Ер сайёраси умумий уйимиз ўйин машғулотининг мақсадлари: таълимий: ер
Download 20.5 Kb.
|
ЕР САЙЁРАСИ - У
ЕР САЙЁРАСИ - УМУМИЙ УЙИМИЗ Ўйин машғулотининг мақсадлари: таълимий: ер сайёраси ҳақида умумий маълумот бериш, Она ернинг ҳар бир қаричидан унумли фойдаланиш зарурлиги ҳақида тушунча бериш; ривожлантирувчи: болаларнинг шакл ҳақидаги тасаввурларини бойитиш; тарбиявий: она заминга нисбатан эҳтиёткорона муносабатда бўлиш, уни асраш заруриятини уқтириш. Тарбиячи: -О, она сайёра, курраи қутлуғ, Самодан сувратинг илк бора кўрдим. Ҳавойи бир хаёл сеҳри эмас, йўқ, Фарзанд меҳри билан мен боқиб турдим. Ассалому алайкум, болажонлар) Бугунги ўйин машгулотимиз Ер сайёраси - умумий уйимиз) деб номланади. Биз яшаётган, ҳар куни қувнаб юрган Ер сайёрасидан ҳар биримиз қарздормиз. Арчазор, ўрмонлар, боғлар, дарёлар буларнинг бари табиатнинг буюк неъматидир. Табиат эса бизни ўраб турган атрофимиздаги оламдир. Бу оламнинг ўзига хос жумбоклари, сир- синоатлари ҳар қандай инсонни лол қолдиради. Табиатга дўст бўлсаккина, у бизга дўст бўлади. Болалар, ҳозир эътиборингизни мана бу мониторга қаратинглар. (Мониторда иккита бола сувга ахлат ташлаб қочиб кетгани, битта цизча музқаймоқ еб, унинг қогозини ерга улоқтиргани яна бир одам хазонларни ёқиб юборгани кўрсатилади). Тарбиячи: - Болалар, ушбу вокеаларга муносаба- тингизни билмокчи эдим. 1- бола: - Бобом сувга нарса улоктириш энг катта гунох, дёйдилар. 2- бола: - Ерга чикиндиларни ташлаш хам хунук иш. Тарбиячи: - Болажонлар, ерда сув захираси чекланган. Қайсидир мамлакатлар ҳатто ичимлик сувини сотиб олиб истеъмол қилишади. Биз эса сувни исроф қиламиз, унга ахлат ташлаймиз. Афсуски, она замин, ер сайёраси вақти келиб биздан ўчини олмаса эди деб қўрқамиз. Айтинглар-чи, ҳозир кўрганингиз қизалоқцек ҳамма ўз чиқиндисини ерга ташлайверса нима бўлади" 3- бола: - Ҳаммаёқ ифлос бўлиб кетади. Тарбиячи: - Ернинг тозалагини сақлаш фақатгина
Тарбиячи: - Болажонлар, мана бу топишмоқнинг жавобини айтсангиз, машгулотимизни давом эттирамиз. Узун бўйли қиз кетди. Тошга тегди тарқ этди, Сирғалари ярқ этди) 4- бола: - Сув. Тарбиячи: - Туппа-тугри. Болалар, ҳеч машинани ювишганини кузатганмисиз? Бир машина ювилиши учун ҳаддан ташқари кўп сув ишлатилади. Етмаганига сув ариққа оқизиб ҳам қўйилади. Лекин бир кунимизни сувсиз тасаввур қила оламизми? Болалар: - Йук. Тарбиячи: - Сув яшнатувчидир, сув яратувчидир. Биз эса она
5- бола: - Ҳовли ва кўчаларни ҳар куни супураман. 6- бола: - Хазонларни ёқмайман. 7- бола: – Сувни бекорга ишлатмайман. 8- бола: = Дарахтларнинг шохларини синдирмайман — Тарбиячи: - Баракалла, агар хар куни она сайёрамизни шундай ардоқласак, у ҳам бизни ўз чиройи билан хурсанд қилаверади. Download 20.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling