Эпилепсия


Download 1.69 Mb.
bet4/5
Sana09.04.2023
Hajmi1.69 Mb.
#1346201
1   2   3   4   5
Bog'liq
Талабаларга эпилепсияни келиб чикиши сабаблари, таcнифи ва клини

Аура турлари:

  • Вегетатив
  • Мотор
  • Сенсор
  • Психик
  • Аурадан сўнг бемор хушидан кетади ва йиқилади. Хуруж тоник хуружлар босқичига ўтади.

ТОНИК ХУРУЖЛАР

  • Тоник тутқаноқ бошида бемор бақиради, нафас олиши тўхтайди, юзи оқаради, қизаради, кўкариб кетади. Боши гох ён томонга, гох орқага ташланади, кўзлар ҳам ён томонга ёки тепага қаратилган бўлиб, кўз қорачиғи кенгайиб, ёруғликка жавоб бермайди.

ТОНИК ХУРУЖЛАР

  • Бўйин веналари шишган, жағ қаттиқ қисилган, лаб бурчагидан кўпик, баъзида қон келади, қўл ва оёқлар катта буғимларда ёзилиб, қўл панжалари сиқилган бўлади. Кўпинча сийиш ва ич кетиши аломатлари бўлади. Тоник тиришишнинг охирида озгина қайт қилиш бўлиб, кейин клоник тиришишга ўтади.

КЛОНИК ХУРУЖЛАР

  • Клоник тиришиш босқичи бош, қўл ва оёқлари қалтираб, тана зарб билан ёнга, орқага урилади. Бемор нафас олишни бошлайди, цианоз камаяди, терлайди. Бу боскич 30 секунд – 5 минут давом этади. Клоник тортишишдан сўнг касал уйқуга кетади.

Кичик татқаноқ хуружи

  • (petit mal) – хушнинг бир неча секундга (1-20 секунд) йўқолади, касал йиқилмайди, ранги оқаради, кўз қорачиқлари кенгайиб ёруғликдан таъсирланмайди. Тутқаноқ вақтида бош ёнга бурилиб, юзда титраш белгилари бўлиши мумкин. Тутқаноқ тугагандан сўнг касал ўз ишини давом этиб кетаверади. Бўлиб ўтган тутқаноқ хақида ҳеч нима билмайди.

ПСИХИК ЭКВИВАЛЕНТ

  • Психик эквивалент – вақтинчалик ўткир психик бузилиш, бирданига бошланади ва бир неча секунддан бир неча кунгача давом этади. Бемор ўзи билмаган ҳолда гаплашиши, маълум бир харакатлар қилиши мумкин. Тутқаноқ хуружи орасида беморни худди соғ одам деб уйлаш мумкин.

ЭПИЛЕПТИК ХАРАКТЕР

  • Эгоизм
  • Зиқналик
  • Аниқлик
  • Педантизм
  • Саришталик
  • Вазиятлилик
  • Тезқонлик
  • Жахлдорлик
  • Қайсарлик ва ўжарлик
  • Ўзгарувчанлик
  • Аффектив кузгалувчанлик

Download 1.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling