Ерда ҳаётнинг пайдо бўлиши режа
Download 0.84 Mb. Pdf ko'rish
|
2 маъруза ЕРДА ҲАЁТНИНГ ПАЙДО БЎЛИШИ
ЕРДА ҲАЁТНИНГ ПАЙДО БЎЛИШИ Режа: 1. Ҳаёт ва унинг пайдо бўлиши. 2. Ерда ҳаётнинг пайдо бўлиши тўғрисида биокимёвий фараз. 3. Бир ҳужайрали организмларнинг келиб чиқиши. 4. Кўп ҳужайрали организмларнинг келиб чиқиши. Хаётнинг пайдо бўлиши тўғрисида турлича фаразлар бор. Улар: 1.Ҳаёт илохий куч иштирокида яратилганлиги ҳақдаги креоцинизм. 2.Ҳаётни ўлик табиатдан бирданига пайдо бўлганлиги ҳақида;3.Ҳаётнинг абадийлиги тўғрисидаги;4.Ердаги ҳаётнинг ўзга сайёралардан келганлиги ҳақида;5. Ҳаётнинг биохимиявийқ эволюция натижаси эканлиги тўғрисидаги назариялар. яҳудий, христиан ва ислом динида Ердаги ҳаёт худонинг амри билан пайдо бўлган, деган қараш кенг тарқалган. Ҳаёт пайдо бўлиши муаммоси фан ва техниканинг ривожланишига қараб турли даврларда турлича ҳал этилган. Шунга кўра, қадимги замонда ва ўрта асрларда балиқлар ва бақалар дарё балчиғидан, қуртлар бузилган гўштдан, капалак қуртлари, қўнғизлар тупроқдан пайдо бўлади, деган фикрни қувватладилар. XVI асрда яшаган биолог врач Ван Гельмонт сичқонлар дондан, врач Парацельс балиқлар ва сичқонлар сасиган сувдан пайдо бўлади, деган фикрни тарғиб қилдилар. Парацельс ҳатто кичкина тирик одам — гоменкулисни лабораторияда тайёрлаш рецептини ҳам тузган. XVII асрда яшаган Италия олими Франческо Реди ҳаётнинг ўз-ўзидан пайдо бўлиши тўғрисидаги бундай тасаввурлар нотўғрилигини биринчи бўлиб тажрибада исботлади. У ўз тажрибаларида шиша идишларга бир парчадан гўшт солиб, баъзи идишларнинг устини дока билан ёпиб, баъзиларини очиқ ҳолда қолдирди. Очиқ ҳолдаги идишлардаги гўштларга пашша қўнгани учун тез орада уларда қурт пайдо бўлди ва ривожланди. Ёпиқ шиша идишлардаги гўшт сасиб чириса ҳам, уларда ҳеч қандай қурт ривожланмади. Реди ўз тажрибаларига асосланиб, ҳашаротлар чириётган гўштдан эмас, балки урғочи пашшалар қўйган тухумдан ривожланишини таъкидлади. Микроскоп кашф этилиши ва қўлланилиши туфайли XVIII асрга келиб, микроорганизмлар олами маълум бўла бошлади. Натижада ҳаёт ўз-ўзидан пайдо бўлиши тўғрисидаги фикрни баъзи олимлар экспериментал йўл билан исбот қилмоқчи бўлдилар. Жумладан, англиялик Нидгэм 1745 йили пичан ивитилган сувда ўз-ўзидан майда инфузориялар пайдо бўлишини тажрибада исботлашга уриниб кўрди. Ҳаётнинг ўз- ўзидан пайдо бўлиш ғояси Франция олими Бюффон томонидан ҳам қувватланди. Франция микробиологи Луи Пастер тажрибалар ўтказиб, йирик организмларгина эмас, ҳатто энг майда организмлар ҳам ўлик табиатдан ўз-ўзидан бўлмаслигини исботлаб берди. Пастер тажрибасининг якунлари эълон қилингандан сўнг Ердаги ҳаёт мангу деб даъво қилувчи фаразлар майдонга келди. Мазкур фаразга Ердаги ҳаёт пайдо бўлмаган у абадийдир. Бу фараз тарафдорларга палеонтологик далилларни тўлиғича инкор қиладилар. Улар бўр даврида яшаган латимерия балиғини ҳозирги даврда ҳам яшаётганлиги рўкач қилиб табиатда ўсимлик ва ҳайвон турлари янгидан пайдо бўлмайди, улар ўзгармас, деган ғояни илгари суриб унинг асосида ҳаётнинг абадийлигини исботлашга уринадилар. Ердаги ҳаёт бошқа сайёралардан келганлиги тўғрисида ва панспермия фаразларини Космозойлар фаразини биринчи марта 1865 йили немис врачи Рихтер илгари сурди. Кейинчалик мазкур фаразни олимлардан Томсон ва Гельмгольц қувватладилар. Космозойлар фаразига кўра, коинотда ҳаёт мангу бўлиб, унинг заррачалари бир сайёрадан иккинчи сайёрага кўчиб юради. Бу заррачаларнинг кўчиб юришида метеоритлар асосий ўрин эгалайди. Микроскопик кўринишдаги бу ҳаёт заррачалари метеоритларга ёпишиб, улар орқали Ерга тушган ва ҳаётнинг ривожланишига сабабчи бўлган. Панспермия фарази 1907 йили швед олими Аррениус томонидан илгари сурилди. Бу фарази худди космозойлар фарази сингари ҳаётнинг мангулигини эътироф этган. Бу икки фараз мазмунан бир хил бўлиб, асосий фарқи ҳаёт заррачалари ерга турли йўллар билан етиб келганлиги ҳақида, холос. Аррениус мулоҳазасича ҳаёт куртаклари метеоритлар иштирокида тарқалмайди, чунки метеоритлар атмосферага ишқаланиши натижасида жуда қизиб кетади. Оқибатда ҳаёт қуртаклари нобуд бўлади. Шунга кўра, панспермия фаразига мувофиқ, ҳаёт қуртаклари қуёшдан ажралган ёруғлик нурларининг босими таъсирида Ерга тарқалган дейилган. Бошқа сайёраларда ҳам ҳаёт борми? деган муаммони ҳал этиш учун бошқа сайёралардаги шароит билан Ер шароитини таққослаш зарур. Шуни айтиш керакки, космик биология ривожланмаган даврда олимлардан Г. А. Тихов ва И. С. Шкловскийлар бошқа сайёраларда ҳаёт бор, деган фикрни қувватладилар. Агар Тихов Марсда ўсимликлар бор, шунга кўра, унинг кўриниши фаслларга қараб ўзгариб туради, деб эътироф этса, Шкловский коинотдаги айрим сайёраларда «ақлли мавжудотлар» бўлиши эҳтимолдан ҳоли эмас, деган ғояни ҳимоя қилиб келмоқда. Коинотга учирилган космик кемалар ва станцияларда олиб борилаётган тадқиқотлар эндиликда Қуёш системасидаги бошқа сайёраларда ҳаёт борми-йўқми деган муаммони ҳал этиш имконини беради. Бошқа сайёраларнинг шароитини ўрганиш шундан далолат берадики, Қуёш системасидаги Меркурий сайёрасида ҳаёт бўлиши учун ҳеч қандай шароит йўқ. Чунки унинг доимий Қуёшга қараган томонида температура 370° бўлиб, унда ҳатто қўрғошин ҳам эриб кетади. Меркурийнинг Қуёшга тескари томонида, аксинча, температура 260° атрофида. Венера томонга қараб учирилган космик ракеталардан олинган маълумотларга кўра, унинг сатҳидаги ҳарорат жуда юқори, 300° атрофида. 1959 йили америкаликлар, 1978 йили учирилган «Венера -11», «Венера-12» космик аппаратлари ёрдамида Венера атмосферасининг юқори қисмида сув буғлари борлиги аниқланди. Бироқ атмосферадаги карбонат ангидрид гази Ердагига нисбатан минг марта ортиқ. Бинобарин, Венерадаги шароит ҳам ҳаёт мавжудлигини инкор этади. Қуёш системасидаги узоқ сайёраларда атмосфера асосан водород, метан ва аммиакдан иборат. Температура эса жуда паст. Чунончи, Қуёшга яқин бўлган сайёра— Юпитерда—130°, Плутонда—210°гача етади. Бундай шароитда водород ва гелийдан ташқари, барча газлар суюқ ёки қаттиқ — муз ҳолида бўлади. Қуёш системасидаги сайёралардан фақат Марсда ҳаёт учун шароит мавжуд, деган фикр баъзи олимлар томонидан эътиборга олиниб келинар эди. Чунки Марс планетаси инерт газлардан, сув буғлари ва кислороддан иборат. Лекин америкаликлар томонидан учирилган «Гулливер» аппарати Марсда ҳаёт борлигини тасдиқламади. Бу ҳар иккала гипотеза ҳам умуман ҳаёт қандай пайдо бўлган, деган муаммони ҳал эта олмаган. Download 0.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling