Солиқ ставкалари солиқ солиш объектларининг қуйидаги номларига мувофиқ қўлланилади ва белгиланади:
1) қуйидаги асосий ва бирга қўшилиб чиқадиган фойдали қазилмаларни қазиб олганлик учун:
2) техноген минерал ҳосилалардан ажратиб олинган фойдали қазилмалар.
Солиқ ставкалари қуйидагича ажратилади :
солиқ базасига нисбатан фоизларда;
натура кўрсаткичининг бирлиги учун қатъий суммада;
солиқ базасига нисбатан фоизларда, лекин натура кўрсаткичининг бирлиги учун қатъий суммадан кам бўлмаган миқдорда. Яъни, ушбу ҳолатда, солиқ икки ҳисоб-китоб қилинган суммани кўпроғининг (каттароғининг) миқдорида тўланади.
Эътибор беринг Фойдали қазилмаларни қазиб олишда (ажратиб олишда) фойдали қазилмаларнинг норматив йўқотишларига тааллуқли қисми бўйича 0 фоизли ставка қўлланилади.
Норматив йўқотишлар – бу фойдали қазилмаларни қазиб олишда (ажратиб олишда) конларда қабул қилинган схемаси ва технологиялари билан технологик боғлиқ ҳолдаги, фойдали қазилмаларни қазиб олишнинг ҳақиқий йўқотишлари. Улар ваколатли орган – Давгеолқўм томонидан қонун ҳужжатларда белгиланган тартибда тасдиқланадиган нормалар доирасидаги йўқотишлар доирасида белгиланади .
Асл, рангли, ноёб ва радиоактив металларни қазиб олишни амалга оширувчи алоҳида солиқ тўловчилар учун Президент томонидан оширилган солиқ ставкалари белгиланиши мумкин .
Солиқ базаси ва солиқни ҳисоблаб чиқариш
Солиқ солиқ базаси ва ўрнатилган солиқ ставкасидан келиб чиққан ҳолда, ҳисоблаб чиқарилади.
Солиқ базасини ҳар бир қазиб олинган (ажратиб олинган) фойдали қазилмага, шу жумладан асосий фойдали қазилмани қазиб олишда бирга чиқадиган фойдали компонентларга нисбатан аниқланг .
Солиқ базасини қуйидаги формула бўйича аниқланг:
Do'stlaringiz bilan baham: |