Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини тасдиқлаш тўҒрисида


-§. Ғалла экинлари ҳосилини ўриб-йиғиб олиш, дағал ем-хашакларни тайёрлаш ва сақлашга жалб этилган ишчилар учун ёнғин-техник минимуми дастури


Download 482.13 Kb.
bet67/80
Sana18.06.2023
Hajmi482.13 Kb.
#1592771
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   80
Bog'liq
ЁХК 649 201020

3-§. Ғалла экинлари ҳосилини ўриб-йиғиб олиш, дағал ем-хашакларни тайёрлаш ва сақлашга жалб этилган ишчилар учун ёнғин-техник минимуми дастури
1-мавзу. Кириш (0,5 соат).
Республикада содир бўлган ёнғинлар, уларларнинг сабаблари ва оқибатлари тўғрисида статистика маълумотлари. Ғалла экинлари ҳосилини ўриб-йиғиб олиш, дағал ем-хашакларни (пичан, сомонни) тайёрлаш, тахлаш ва сақлаш билан боғлиқ қишлоқ хўжалиги объектларида содир бўлган ёнғинлар тўғрисида мисоллар. Ёнғиннинг олдини олиш вазифалари.
Ишчиларнинг ёнғин хавфсизлигини таъминлаш борасидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари, ёнғин хавфсизлиги қонунчилигини бузганлик учун жавобгарлиги. Давлат ёнғин назорати органлари ходимларининг ҳуқуқлари, ёнғин хавфсизлиги қонунчилигини бузганлик учун таъсир чоралари турлари.
2-мавзу. Қишлоқ хўжалиги объектларида ва турар жойларда ёнғин хавфсизлигини таъминлашнинг умумий талаблари (2 соат).
Ҳудудни, ёнғинга қарши оралиқлар, йўллар, ёнғинга қарши сув таъминоти манбаларини сақлаш. Электр ускуналари, иситиш тизимлари ва қурилмаларидан фойдаланишда ёнғинларнинг олдини олишга қаратилган асосий чора-тадбирлар. Чекиш ва очиқ оловдан фойдаланиш тартиби. Бино ва иншоотларда ёнғин хавфсизлигининг умумий талаблари. Ёнувчи суюқликлар ва ёнувчи газлардан фойдаланишдаги ёнғин хавфсизлиги қоидалари. Турар жойларда ёнғин хавфсизлиги бўйича асосий чора-тадбирлар. Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ва ёнғинларни ўчириш учун жамоатчиликни жалб қилиш (ташкилотларнинг ЁТК ва КЁСБ). КЁСК ҳақида умумий маълумот ва уларнинг қишлоқ жойлари учун аҳамияти.
3-мавзу. Иш жойида ёнғин хавфсизлиги чоралари (2 соат).
Фойдаланилаётган қишлоқ хўжалик техникалари, агрегатлари, қурилмалари, шунингдек, ишлатилаётган модда ва материалларнинг ёнғин хавфи хусусиятлари.
Иш жойидаги ёнғинга қарши режим.
Ғалла экинлари ҳосилини ўриб-йиғиб олиш, дағал ем-хашакларни (пичан, сомонни) тайёрлаш, тахлаш ва сақлашда ёнғин хавфсизлиги чоралари. Иш жойида содир бўлиши мумкин бўлган ёнғин ёки авариявий ҳолатларнинг эҳтимолий сабаблари. Ёнғин ёки авария ҳолатларида ёнғинларнинг олдини олиш мақсадида ишчилар ишга киришганда ва унинг якунидаги ҳаракатлари.
4-мавзу. Ёнғинга қарши техник ҳимоя воситалари ҳақида умумий маълумотлар. Ёнғин вақтидаги ҳаракатлар (2,5 соат).
Ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситалари, уларнинг мақсади, фойдаланиш қоидалари, ёзги ва қишки шароитларда сақлаш тартиби.
Алоқа, сигнализация, ёнғин ҳақида хабар бериш воситалари. Уларнинг жойлашган жойи, ёнғин содир бўлганда улардан фойдаланиш қоидалари.
Технологик ускуналарни, коммуникацияларни, электр қурилмаларини ва шамоллатиш тизимларини ўчириш (зарур ҳолларда содир бўлган вазиятдан келиб чиқиб). Ёнғин ҳақида телефон орқали хабар бериш тартиби. Одамларни (моддий бойликларни) эвакуация қилишни ташкил этиш.
Иш жойида ёки объект ҳудудида, аҳоли пунктида тутун, аланга ёки ёнғин аниқланганда ишчиларнинг ҳаракатлари. Ёнғин-қутқарув бўлинмалари ва КЁСКларини чақириш ҳамда уларни кутиб олиш тартиби. Ёнғин ва алангаларни ўчириш, техника хавфсизлиги.
Амалий машғулот: авария-қутқарув хизматига ёнғин ҳақида хабар бериш машқларини бажариш, шунингдек, ўт ўчиргичдан амалда фойдаланишни намойиш этиш.
Ёнғин-техник минимуми бўйича билимларни синовдан ўтказиш (1 соат).

Ёнғин хавфсизлиги қоидаларига


3-ИЛОВА

Download 482.13 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   80




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling