Ерда ҳаётнинг пайдо бўлиши режа
-расм. Қадимги бир ҳужайралилар
Download 0.84 Mb. Pdf ko'rish
|
2 маъруза ЕРДА ҲАЁТНИНГ ПАЙДО БЎЛИШИ
6-расм. Қадимги бир ҳужайралилар
Кўп ҳужайрали организмларнинг келиб чиқиши Палеонтология дастлабки кўп : ҳужайрали организмлар қандай пайдо бўлганлигини исботловчи бирорта далилга эга эмас. Шуни эътиборга олиб, олимлар биогенетик қонунни диққат марказда тутган ҳолда дастлабки кўп ҳужайрали организмларнинг қандай пайдо бўлганлиги муаммосини ҳал этишга уриндилар. Дастлабки кўп ҳужайрали организмларнинг пайдо бўли шига оид бир қанча гипотезалар мавжуд. И. Ҳажи, Г. Геккель, Р. Манкестер, О. Бючли, В. Заленский, И. Мечников ва бошқа олимларнинг гипотезалари шулар жумласидандир. Улар орасида Мечниковнинг фагоцителла гипотезаси кўпроқ дикқатга сазовордир. Маълумки, ҳар қандай кўп ҳужайрали ҳайвон индивидуал ривожланишини уруғланган тухум, яъни зиготадан бошлайди. Зигота узунасига икки марта бўлиниши натижасида тўртта бластомер ҳосил бўлади. Кейин бластомерлар кўндалангига бўлинади ва 8 та бластомер ҳосил бўлади. Шундай кетма-кет бўлиниш натижасида эмбриондан олдин морула, сўнг бир қаватли бластула ва икки қаватли гаструла ҳосил бўлади. Икки қаватли эмбрион босқичнинг вужудга келиши инвагенация, иммиграция ҳамда деляминация усулида амалга ошади. Аксарият кўп ҳужайрали ҳайвонларда гаструла босқичи инвагенация усулида рўёбга чиқади. Бунда бластула босқичидаги эмбрионнинг бир қутбидаги ҳужайралар ичкарига ботиб кириб, энтодерма қават ҳосил қилади. Ботиб кирмаган ташқи томони эса эктодерма қаватга айланади. Деляминация усулида эса морула босқичидаги эмбрион ҳужайрасининг ҳар бири узунасига иккига бўлинади. Ташқи ҳужайралар эктодерма, ички ҳужайралар энтодерма қават ҳосил қилади. Бирмунча содда тузилган кўп ҳужайралиларда, масалан, ковакичлилар ва булутларда иммиграция амалга ошади, бунда эмбрионнинг бластула қават ҳужайраларининг бир қисми ичкарига ботиб киради, сўнгра уларнинг миграцияси туфайли иккинчи қават — энтодерма ҳосил бўлади. Ичкарига кирган бу ҳужайралар ўз фаолиятининг характерига кўра, фагоцитларга ўхшаб кетади. Улар амёбасимон ҳаракат қила олади. Озиқланиши ҳам содда бўлиб, ҳужайра ичида рўй беради. Икки қаватли гаструланинг ана шу йўл билан ҳосил бўлиши Мечников мулоҳазасига кўра, оддий усул ҳисобланади. Кўп ҳужайрали ҳайвонлар онтогенезининг илк босқичлари хусусиятларини ўрганиш бир ҳужайрали организмлардан қандай қилиб дастлабки кўп ҳужайрали организмлар ривожланишининг умумий йўлини тасаввур этишга имкон берди. Тахминларга кўра, дастлабки кўп ҳужайрали организмларнинг аждоди хивчинли бир ҳужайрали организмлар бўлган. Бунинг бир қанча асослари бор. Аввало, хивчинлар бир хужайрали организмларнинг энг соддалари ҳисобланади. Улар орасида ҳайвонларга хос гетеротроф озиқланадиган ва ўсимликларга ўхшаш автотроф озиқланадиган формалар бор. Ҳар қандай кўп ҳужайрали организм онтогенезини бошлаб берадиган ҳужайранинг узунасига бўлиниши ҳам фақат хивчинлиларда рўй беради. Колония бўлиб яшайдиган формаларининг пайдо бўлиши кўп ҳужайралиларнинг тарихий ривожланишида дастлабки қадам бўлиб хизмат қилади. Бўлиниш натижасида ҳосил бўлган айрим ҳужайралар тарқалиб кетмасдан, колония ҳосил қилиши ҳам хивчинлиларга хос хусусиятдир. Хивчинлилар орасида учрайдиган 16 та (пандорина) ёки 32 та (эудорина) ҳужайрадан ташкил топган колония бўлиб яшайдиган формалар юқоридаги фикрнинг далилидир. Download 0.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling