ШАХЛО: Агар, уйсиз қобкетганимда, шўтда яшашга рухсат берармидиз?
ИСКАНДАР: Ха. Фақат қишда бўтта совуқро бўла...
ШАХЛО: Фарқи йўқ...
ИСКАНДАР: Шу, томда, гуруч ўсишига ишонасизми?
ШАХЛО: Гуруч ўсшига ишонмиман, лекин, анор ва атр-гул ўсишига ишонаман...
ИСКАНДАР: Анор бўтта ўсомади.. уни жойимасакан...
ЭПИЗОД-14
КУН. МИРХОННИ УЙИ. ОШХОНА. ИНТ.
Мирхон, столешницага суяниб, чуқур нафас олиб, беркиниб ўтирибди. У диққат билан, атрофни кузатмоқда.
Мирхонни қўлида тўппонча кўринади, у секин, жуда эхтиёткорлик билан столни четидан, коридор томонга қарайди ва секин-аста, коридор томон эмаклашни бошлайди.
Мирхон коридорни ўртасида тўхтаб, деворга суяниб, секин ўрнидан кўтарилади. Мирхонни нафаси кучайишни бошлайди.
Бирданига хонани эшигидан соя кўринади ва у ердан ўйинчоқ думалаб чиқади, Мирхон катта тезлик билан жойини ўзгартиради ва қарама-қарши томондаги деворга суяниб, отишга таёр бўлиб туради.
Сукунат...
Крупный план Мирхон/
Кадрга туппонча ушлаб турган қўл кириб, Мирхонни пешонасига тирайди. Мирхонни нафаси тўхтаб қолади.
РУХШОНА: Тутилдиз! Папаша! Охирги тилагизни тиланг!!!
МИРХОН: Каша...
РУХШОНА: Эээ!!! Каша маники, занят каша!!!
МИРХОН: А, хоп-хоп... унда...
(пауза)
МИРХОН: Ирода... сабр... Марожни...
РУХШОНА: Пдшшш!!!!
Мирхон, ўқ еган аскарларни қилиғини қилиб, ерга қулайди.
Коридорга Муборак кириб келади.
МУБОРАК: Рухшона! Бор, кашени евол, ўйинчоғини қўй!
Рухшона кадрдан чиқиб кетади.
Муборак, Мирхонга қараб, уни қаршисига ўтиради. Она-бола, қарама-қарши, коридорни полида, деворга суяниб ўтиришибди.
МИРХОН: Ўғил бола бўлиб туғулиш керегиди бу қиз...
МУБОРАК: Яхшиям қизболекан... Нега ишга бормаябсан?
МИРХОН: Бир-пас дамоли...
Do'stlaringiz bilan baham: |