7-расм.Қадимги кўп ҳужайрали организмлар
Колония бўлиб яшайдиган формаларда ҳар бир ҳужайра мустақил озиқланади
ва ҳазм жараёни ҳужайра ичида рўй беради. Лекин
вольвокснинг колонияси
юқоридагиларга қараганда анча мураккаб тузилган. У бир нечтадан то 60—75
мингтагача
ҳужайрадан
ташкил
топган.
Вольвоксларда
кўп
ҳужайрали
организмларнинг баъзи бир хоссалари намоён бўлади. Колониядаги ҳужайраларнинг
протоплазма иплари билан бир-бирига боғланиши, ҳужайралар ҳаракатининг ўзаро
мослашганлиги, ҳужайраларда бир қатор дифференцияланиш рўй бериши, яъни соматик
ва жинсий ҳужайраларга ажралиш шулар жумласидандир.
Бинобарин, ҳозирги
вақтда ҳам табиатда тарқалган содда организмларнинг шундай вакиллари борки,
уларнинг тузилиши кўп ҳужайрали организмлар
онтогенезининг муайян илк
босқичларига тўғри келади. Биогенетик қонунга кўра, онтогенезда филогенез қисқача
такрорланади.
Модомики шундай экан, у ҳолда кўп ҳужайрали
организмларнинг
филогенезида рўй берган ўзгаришлар онтогенетик ривожланишида ўз
ифодасини
топиши керак. Мечников мулоҳазасига кўра, ковакичлиларнинг икки қаватли
эмбрионига мос келадиган форма, яъни бластула деворидаги ҳужайралар айримларининг
ичкарига миграция қилиши ҳисобига эндодерма қават вужудга келтириладиган форма
қадим замонларда бир ҳужайралилардан дастлабки кўп ҳужайралиларнинг
келиб
чиқишини исботловчи форма бўлиши мумкин. Мана
шундай гипотетик аждодни у
фагоцителла деб номлаган. Унинг тахминига кўра, фагоцителла ташқи ҳужайралар
қатлами
хивчинларга эга, ички ҳужайралар қатлами, ўша хивчинларни йўқотиб,
амёбасимон шаклга кирган дастлабки кўп ҳужайрали организм кўринишида бўлган.
8- расм. Бу трилобит бундан тахминан 500 млн. йил илгари яшаган
Синов саволлари:
1.Хаётнинг пайдо бўлиши тўғрисида қандай фаразлар мавжуд?
2.Италия олими Франческо Реди ўз тажрибаси билан нимани
исботлаб
берди?
3. Швед олими Аррениусни панспермия фарази космзойлар фаразидан
нимаси билан фарқ қилади?
4.Фагоцителла гипотезасини ким яратган?