Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини тасдиқлаш тўҒрисида


-боб. Ташкилий-техник тадбирлар


Download 482.13 Kb.
bet3/80
Sana18.06.2023
Hajmi482.13 Kb.
#1592771
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   80
Bog'liq
ЁХК 649 201020

3-боб. Ташкилий-техник тадбирлар
6. Ташкилот раҳбарининг (якка тартибдаги тадбиркорнинг) ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича мажбуриятларига қуйидагилар киради:
а) «Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва норматив ҳужжатлар ҳамда ушбу Қоидаларнинг талабларига ҳар бир объектда риоя этилишини ва бажарилиши назорат қилинишини таъминлаш;
б) таркибий тузилмалар низомларида ва объект ходимларининг лавозим йўриқномаларида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича мажбуриятларни назарда тутиш;
в) объект бўйича буйруқ билан:
объектнинг технологик ускуналарини, шамоллатиш ва иситиш тизимлари, яшиндан ҳимоя қилувчи ва ерга улаш мосламаларини, алоқа ва хабар бериш воситаларини, ёнғинга қарши техник ҳимоя воситаларини соз ҳолда сақлаш ва фойдаланиш учун ҳамда ташкилотнинг объектларида ёнғин хавфсизлиги бўйича масъул шахсларни тайинлаш;
ҳар бир объект учун унинг ёнғин хавфлилигига кўра ёнғинга қарши режимини белгилайдиган ёнғин хавфсизлиги йўриқномалари ушбу Қоидаларга 1-иловага мувофиқ ишлаб чиқилишини таъминлаш;
оловли ва бошқа ёнғин хавфи мавжуд ишларни хавфсиз бажариш тартиби ва вақтини белгилаш ҳамда улар бажарилиши устидан назоратни ташкил этиш;
объектнинг ходимлари ўртасида ёнғин содир бўлган вақтдаги мажбуриятларини тақсимлаш;
г) тегишли ёнғинга қарши йўл-йўриқ бериш орқали ходимларни ёнғин хавфсизлиги чора-тадбирларига ўргатишни ва ушбу Қоидаларга 2-иловага мувофиқ ёнғин-техник минимум бўйича машғулотлар ўтказишни ташкил этиш;
д) ёнғин содир бўлганда унинг сабабини, содир этилиши ва ривожланиши (тарқалиши) шароитларини, ёнғин келиб чиқишида ва ёнғин хавфсизлиги талаблари бузилишида айбдор бўлган шахсларни аниқлаш чораларини кўриш;
е) ушбу Қоидаларга 3-иловага мувофиқ ёнғин хавфсизлиги ва ҳаёт фаолияти хавфсизлиги ҳақидаги маълумотлардан иборат ахборот стендларини ташкил этиш, шунингдек, улар ўз вақтида янгиланишини таъминлаш.
7. Ўта муҳим давлат аҳамиятига молик объектларда, йирик ижтимоий-маданий объектларда, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ хавфли ишлаб чиқариш объектлари жумласига киритилган, портлаш-ёнғин хавфи муҳитини пайдо қилишга қодир бўлган моддалар ишлатиладиган, ишлаб чиқариладиган, қайта ишлов бериладиган, ҳосил қилинадиган, сақланадиган, ташиладиган, йўқ қилинадиган объектларда ташкилот раҳбарининг буйруғи билан ёнғинларнинг олдини олиш ва уларни ўчириш бўйича саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш мақсадида ёнғин-техник комиссияси тузилиши ҳамда ушбу Қоидаларга 4-иловага мувофиқ объектнинг ёнғин хавфсизлиги паспорти ишлаб чиқилиши керак.
8. Ёнғинда одамларни хавфсиз эвакуация қилиш, ёнғинларни самарали ўчириш, шунингдек, ёнғинга қарши ҳимоя воситалари жойлашган жойларни белгилаш мақсадида бир вақтнинг ўзида қаватида 10 нафардан ортиқ одамлар бўладиган бино ва иншоотларнинг (турар жойлардан ташқари) йўлаклари ва эвакуация йўлларининг кўринадиган жойларида қуйидагилар:
ушбу Қоидаларга 5-иловага мувофиқ ишлаб чиқилган ёнғин вақтида бинони тарк этиш эвакуация режаси (схемаси) ўрнатилган бўлиши;
давлат стандарти талабларига мувофиқ ишлаб чиқилган ёнғин хавфсизлиги белгилари жойлаштирилган бўлиши керак.
9. Ташкилотларнинг ходимлари ҳамда фуқаролар қуйидагиларга мажбурдирлар:
а) норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда, шунингдек, норматив ҳужжатларда, давлат ёнғин назоратининг ҳужжатларида ва ушбу Қоидаларда назарда тутилган ёнғин хавфсизлиги талабларига амал қилишга;
б) газ ва маиший электр асбобларидан, маиший-кимё воситаларидан фойдаланишда, енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликлар билан ҳамда ёнғин хавфлилиги жиҳатидан хавфли бўлган бошқа моддалар, материаллар ва ускуналар ёрдамида ишларни бажаришда эҳтиёткорлик чораларини кўришга;
в) ёнғинни сезиб қолганда зудлик билан бу ҳақда ёнғиндан сақлаш хизматига хабар беришга ҳамда одамларни, мол-мулкни эвакуация қилиш ва ёнғинни ўчириш юзасидан чоралар кўришга.
10. Объектлар ушбу Қоидаларга 6-иловага мувофиқ соз ҳолатдаги ёнғинга қарши техник ҳимоя воситалари, ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситалари ва бошқа ёнғин техникаси, шунингдек, тезкор алоқа воситалари билан таъминланган бўлиши керак.
11. Ишлаб чиқариш хоналари ва омборхоналар эшикларининг (дарвозаларининг) ташқи тарафига, шунингдек, ташқи қурилмаларнинг ҳудудига ушбу Қоидаларга 7-иловага мувофиқ портлаб ёниш ва ёнғин хавфи бўйича тоифаларнинг ҳамда зоналар синфининг белгиси ўрнатилиши керак.
12. Портлаб ёниш ва ёнғин хавфлилиги бўйича «А» ва «Б» тоифаларига мансуб хоналарнинг эшикларига қўшимча равишда ушбу Қоидаларга 8-иловага мувофиқ ёнғин хавфсизлиги чора-тадбирларининг маълумот картаси ўрнатилиши керак.


Download 482.13 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   80




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling