Ер кодекси 17-модда. Юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкаларига бўлган ҳуқуқлари


Download 42.86 Kb.
bet2/3
Sana15.11.2023
Hajmi42.86 Kb.
#1774466
TuriКодекс
1   2   3
Bog'liq
yer kodeksi

24-модда. Ер участкаси ижараси
Ер участкасининг ижараси ер участкасига ижара шартномаси шартларида муддатли, ҳақ эвазига эгалик қилиш ва фойдаланишдан иборатдир.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 535-моддаси, Ўзбекистон Республикаси «Ижара тўғрисида»ги Қонунининг 1, 5-моддалари.
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари қуйидагиларга ижара ҳуқуқи асосида берилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1) очиқ электрон танлов натижалари асосида — жисмоний ва юридик шахсларга;
(24-модда иккинчи қисмининг 1-банди Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 6 июндаги ЎРҚ-775-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.06.2022 й., 03/22/775/0477-сон)
2) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан:
қишлоқ хўжалиги соҳасида илмий-тадқиқот ва тажриба-синов ишларини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг таклифига кўра — давлат илмий-тадқиқот ва таълим муассасаларига;
ер участкаси норматив қийматининг икки бараваридан ортиқ миқдордаги пул маблағлари депозитга қўйилган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, вилоят ҳокимининг таклифига кўра — агросаноат кластерларига;
қиймати камида 10 миллион АҚШ доллари эквивалентида бўлган, энг яхши таклифни танлаб олиш йўли билан аниқланадиган йирик инвестиция лойиҳасини амалга оширувчи жисмоний ва юридик шахсларга. Бунда бериладиган ер участкасининг ўлчами инвестиция ҳажмига қараб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари қуйидагиларга ижара ҳуқуқи асосида берилади:
электрон онлайн-аукцион асосида — жисмоний ва юридик шахсларга;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан қиймати камида 10 миллион АҚШ доллари эквивалентида бўлган, энг яхши таклифни танлаб олиш йўли билан аниқланадиган йирик инвестиция лойиҳасини амалга оширувчи жисмоний ва юридик шахсларга. Бунда берилаётган ер участкасининг ўлчами инвестиция ҳажмига қараб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарга, халқаро бирлашмалар ва ташкилотларга, чет эл жисмоний ва юридик шахсларига ер участкалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ижарага берилади. Мазкур шахслар (бундан халқаро бирлашмалар ва ташкилотлар мустасно) ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган миқдордаги бозор қийматини Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига тўлаши керак.

Download 42.86 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling