Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқлар


Download 27.79 Kb.
bet1/3
Sana06.09.2023
Hajmi27.79 Kb.
#1673385
  1   2   3
Bog'liq
Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқлар



Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқлар

Режа:
1 солиқни тўловчилар.


2 солиқ солиш объекти.
3 солиқ ставкалари.
4 солиқ базаси ва солиқни ҳисоблаб чиқариш.

солиқни тўловчилар
Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ қуйидаги ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан тўланади :

  • ер қаъридан фойдали қазилмаларни қазиб олувчи;

  • минерал хом ашёдан ва (ёки) техноген минерал ҳосилалардан фойдали компонентларни ажратиб олувчи.

Ўзбекистон ҳудудида қуйидагиларни амалга оширувчи юридик ва жисмоний шахслар - ер қаъридан фойдаланувчилар:

  • конларни излашни ва разведка қилишни;

  • фойдали қазилмаларни қазиб олишни;

  • минерал хом ашёдан ва (ёки) техноген минерал ҳосилалардан фойдали компонентларни ажратиб олишни.

Фойдали қазилмалар - бу ер қаъридаги келиб чиқиши ноорганик ва органик бўлган қаттиқ, суюқ ёки газ ҳолидаги табиий минерал ҳосилалар, шу жумладан саноат аҳамиятига молик ер ости сувлари, шўр кўлларнинг туз эритмалари ва рапалари.
Фойдали компонент - бу фойдали қазилманинг саноат йўсинида ишлатиш мақсадида қазиб олиш технологик жиҳатдан мумкин ва иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ бўлган таркибий қисми.
Қазиб чиқарилган ва бирламчи ишлов беришдан ўтказилган фойдали қазилмалар минерал хом ашё бўлиб ҳисобланади. Техноген минерал ҳосилалар - бу кончилик ва қайта ишлаш соҳасидаги ишлаб чиқаришларнинг фойдаланиш учун яроқли фойдали компонентлар бўлган чиқиндилар .
Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олишга доир фаолиятни амалга оширувчи жисмоний шахслар солиқни тўламайдилар.
Эътибор беринг Юридик ва жисмоний шахслар ер қаъридан фойдаланувчи бўлиши мумкин .











Солиқ солиш объекти

Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ солиқ солиш объекти фойдали қазилмани қазиб олиш (ажратиб олиш) ҳажми ҳисобланади .


Қазиб олинган (ажратиб олинган) фойдали қазилманинг ҳажми фойдали қазилмаларнинг ҳақиқий йўқотишларини ҳисобга олган ҳолда аниқланади.
Ҳақиқий йўқотишлар қуйидаги формула бўйича аниқланади:
Ҳақиқий йўқотишлар = Фойдали қазилмаларнинг захиралари камайтириладиган, фойдали қазилмаларнинг ҳисоблаб чиқарилган миқдори - Ҳақиқатда қазиб олинган (ажратиб олинган) фойдали қазилмалар миқдори.
Ҳақиқатда қазиб олинган (ажратиб олинадиган) фойдали қазилмалар миқдори уни қазиб олишнинг (ажратиб олишнинг) тўлиқ технологик цикли якунлангач аниқланади.
Солиқ солиш объекти фойдали қазилманинг ҳар бир тури бўйича алоҳида аниқланади.
Қуйидагилар солиқ солиш объекти ҳисобланади:

  • қазиб олинган (ажратиб олинган) фойдали қазилмалар, шу жумладан бирга қўшилиб чиқадиган;

  • фойдали қазилмалардан, минерал хом ашёдан, техноген минерал ҳосилалардан ажратиб олинган фойдали компонентлар;

  • саноат йўсинида дастлабки қайта ишловдан ўтказилган қазиб олинган углеводородлар шу жумладан бирга қўшилиб чиқадиган фойдали қазилмалар ва фойдали компонентлар;

  • углеводородларни қайта ишлаш жараёнида ажратиб олинган, лекин олдинги қазиб олинганда ва қайта ишланганда қайта ишланадиган фойдали қазилмалар таркибида тайёр маҳсулот сифатида солиқ солинмаган фойдали компонентлар;

  • ажратиб олинган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар, шу жумладан техноген минерал ҳосилалардан ажратиб олинган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар.

Қуйидагилар солиқ солиш объекти ҳисобланмайди:

  • қатламдаги босимни сақлаб туриш ва (ёки) углеводородларни ёпиқ технологик жараён доирасида ажратиб олиш учун маҳсулдор қатламга қайта ҳайдаб киритиладиган табиий газ ҳажми;

  • солиқ тўловчиларга берилган ер участкалари доирасида қазиб олинган (ажратиб олинган) ҳамда ўзининг хўжалик ва рўзғор эҳтиёжлари учун фойдаланилган кенг тарқалган фойдали қазилмалар;

  • дарё ўзанларини тозалаш ва қирғоқларни мустаҳкамлаш ишлари натижасида қазиб олинган (ажратиб олинган) норуда фойдали қазилмалар.

Эътибор беринг Aгар ушбу норуда фойдали қазилмалар келгусида қайта ишланса ва реализация қилинса, уларга солиқ солинади.

Download 27.79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling