4-амалий машғулот. Педагогик фаолиятда интерактив инфографика воситаларидан фойдаланиш Ишнинг мақсади - Ишнинг мақсади - инфографикани яратиш, улардан таълим тизимида фойдаланиш бўйича билим ва кўникмаларни такомиллаштириш.
- Инфографика - бу ахборот, маълумотлар ва билимларни тақдим этишнинг график усули бўлиб, унинг мақсади мураккаб маълумотларни тез ва аниқ тақдим этишдир.
- Aхборот дизайни - бу эргономикани, функционалликни, инсоннинг ахборотни идрок этишининг психологик мезонларини, ахборотни тақдим этишнинг визуал шакллари эстетикасини ва бошқаомилларни ҳисобга олган дизайннинг бирсоҳаси ҳисобланиб, бадиий-техник дизайн ва турли хил маълумотларни тақдим этиш амалиётидир.
Инфографика тоифалари
Aхборот тақдимоти кўриниши бўйича:
- расмлардаги рақамлар – рақамли маълумотларни ёритиб бериш имконини беради;
- кенгайтирилган рўйхат – статистика, хронология, шунчаки фактлар тўплами;
- жараён ва истиқбол – мураккаб жараённи тасаввур қилиш ёки баъзи бир истиқболларни таъминлаш учун хизмат қилади. Рақамли маълумотлар умуман бўлмаслиги мумкин.
Ахборотни кўрсатиш усули бўйича:
- статик – кўпинча анимацион элементларсиз битта слайд. Инфографиканинг энг оддий ва кенг тарқалган тури;
- динамик – анимацион элементлари бўлган инфографика. Қуйидагиларга бўлинади:
- интерфаол – анимацион элементларни ўз ичига олади, фойдаланувчилар (у ёки бу даражада) динамик маълумотлар билан ўзаро алоқада бўлишлари мумкин. Ушбу турдаги инфографика сизга кўпроқ маълумотни битта интерфейсда тасаввур қилиш имконини беради;
- видеоинфографика – бу маълумотлар, иллюстрациялар ва динамик матнларнинг визуал тасвирларини бирлаштирган қисқа видео кетма-кетлик.
Манба тури ажратилади:
- аналитик инфографика – аналитик материаллар асосида тайёрланган графикалар;
- янгиликлар инфографикаси – тезкорлик билан маълум янгиликлар учун тайёрланган инфографика;
- реконструкция қилиш инфографикаси – бирон бир воқеа ҳақидаги маълумотлар асосида, воқеалар динамикасини хронологик тартибда қайта тиклайдиган инфографика.
Do'stlaringiz bilan baham: |