ҚАРОВЧИ: Салом алейкўм.
ЭРКИН: Валейкўм!
ҚАРОВЧИ: Кимни қидирябсиз ака?
ЭРКИН: Бир аёл шу ерда туради...
ҚАРОВЧИ: Исмлари нима?
ЭРКИН: ...
(пауза)
ЭРКИН: Шу... хужжатлари йўқ эди... йўмасам, текшириб, эслаб қолардим...
ҚАРОВЧИ: Кўринишлари қанақа?
ЭРКИН: ... Чиройли... Ааа!! Ёши, ман тенги манимча. А, кўриниши...
ҚАРОВЧИ: Кўриниши?...
(пауза)
ЭРКИН: Моника Беллучи!!!
ҚАРОВЧИ: Ким?
ЭРКИН: Қўйвурасиз...
(пауза)
ЭРКИН: Рухсат берсез, шўтта бўбтурсам, уларни кутсам?!
ҚАРОВЧИ: Сиз кутинг, ман бўса, ўўў будкадан сизга қараб ўтираман.
ЭПИЗОД-7
КУН. МАРЬЯМНИ УЙИ. ИНТ.
Искандар уйга киради. Ошхонадан овозлар эштилади.
Искандар ошхонага кирса, Марьям ва Амир нонушта таёрлаш билан банд, Гектор эса, стол олдида ўтирибди...
АМИР: Ассаломалейкўм!!! Яхши дамолдилами?
ИСКАНДАР: Ўзларичи?
АМИР: Зўр!
ИСКАНДАР: Қатта ётдин?
МАРЬЯМ: Подьезд! Эшини очсам, ётибтила.
ГЕКТОР: БОМЖ диб ўйладим бииринчи...
МАРЬЯМ: Исмоилли хонасида ухлади.
ИСКАНДАР: ...
МАРЬЯМ: Ке, чой ичвол, бугун бизани шеф мехмон қивоттила!!!
ИСКАНДАР: Хидидан билдим... Ман, тепада чой ичаман, с собой қиберсен...
МАРЬЯМ: Чақир...
ИСКАНДАР: ...?
МАРЬЯМ: Чақир! Чой ичвосин...
Искандар Амирга қарайди.
МАРЬЯМ: Амир сани сотмади, ўзим биламан...
ИСКАНДАР: ...
МАРЬЯМ: Фелини биламан сан болани, лекин унга нисбатан ноъмардли қимисан, буниям биламан. Кўйнин хотиржом бўсин...
(пауза)
МАРЬЯМ: Чақир!
ЭПИЗОД-8
КУН. ШАХЛОНИ УЙИ. ИНТ-ЭКСТ.
Вали ака Исмоил билан, ховлида айланиб юришибди.
Ховлига Умид кириб келади, у билан бирга уч-тўрт одам киради.
Do'stlaringiz bilan baham: |