Ер тузишни лойиҳалаш


лиги тармоқлари орасида оқилона тақсимлаш ва қуриладиган корхонага ўз


Download 0.7 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/7
Sana17.06.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1536500
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
ETCpw4zFw2d2XjhialxLBIeqkjc99dYyqD1cIp7k

лиги тармоқлари орасида оқилона тақсимлаш ва қуриладиган корхонага ўз 
фаолиятини амалга ошириши учун зарур шароит яратиб беришгина эмас, 
балки мамлакатимиз ер бойликларини сақлаш, ҳосилдор ерларнинг эҳти-
ёжсиз ва йўл қўйиб бўлмайдиган даражада камайишининг олдини олишдир
Лойиҳавий ечим ноқишлоқ хўжалик ердан фойдаланувчисига маъқул ва 
қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг зарарлари минимал бўлиши керак. 
Бунда қуйидаги талабларни бажариш керак:
- ажратилаётган ер майдонини шундай жойга жойлаштириш керакки, 
бунда бошқа тармоқлар манфаатларига зарар етказилмаган ҳолда, корхона 
олдига қўйилган махсус мақсад ва вазифаларни бажаришга зарур ҳамма 
шарт-шароитлар яратилсин; 
 - ернинг майдони, шакли ва табиий шароити улар ажратилаётган мақсад-
ларга мос тушсин; 
 - ер, сув ва бошқа табиий ресурслардан оқилона фойдаланишга ва уларни 
муҳофаза қилишга шароит яратилсин; 
 - ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш учун қилинган харажатлардан 
оқилона фойдаланиш, қимматбаҳо ер турларини максимал сақлаш, ҳудуд-
ларнинг ташкил қилинишини бузмаслик, хўжаликлар ер майдонларида 
камчиликлар пайдо бўлишига йўл қўймаслик керак. 


Хулоса қилиб, ноқишлоқ хўжалик мақсадларига ер 
ажратишда ҳисобга олинадиган учта асосий тамойил-
ни қуйидагича таърифлаш мумкин: 
қишлоқ хўжалигининг ердан фойдаланишдаги 
устиворлиги; 
- ерни мутлоқ тежаш (ҳудудни минимал сарфлаш); 
- ноқишлоқ хўжалик ердан фойдаланишларининг ва 
уларда жойлаштириладиган объектларнинг ҳудудга 
ва атроф муҳитга таъсирини тўла ҳисобга олиш. 
Асосли ва малакали лойиҳалаш - бутун ер ресурс-
ларидан фойдаланишни ва уларни муҳофаза қилишни 
оқилона ташкил этишни, унумдор ерлардан тўғри 
фойдаланишни, ҳаракатдаги ҳуқуқий меъёрларга риоя 
қилишни таъминловчи ишончли йўлдир. 


5-илова 
Тезкор саволлар 
1.Ноқишлоқ хўжалик ердан фойдаланишларини 
ташкил этиш ер тузиш ишларининг қандай 
тартибини тақазо этади? 
2.Саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа
мақсадларга мўлжалланган ерлар Республикамизда 
неча гани ташкил қилади? 
3. Ер майдонларини ташкил қилишга, ердан 
фойдаланишга ва атроф муҳитга қиладиган 
таъсирига қараб ноқишлоқ хўжалик корхоналарини 
қандай асосий турларга бўлиш мумкин? 

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling