитларини ҳисобга олиш зарур. 6. Агар аралаш ёнғин ўчоқлари бўлса, унда ўт ўчиргични танлашда афзаллик унинг қўллаш доираси нуқтаи назаридан универсал ёнғин ўчиргичга берилади. 7. Турли тоифадаги хоналарнинг тўлиқ майдони учун (битта ёки бир гуруҳ ўт ўчиргичлар билан ҳимояланадиган максимал майдон) 1 ва 2-жадвалларда «++» ёки «+» белгисидан олдин кўрсатилган турдаги ўт ўчиргичлар сонининг бирини танлаш керак. 8. Жамоат бинолари ва иншоотларнинг ҳар бир қаватида камида иккитадан кам бўлмаган кўчма ўт ўчиргичлар бўлиши керак. 9. Портлаб-ёниш ва ёнғин хавфи бўйича Д тоифадаги хоналарнинг майдони 100 m2 дан ошмаса, ушбу хоналар ўт ўчиргичлар билан жиҳозланмаслиги мумкин. 10. Агар ёнғин хавфи бўйича бир хил тоифадаги бир нечта кичик хоналар мавжуд бўлса, зарур ўт ўчиргичлар сони ушбу хоналарнинг умумий майдонини ҳисобга олган ҳолда 14-банд ва 1 ва 2-жадвалларга мувофиқ белгиланади. 11. Корхонадан қайта зарядлаш учун юборилган ўт ўчиргичлар, тегишли миқдордаги зарядланган ўт ўчиргичлар билан алмаштирилиши керак. 12. Компьютер хоналари, телефон станциялари, музейлар, архивлар ва бошқаларни ҳимоя қилишда ёнғинни ўчириш воситаларининг ҳимояланган ускуналар, маҳсулотлар, материаллар ва бошқалар билан ўзаро таъсирининг ўзига хос хусусиятлари ҳисобга олиниши лозим. Ушбу хоналар ўт ўчириш моддаларининг максимал рухсат этилган концентрациясини ҳисобга олган ҳолда хладонли ва углекислотали ўт ўчиргичлар билан жиҳозланиши лозим. 13. Стационар автоматик ўт ўчириш қурилмалари билан жиҳозланган хоналар ўт ўчиргичлар билан жиҳозланиши белгиланган сонидан келиб чиқиб 50 фоиз миқдорида таъминланиши керак. 14. Содир бўлиши мумкин бўлган ёнғин ўчоғидан ўт ўчиргич жойлашган жойигача бўлган масофа: жамоат бинолари ва иншоотлари учун 20 m дан; портлаб-ёниш ва ёнғин хавфи бўйича А, Б ва В тоифадаги хоналар учун — 30 m дан, Г тоифадаги хоналар учун — 40 m дан, Д тоифадаги хоналар учун — 70 m дан ошмаслиги керак. 15. Объектда ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситаларини сотиб олиш, таъмирлаш, сақлаш ва ишлатишга шайлиги учун жавобгар шахс тайинланиши керак. 16. Объектга ўрнатилган ҳар бир ўт ўчиргич устига оқ рангли бўёқ билан тартиб рақами ёзиб қўйилиши керак. Унга белгиланган шаклда паспорт юритилади. 17. Ўт ўчиргичлар ҳар доим соз ҳолатда сақланиши, мунтазам кўздан кечирилиши, текширилиши ва ўз вақтида қайта зарядланиши керак. 18. Қиш мавсумида (1оС дан паст ҳароратда), сув асосидаги зарядли ўт ўчиргичлар иситиладиган хоналарда сақланиши керак. 19. Ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситаларини йўлакларда ва ўтиш жойларида жойлаштириш одамларни хавфсиз эвакуация қилишга халақит бермаслиги керак. Улар 1,5 m дан ортиқ бўлмаган баландликда хоналардан чиқадиган жойларга яқин жойларда жойлаштирилиши керак. 20. Асбест, наматни (кигизни) қопқоқли металл идишларда сақлаш, вақти-вақти билан (уч ойда камида 1 марта) қуритиш ва чангдан тозалаш тавсия этилади. 21. Ички ёнғинга қарши сув таъминоти ва автоматик ёнғин ўчириш қурилмалари билан жиҳозланмаган ишлаб чиқариш хоналарида ва омборхоналарда ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситаларини, механизациялашмаган ёнғинни ўчириш воситалари ва ускуналарини жойлаштириш учун, шунингдек, ташқи ёнғинга қарши сув таъминоти мавжуд бўлмаган объектлар ҳудуди ёки уларнинг бинолари (иншоотлари) ташқи технологик қурилмалари ташқи ёнғинга қарши сув манбаларидан 100 m дан узоқ масофада жойлашган тақдирда ёнғинга қарши қалқон билан жиҳозланган бўлиши керак. Ёнғинга қарши қалқонларнинг тури ва уларнинг талаб қилинадиган сони, бинолар (иншоотлар) ва ташқи технологик қурилмаларнинг портлаш ва ёнғин хавфи бўйича тоифасига, битта ёнғинга қарши қалқоннинг максимал ҳимоялаш майдонига ва ёнғин синфига кўра 3-жадвалга мувофиқ белгиланади. 22. Ёнғинга қарши қалқонлар 4-жадвалга мувофиқ ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситалари, механизацияланмаган ёнғин воситалари ва инвентарлар билан жамланади. 23. Ёнғинга қарши қалқон ёнига ўрнатилган сув сиғимларининг ҳажми камида 0,2 m3 бўлиши ва челаклар билан таъминланиши керак. Қум учун қутилар 3, 1 ёки 0,5 m3 ҳажмга эга бўлиши ва белкурак билан таъминланиши керак. Қум осон олиниши ва ёғингарчиликдан ҳимояланган бўлиши керак. 24. Қум билан тўлдирилган қутилар, одатда, енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюкликлар тўкилиши мумкин бўлган хоналарда ёки очиқ майдонларда ёнғинга қарши қалқонлар билан бирга ўрнатилиши керак. Портлаб-ёниш ва ёнғин хавфи бўйича А, Б ва В тоифадаги хоналар ва очиқ технологик қурилмалар учун қутилардаги қум захираси ҳимояланадиган ҳар бир 500 m2 майдонга 0,5 m3, Г ва Д тоифадаги хоналар ва очиқ технологик қурилмалар учун эса ҳимояланадиган ҳар бир 1000 m2 майдонга 0,5 m3 дан кам бўлмаслиги керак. 25. Асбест, дағал жунли мато ёки намат ўлчами камида 1х1 m бўлиши ҳамда ушбу мато ўлчамининг 50 фоизидан катта бўлмаган майдондаги ва ҳавосиз ёниши мумкин бўлмаган модда ва материаллар ёнғин ўчоғини ўчириш учун мўлжалланган бўлиши керак. Енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликларни қўллаш ва сақлаш жойларида ушбу матолар ўлчамлари 2х1, 5 m ёки 2х2 m дан оширилиши мумкин. Асбест мато, дағал жун матолар ёки намат (кигиз, ёнмайдиган материалдан тайёрланган чойшаб) сув ўтказмайдиган ёпиладиган ва ёнғин содир бўлганда тезда қўллаш имконини берадиган ғилофларда (қадоқларда) сақланиши лозим. Ушбу воситалар камида 3 ойда бир марта қуритилиши ва чангдан тозаланиши керак. 26. Ёнғинга қарши қалқон тўпламидаги механизацияланмаган ёнғинга қарши қўл асбобларига қуйидаги операцияларни ўз ичига олган даврий хизмат кўрсатилади: чанг, кир ва коррозия изларини тозалаш; ГОСТ-12.4.026-2015 стандартига мувофиқ бўёқларни тиклаш; фойдаланишдан кейин қолдиқ деформацияларни бартараф этиш учун лом ва багорларни тўғрилаш; ГОСТ 12.3.023-80 талабларига мос ҳолда керакли асбобларнинг чархлаш бурчакларини тиклаш. 27. Ёнғинга қарши қалқонлар уларга ўрнатилган ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситаларини тезкорлик билан олишда қулайликни ва уларни жойлаштириш талабларига риоя этилишини таъминлаши лозим. 28. Ёнғинга қарши қалқон ва ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситаларининг ранги ва бўяш схемаси ГОСТ 12.4.026-2015 стандартига мувофиқ амалга оширилади. 29. Ёнғинга қарши қалқон эшикларининг ташқи томонида қум учун қути, сув учун бочкалар ва стендларда уларнинг тартиб рақамлари ва энг яқин ёнғин-қуткарув қисмининг телефон рақами кўрсатилган бўлиши керак. Ёнғинга қарши қалқонларнинг тартиб рақами «ЁҚҚ» ҳарфли индексдан сўнг кўрсатилади. 6-Иловага 1-ЖАДВАЛ Download 482.13 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling