Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини тасдиқлаш тўҒрисида


-§. Оловли ишларни бажарувчиларни тайёрлаш ва (ёки) ишларни бажаришга масъул бўлган ишчилар учун ёнғин-техник минимуми дастури


Download 482.13 Kb.
bet64/80
Sana18.06.2023
Hajmi482.13 Kb.
#1592771
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   80
Bog'liq
ЁХК 649 201020

2-§. Оловли ишларни бажарувчиларни тайёрлаш ва (ёки) ишларни бажаришга масъул бўлган ишчилар учун ёнғин-техник минимуми дастури
1-мавзу: Оловли ишларни бажаришда ёнғин хавфсизлиги талабларини тартибга солувчи норматив ҳужжатлар.
Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича ташкилий чора тадбирлар. Оловли ишларни бажаришда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича мансабдор шахслар ва ишчиларнинг мажбурияти ва жавобгарлиги (2 соат).
Оловли ишларни бажаришда ёнғин хавфсизлигини таъминлашнинг тартибга солувчи асосий норматив ҳуқуқий ҳужжатлар.
Оловли ишларни бажаришни ташкил этиш тартиби. Оловли ишларни бажариш босқичлари. Оловли ишларни бажаришга тайёрлаш ва ўтказиш учун жавобгар шахсларнинг мажбуриятлари. Оловли ишлар бажарилишини расмийлаштириш босқичлари.
Оловли ишларни бажарувчиларга қўйиладиган талаблар.
Оловли ишларни бажаришда масъул шахслар ва ижрочиларнинг ёнғин хавфсизлиги ва техника хавфсизлиги талабларини бузганлик учун жавобгарлик.
2-мавзу: Оловли ишларнинг ёнғин хавфлилиги. Ёнғин келиб чиқишининг асосий сабаблари. Оловли ишларни бажариш жараёнида фойдаланиладиган модда ва материалларнинг ёнғин хавфлилиги (2 соат).
Ёнғин хавфини келтириб чиқарувчи омиллар. Модда ва материалларнинг ёнғин ва портлаш хавфлилигининг асосий кўрсатгичлари, ёнучан муҳити.
Оловли ишларни бажаришда фойдалиниладиган аппаратлар тузилиши ва уларнинг ёнғин хавфлилиги. Оловли ишларни бажаришда ёндириш манбаи, уларнинг таснифи ва энергетик хусусиятлари. Ёнғин тарқалишининг асосий йўллари ва унинг хавфлари омиллари.
Ёнғин келтириб чиқариши мумкин бўлган омиллар, уларнинг аҳамияти.
Оловли ишларни бажариш натижасида республикада ва чет давлатларда содир бўлган ёнғинлар статистикаси ва таҳлили. Газ пайвандлаш, электр пайвандлаш, кавшарлаш лампаларидан фойдаланиш, темирни кесиш, битум ва қатронларни эритиш ҳамда учқун чиқариш билан боғлиқ бошқа ишларни олиб боришда (ишларни олиб бориш қоидаларини бузиш, ускуналарнинг носозлиги, иш якунлангандан сўнг ишлар олиб борилган жойларни назоратсиз қолдириш ва бошқалар) ёнғин чиқиш сабаблари.

Download 482.13 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   80




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling