Ёпиқ уруғли ўсимликларнинг новдалари шакли ўзгариб гул чиқарган шохчаларга айланади, бундай шохчалар


Download 14.28 Kb.
Sana15.02.2023
Hajmi14.28 Kb.
#1202145
Bog'liq
to`pgul


Ёпиқ уруғли ўсимликларнинг новдалари шакли ўзгариб гул чиқарган шохчаларга айланади, бундай шохчалар тўпгуллар деб аталади. Тўпгулнинг ўртасида вегетатив барг бўлмайди. Новда гул ҳосил қилишдан олдин, унинг учки меристема ҳужайралари тез ўсиб ўз шаклини ўзгартиради ва бошланғич гул ҳосил қилади. Кўпчилик ўсимликларда (бузина, сирен, гиацинт ва бошқалар) тўпгул куртакнинг ичида ривожланади. Куртак очилишидан кейин тўпгул бўғинчаларга ажраб аниқ кўринади. Кўпинча новдаларнинг учларидаги апекал меристемаси гулга айланади, шунинг учун бундай новдалар ўсмасдан қолади. Айрим ҳолларда гуллаб мева ҳосил қилгандан кейин тўпгул тўпмевага айланади.
Тўпгул ёпиқ уруғли ўсимликларнинг эволюцияси жараёнида барг чиқарган гулли новдадан вужудга келган. Тўпгулда гуллар сони кўпроқ бўлгани сабабли яққол кўриниб ҳашаротларни узоқдан ўзига жалб қилади ва четдан чангланишга имкон яратади. Тўпгулдаги гуллар бирданига очилмасдан бирин – кетин очилади, бу шароит ноқулай келганда тўпгулдаги гулларнинг маълум қисмини сақланиб қолишга олиб келади. Тўпгуллар шамол ёрдамида ҳам (кучала, бошоқ, шингил) чангланади.
Тўпгулнинг ёндош (қоплағич) баргчалари яхши ривожланган бўлса ва барг яшил рангда бўлса франдоз (лот. фрондис- яшил барг) тўпгул деб аталади (бинафша, фукция, тизимгу ва бошқалар). Тўпгулда фақат гулолди қоплағич барглар бўлса брактеоз тўпгул деб аталади (ландиш, сирен, олхўри ва бошқалар). Баъзи тўпгулларда ҳеч қандай барглар бўлмайди. Улар эбрактеоз деб аталади (ёввойи труп, жағжағ ва бошқа бутгулдошлар вакиллари). Булар орасида бошқа хиллари ҳам учрайди.
Тўпгулланинг биологик ахамияти шундан иборатки, пластик материал кам сарф этиладиган майда гуллар тўпгулга тўпланиб, ҳашоратларга узоқдан яхши кўринади (соябонгулдошлар, мураккабгулдошлар ва бошқа ўсимликларда) ва четдан чангланишни тезлаштиради. Шамол ёрдамида чангланувчи ўсимликларнинг тўпгуллари ён баргчалар билан туташмайди. Бу эса чангни шамол ёрдамида таралишига кўмаклашади.
Эволюция жараёнида новда учи ва ёнида якка – якка бўлиб жойлашган гуллардан тўпгуллар келиб чиққан. Новдада якка – якка жой олган гулларга магнолия, кўкнор, лола, пион ва бошқа ўсимлик гуллари мисол бўла олади. Аксарият ўсимликларда гуллар бевосита бир – бирининг ёнига бир нечтадан бўлиб тўпланади (хурмо дарахти, агава ва бошқаларда). Тропик ўрмонларда ўсувчи какао дарахтида тўпгуллар поя ва йўғон новдаларда осилган ҳолда жойлашади. Бу ҳодиса каулифлория (лот. каулос- поя, флорео - гулламоқ) деб аталади.
Тўпгулларни аниқлашда уларнинг баъзи муҳим белгилар ҳисобга олинади.
Новданинг ўсиш хусусиятига қараб моноподиал ва симподиал тўпгулларга ажратилади:
1. Моноподиал тўпгулларда новданинг шохланиши апекал меристемасидан ҳосил бўлади ва учги гул энг кейин очилади. Бундай тўп гуллар моноподиал, рацемоз (лот. рецемоз- шингил, гул ўқи) ёки ботрик (юнон. ботрис- шингил) тўпгул деб аталади. Моноподиал тўпгул нотекис гуллайди, яъни гуллари кетма – кет пастдан юқорига қараб очилиб боради. Учки гуллари ҳаммадан кейин очилади (жағ – жағ, иван чой, лагохилус – кўкпаран ва бошқалар).
2. Симподиал ёки сохта дихотомик шохланишга эга бўлган тўпгуллар цимоз (юнон. цюма- тўлқин) тўпгул деб аталади. Бундай тўпгулнинг новда учи гул билан тугалланади. Уларда бош ўқдаги учки гул биринчи бўлиб очилади (картошка, незабудка, мингдевона ва бошқалар).
Тўпулнинг бош ўқидаги меристемаси гулга айланса бундай тўпгул ёпиқ ёки аниқ тўпгул деб аталади. Баъзи ўсимликларда апекал меристема вегетатив бўлиниб, ўсишда давом етади ва ён гулларни ҳосил қилади. Бундай гуллар очиқ ёки ноаниқ тўпгул деб аталади .
Download 14.28 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling