Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини тасдиқлаш тўҒрисида


Ёнғин хавфсизлиги қоидалари


Download 482.13 Kb.
bet2/80
Sana18.06.2023
Hajmi482.13 Kb.
#1592771
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   80
Bog'liq
ЁХК 649 201020

Ёнғин хавфсизлиги қоидалари

I бўлим. Умумий қоидалар

1-боб. Қоидаларни қўллаш соҳаси
1. Ушбу Ёнғин хавфсизлиги қоидалари (кейинги ўринларда — Қоидалар) «Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ одамларнинг ҳаёти ва соғлиғини, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкини, атроф табиий муҳитни ёнғинлардан ҳимоя қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида умумий ёнғин хавфсизлиги талабларини белгилайди.
Қоидалар давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бирлашмалари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда ташкилий-ҳуқуқий шаклидан ва идоравий бўйсунувидан қатъи назар бошқа ташкилотлар (кейинги ўринларда — ташкилотлар), уларнинг ходимлари, шунингдек, якка тартибдаги тадбиркорлар ва фуқаролар учун мажбурийдир.
2. Ёнғин хавфсизлигини таъминлашда ушбу Қоидалар билан бирга «Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ҳамда белгиланган тартибда тасдиқланган ёнғин хавфсизлиги талабларини ўз ичига олган бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга амал қилиш лозим.
3. Ёнғин хавфсизлиги соҳасига оид бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ҳамда идоравий ҳужжатлар талаблари ушбу Қоидаларда белгиланган талаблардан паст бўлмаслиги керак.
4. Ушбу Қоидалар:
ўрмон хўжалиги ҳудудларида;
кон қазилма ва шахта иншоотларида;
портловчи материаллар ишлаб чиқарилаётганда, ташилаётганда, сақланаётганда, улардан фойдаланилаётганда ва улар утилизация қилинаётганда;
саноат учун мўлжалланган портловчи материаллардан фойдаланилган ҳолда портлатиш ишларини олиб борувчи ташкилотларда;
ҳаво, сув, темир йўл, автомобиль транспорти ҳамда электр транспортида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича талабларни белгиламайди.

2-боб. Асосий тушунчалар
5. Ушбу Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
объект — юридик ёки жисмоний шахснинг мулкий комплекси (ёки унинг бир қисми), шу жумладан, улар учун ёнғин хавфсизлиги талаблари белгиланган бинолар, иншоотлар, транспорт воситалари, технологик қурилмалар, асбоб-ускуна, агрегатлар, буюмлар ва бошқа мол-мулк;
оловли ишлар — учқун ҳосил бўлиши, очиқ алангадан фойдаланиш билан боғлиқ ишлар (электр пайвандлаш, газ пайвандлаш, ёнувчи суюқликлардан фойдаланиб кесиш, кавшарлаш лампаларидан фойдаланиш, битум эритиш ва учқун чиқариш билан боғлиқ бошқа ишлар);
технологик жараён — модда ва маҳсулотларнинг хусусиятини ва (ёки) ҳолатини ўзгартиришга қаратилган ҳаракатлар билан боғлиқ бўлган ишлаб чиқариш жараёнининг бир қисми;
одамлар оммавий бўладиган объект — бир вақтнинг ўзида 50 нафардан кўп одамлар бўлиши кўзда тутилган хона, бино, иншоот (турар жойлар бундан мустасно);
ёнғинга қарши оралиқ — ёнғин тарқалишининг олдини олиш учун бинолар ва (ёки) иншоотлар оралиғидаги белгиланган масофа;
ёнғинга қарши техник ҳимоя воситалари — ёнғинни автоматик тарзда аниқлаш ва ўчириш, тутунни чиқариш, хабар бериш, ёнғинга қарши сув таъминоти тизимлари, шунингдек, одамларни ва моддий бойликларни ёнғиндан ҳимоя қилиш учун мўлжалланган бошқа техник воситалар.


Download 482.13 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   80




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling