Ер тузишни лойиҳалаш


Download 0.7 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/7
Sana17.06.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1536500
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
ETCpw4zFw2d2XjhialxLBIeqkjc99dYyqD1cIp7k

 
 
 
 
 
 
 
 
3-илова 
1.Республика ер фонди нечта тоифадан ташкил топган? 
 8 та 
2. Ер тузиш бўйича лойиҳа ҳужжатлари мазмуни нималардан 
ташкил топади? чизма қисми – лойиҳавий чизма, ишчи чизма, 
расмлар, графиклар, схемалар, диаграммалар. Ёзма қисми-ҳисоб 
тушунтириш хати, агроиқтисодий ҳисоб китоблар ва 
йириклаштирилган кўрсаткичлар бўйича сметалар 
3. ХАЕТ лойиҳасини муҳокама қилиш ва тасдиқлаш 
тартиби. лойиҳа ташкилоти ва хўжаликда кўриб чиқилади, 
туман ва вилоят ҳокимлигида тасдиқланади 
4. Мавжуд хўжаликлар ер эгалиги (ердан фойдаланиши) да 
қандай камчиликлар мавжуд? ер эгаликлари (ердан 
фойдаланишлар)нинг норационал ўлчамлари; ер турлари 
таркиби ва нисбати; тарқоқ ерлар; чўзинчоқ ер массивлари
чегаралар 
синиқлиги, 
чегараларнинг 
эрозияга 
хавфли 
жойлашуви 


4-илова
МАВЗУ: НОҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИК 
МАҚСАДЛАРИГА МЎЛЖАЛЛАНГАН 
ЕРДАН ФОЙДАЛАНИШЛАРНИ ТАШКИЛ 
ЭТИШ. ЕРЛАРНИ ВА АТРОФДАГИ 
ТАБИИЙ МУҲИТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ 
 
 
 
Режа 
 
Ер тузишнинг вазифалари ва мазмуни 


Ноқишлоқ хўжалик ердан фойдаланишларини ташкил этиш 
хўжаликлараро ер тузишнинг иккинчи турига киради, мазмунида 
ва усулларида ўз хусусиятларига эга.
Ер халқ хўжалигининг барча тармоқларини жойлаштириш ва 
уларнинг фаолият кўрсатишлари учун зарур тармоқлараро ресурс 
ҳисобланади. Ерда саноат корхоналари, энергетика объектлари
автомобил ва темир йўллари, электр узатиш ва алоқа тармоқлари, 
қувур ўтказгичлар, аҳоли яшаш жойлари, мудофаа, маданият, 
соғлиқни сақлаш объектлари қурилади. Шунинг учун, ҳар доим у 
ёки бу ноқишлоқ хўжалик корхоналарига, ташкилотларига, 
муассасаларига ер участкаларини ажратиш зарурати келиб 
чиқаверади. Бунда бутун халқ хўжалиги бўйича оптимал 
натижаларга эришишга ҳаракат қилиш керак 
Мўлжалланган мақсадлари ҳар хил ноқишлоқ хўжалик ердан 
фойдаланишларини ташкил этишда, одатда, ерларни тоифалар ва 
халқ хўжалиги тармоқлари орасида қайта тақсимлаш, айрим 
вазиятларда эса маҳсулдор ерларнинг сарфланиши кузатилади. 


2013 йил 1 январ ҳолатига Республикамиз ерларининг 
20481,1 гектари яъни 46,12% ни (4312,2 минг гектари 
суғориладиган ерлар умумий майдоннинг 9,7%) қишлоқ 
хўжалик ерлари ташкил қилганлиги сабабли, бошқа тармоқ 
корхоналари, давлат ва жамоатчилик эхтиёжлари учун ерлар 
кўп вазиятларда қишлоқ хўжалик ерлари ҳисобидан 
ажратилади. Бу ишлар Ўзбекистон республикасининг ер 
тўғрисидаги қонунларига, махсус қарор ва фармойишларига 
асосан олиб борилади. Ерлар олдинлари қишлоқ хўжалик 
жамоа, ширкат хўжалик корхоналарига эгалик қилиш ҳуқуқи 
билан берилса, бошқа тармоқ корхоналарига фақат 
фойдаланишга берилади. 2003 йил март ойида Иқтисодий 
ислоҳотларни чуқурлаштириш тўғрисида Призидент фармони 
эълон қилинди ва август ойидан бошлаб ширкат хўжаликлари 
ва бошқа тармоқ корхоналарига ҳам фойдаланиш учун берила 
бошлади.


Шунинг учун ҳам, ерларни бошқа тармоқ корхоналарига 
олиб беришда янги ердан фойдаланиш ҳуқуқи юзага келади. 
Бу ишлар билан боғлиқ ер тузиш ишларини ўтказиш 
жараёнида нафақат ҳуқуқий, балки иқтисодий ва техник 
масалаларни ҳам, ер тузиш лойиҳасини ишлаш жараёнида 
ечиш талаб қилинади. 
Ўзбекистоннинг ер қонунчилиги жуда қимматбаҳо 
(суғориладиган) 
ва 
унумдор 
ерларнинг 
қишлоқ 
хўжалигидан олинишига йўл қўймайди. Қишлоқ хўжалиги 
мақсадлари учун яроқли ерлар энг аввало қишлоқ 
хўжалигига ажратилади.
Бу 
жараён 
ер 
участкасини 
ажратиш 
билан 
якунланганлиги сабабли, ер тузиш амалиётида кўпчилик 
ҳолларда «ноқишлоқ хўжалик ердан фойдаланишларини 
ташкил этиш» ўрнига «ер ажратиш» атамаси қўлланилади.



Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling