Ер участкасига бўлган мулкий ҳуқуқ ва битимлар хамда уларни тасдиқловчи ҳужжатлар таҳлили


Download 0.78 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/6
Sana19.06.2023
Hajmi0.78 Mb.
#1609328
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
4--mavzu



Ер участкасига бўлган мулкий ҳуқуқ ва битимлар хамда 
уларни тасдиқловчи ҳужжатлар таҳлили. 
Ер участкасига тегишли ҳужжатлар, кадастр съёмкаси материаллари, 
техник хатлов паспортлаштириш маълумотлари, махсус кидирув ва ўрганиш 
натижалари, сифат ва баҳолаш нарҳи кўрсатгичлари асосида тузиладиган 
ҳужжатлар тўплами урганилиб , уларнинг хуқуқий холати тахлили ўтказилади. 
Бу жараёнда қуйидаги ишлар амалга оширилади ва маълумотлар 
тўпланади: 
1) 
Ер участкасига тегишли бўлган ҳуқуқий ҳужжатлар ўрганилади :
 
Ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат номи, санаси ва 
рақами-7.12.1989 йилдаги №391/12 ва 3.12.2015 й №1621-Қ сонли Самарқанд 
шахар Боғишамол Халқ депутатлари ижроия қўмитаси ва Самарқанд шахар 
хокимининг қарорлари
 
Қаралаётган ҳуқуқий ҳужжат қуйидаги талабларга жавоб бериши : 
1. Ваколатли давлат органлари томонидан қабул қилинганлиги -Самарқанд 
шахар хокимлиги
2. Белгиланган доирада мажбурий аҳамият касб этиши- уй-жой қуриш учун
3. Ердан оқилона фойдаланиш ва муҳофаза қилиш қоида-талабларни 
белгилаши - доимий фойдаланиш хуқуқи
4. Расмий шакл, тузилиш, амал қилиш муддатлари ва бошқа атрибутларга эга 
бўлиши ва ҳоказолар- Самарқанд шахар хокимлигининг қабул қилган 3.12.2015 
йилдаги №1621-Қ қарори Ўзбекистон Республикасининг “Ер кодекси” даги 15 
моддасига асосан расмий шаклда тузилган бўлиб, унда ер участкасидан 
фойдаланиш муддати доимий деб кўрсатилган. 
2) Ер участкасига тегишли мавжуд архив материаллари ўрганилади: 
 
Мазкур объект бўйича олдин бажарилган (агар мавжуд бўлса) 
топографик-геодезик, кадастрлаштириш, хатлов ва баҳолаш ишларининг 
ҳисобот материаллари нусхаси ҳамда ижрочилари, бажарилган вақти, 
ҳисоботнинг инвентар рақами ва сақланаётган жойи ҳақидаги маълумотлар-
Тайёрланган хужжатларга кўра ушбу ер участкасига олдин топографик-
геодезик, кадастрлаштириш, хатлов ва баҳолаш ишлари бажарилмаган;  
 
Агар олдин давлат рўйхатидан ўтган бўлса, ер участкасининг давлат 
рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома, унинг рақами ва берилган 
санаси - Тайёрланган хужжатларга кўра ушбу ер участкаси олдин давлат 
рўйхатидан ўтказилмаган; 

Download 0.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling