Ер миллий бойлигимиздир, ундан ноқонуний фойдаланманг, жавобгарлиги бор


Кадастр агентлигининг Уйчи тумани бўлими


Download 20.24 Kb.
bet3/4
Sana13.05.2023
Hajmi20.24 Kb.
#1457221
1   2   3   4
Bog'liq
maqola

Кадастр агентлигининг Уйчи тумани бўлими

Ердан ноқонуний фойдаланманг, жавобгарлиги бор
Ер азалдан халқнинг энг асосий ва бебаҳо бойлиги ҳисобланади. У мамлакатимиз миллий бойлигининг энг муҳим қисми, ишлаб чиқаришни юритишнинг асосий негизидир. Айниқса, ер қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида муҳим воситадир.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Республикамиз иқтисодиёти барқарорлигини таъминлашда, қишлоқ хўжалигининг бундан кейинги тараққиётини амалга оширишда, аҳолини озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжларини янада тўлароқ қондиришда ер ресурсларидан унумли ва оқилона фойдаланиш муҳим аҳамиятга эга.
Ерга хўжасизларча муносабатда бўлиш, ерларни яхшилаш ва яроқли ҳолга келтириш мажбуриятларини бажармаслик, ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаш ва ўзбошимчалик билан эгалланган ер майдонида ноқонуний қурилишлар амалга ошириш каби ҳолатлар, энг аввало, ер тўғрисидаги қонун ва қоидаларни яхши билмаслик ёки унинг нормаларига лоқайдлик билан қараш ҳамда бажармасликдан келиб чиқади.
Ердан оқилона, самарали фойдаланиш ва уни муҳофаза қилишни таъминлашда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 февралдаги "Ер участкаларидан фойдаланишда давлат назорати самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 138-сонли қарорининг аҳамияти жуда каттадир.
Ушбу қарор билан «Е-YER NAZORAT» автоматлаштирилган ахборот тизими ишга туширилиб, ерга оид ҳуқуқбузарликларнинг мониторинги юритиб борилмоқда.
Шунга кўра, Наманган туманида ҳам ерларни муҳофаза қилиш, ундан илмий асосланган тарзда оқилона фойдаланиш ва ерга оид ҳуқуқбузарликларга йўл қўймаслик мақсадида Кадастр агентлигининг туман бўлими ер ва кадастр назорати инспекторлари томонидан жойларда профилактик ва назорат тадбирларини мунтазам олиб борилиб, аниқланган қонунбузилиш ҳолатларини «Е-YER NAZORAT» автоматлаштирилган ахборот тизимига киритиб борилмоқда.
Шу ўринда эслатиб ўтамизки, Ўзбекистон Республикаси ер кодексининг 91-моддасида ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкалари уларга ғайриқонуний равишда эгалик қилинган ва фойдаланилган вақтда қилинган сарф-харажатлар қопланмаган тарзда тегишлилигига кўра қайтариш, ер участкаларини фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтириш, шу жумладан ундаги иморатларни бузиш, ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олган шахслар ҳисобидан амалга оширилиши белгиланган.Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкасини ер эгасига, ердан фойдаланувчига, ер участкаси ижарачисига ёки мулкдорига қайтариш суднинг ҳал қилув қарорига кўра амалга оширилади.
Бундан ташқари, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг

Download 20.24 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling