Сўз олди кафедра катта ўқитувчиси Д.Расулов: Академик гуруҳ талабаларини ота-оналари билан ишлаш жараёнлари суст эканлигини, академик гурухларига маънавий–маърифий ҳамда тарбиявий ва замонавий муҳандислик ишларини олиб бориш кераклигини, гуруҳ мураббийлари билан талабаларнинг кийиниш маданияти ва институт ички тартиб-қоидаларини бажариши, талабаларнинг давомати ва фанларининг ўзлаштирилиши ҳусусида сухбат ўтказилишини айтиб ўтди.
Юқоридагиларни тўла муҳокама қилиб кафедра йиғилиши
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Кафедра ассистенти М.Ғоффоров ва сўзга чиққан профессор-ўқитувчилари ахбороти маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.
Талабалар давомати ва ўзлаштириш жараёни кафедрада ҳар хафтада муҳокама қилиниб, қаттиқ назоратга олинсин.
Сабабсиз дарс қолдирган талабаларни назорати гуруҳ мураббийларига юклатилсин.
Юқори кўриб ўтилган масалалар юзасидан иштирок этиб, ўз фикр-мулоҳазаларини билдирган профессор-ўқитувчиларини таклиф ва мулоҳазалари амалда қўлланиши тавсия этилсин.
Ушбу қарор ижросини бажарилиши гуруҳ мураббийлари зиммасига юклатилсин
Масъул: Кафедра барча профессор-ўқитувчилар ва гуруҳ мураббийлари
Муддат: ҳар ой давомида
6.ЭШИТИЛДИ: Кафедрадаги илмий тўгараклар ва конструклик бюроларда олиб борилаётган ишларнинг мухокамаси.
Ушбу масала юзасидан “Ер усти транспорт тизимлари” кафедраси ассистент А.Абдуллаев сўзга чиқиб қуйидагича ахборот беридилар.
Кафедрада иқтидорли талабалар билан мунтазам равишда иш олиб бориш юзасидан тўгараклар ва иқтидорли талабалар билан ишлаш режаси ўқув йилининг бошида тайёрланган бўлиб, бунга асосан «Автомеханик» тўгараги аъзолари ва иқтидорли талабалар билан биргаликда тўгаракларнинг логотиплари тайёрланди.
Автомеханик тўгарак олдига қуйидаги мақсадлар қўйилган болиб яъни, тўгаракларининг энг фаол ва истеъдодли-ижодкор талабаларини “Талабалар илмий ижодкорликка” га жалб этиш, тўгаракларининг “Талабалар илмий ижодкорликка”га жалб этилган энг фаол ва истеъдодли-ижодкор талабаларини илмий тадқиқот ишларига иштирокини таъминлаш, бакалавр ва магистрлик даражасини ҳимоя қилаётган битирувчи талабаларни илмий мавзуларига амалий ёрдам кўрсатиш, кафедрада мавжуд ИТИ нинг илмий натижалари асосида “илмий маълумотлар банки” ни шакллантириш, иқтидорли талабаларни ИТИ да иштирокини таъминлаш билан бир қаторда олинган илмий хулосаларни мақола ва матн кўринишида шакллантиришга ёрдам бериш. Уларни илмий матбуотда чоп эттиришга кўмак кўрсатиш мақсадида Транспорт логистикаси йўналиши талабалари билан «Автомобил транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш» Транспорт сохасига доир халқаро шартномалар, Ўзбекистон республикасининг ягона транспорт тизими ва унинг тавсифи, фаолияти бўйича семинарлар олиб борилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |