Ер пўстидаги тектоник ҳаракатлар
• Табиий жараёнлар ҳақида умумий тушунча. Табиатда кузатиладиган
ҳодисаларнинг сабаб ва оқибатлари мавжуд.
• Уларнинг тизимли мажмуаси табиий жараёнлардир.
• Адабиётларда “жараёнлар” тушунчаси турли хил мазмунда ишлатилади.
Табиий,
геологик,
геофизик,
табиий
географик,
геоморфологик,
антропоген, муҳандис-геологик ва ҳ.к. жараёнлар.
• Қуйида табиий (геологик) жараёнлар ҳақида гап кетади.
• Ер пустида содир бўладиган жараёнлар икки гуруҳга бўлиб ўрганилади.
• 1. Эндоген (ички) жараёнлар. Бу турдаги жараёнлар Ернинг ички
энергияси таъсирида намоён бўлади;
• 2. Экзоген (ташқи) жараёнлар. Ушбу
жараёнлар асосан Ерга
ташқаридан, яъни Қуёшдан келадиган энергия ҳисобига юзага келади.
• Ўз навбатида эндоген жараёнлар уч гуруҳга бўлинади:
• 1.Тектоник ҳаракатлар; 2.Магматизм; 3. Зилзила.
• Қайд
этиш лозимки, айрим ҳолатларда метаморфизм жараёни ҳам
алоҳида ўрганилади.
Ер пўстидаги тектоник ҳаракатлар
• Тектоник ҳаракатлар. Тектоник ҳаракатлар деганда, Ер пўстидаги
хилма-хил табиий ҳаракатлар тушунилади.
• Улар Ер пўстининг бир жойида жуда секинлик билан (платформаларда)
кузатилса, бошқа жойларда (геосинклиналларда) жуда фаол кечади.
• Тектоник ҳаракатлар турлича белгиларига қараб фарқланади.
• Улардан асосийлари: маълум вақт давомида намоён бўлиши, йўналиши,
чуқурлиги, тезлиги, давомийлиги ва ҳ.к.
• Биринчи белгига: кўра ҳозирги давр (6 минг йилгача), янги давр (Q-N),
қадимги давр тектоник ҳаракатларига бўлинади.
Ер пўстидаги тектоник ҳаракатлар
Do'stlaringiz bilan baham: |