Эргаш ғозиев


Шахснинг асосий эҳтиёжлари


Download 0.91 Mb.
bet37/134
Sana28.02.2023
Hajmi0.91 Mb.
#1236923
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   134
Bog'liq
Ғозиев китоб(2)

Шахснинг асосий эҳтиёжлари
ЭҲТИЁЖЛАР
Моддий
Эстетик
Маънавий
Физиологик зарурат
Билишга оид
Жумладан ижтимоий ва эстетик шартланганлик
Махсус билишга оид
Жамиятда яшашга йўналган
V"
Ўзини ўзи билиш
Теварак-
атрофни
билиш
Ижтимоий
ҳодисаларни
билиш
Моддий
ҳодисаларни
билиш
Ҳиссий
муносабат-
ларни билиш
Синтетик эҳтиёжлар
9. Аждодлар комил инсон тўғрисида
Комил инсон муаммоси инсониятнинг азалий эзгу нияти бўлиб, ижтимоий-тарихий тараққиёт даврининг барча босқичларида ўзининг бирламчилиги, ўта долзарблиги билан алоҳида ижтимоий, маънавии, иқтисодий, сиёсий, ҳуқуқий аҳамият касб этиб келган. Маънавий меросимиз бўлмиш «Авесто»дан бошлаб комиллик масаласи тадқи-қот предметига айланган ва бу нарса то ҳозирги давргача кишилик дунёсининг серқирра олимлари, маърифатпарварларини чуқур қизиқ-тириб келган ҳамда унинг бетакрор нуфузи бундан кейин ҳам асрлар оша шахслар ақл-заковатининг марказидан пухта жой эгаллаганича
қолаверади.
Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, табиат билан жамият урта-сида ҳукм суриб турувчи алоқалар ва муносабатларни амалга оширув-чи, унинг (табиатнинг) неъматларини тартибга келтиришда фаол иштирок этувчи онгли магрур зот ҳамда оламнинг сирлари, ажойи-ботларини тушунишга интилувчи кенг савияли, юксак даражага эри-шувчи, бетакрор комил инсон масаласи ҳар бир давр учун ўта аҳами-ятли, қийматли ҳисобланган.
Маънавият ва маърифат масаласи давлат сиёсатининг диққат мар-казида турганлиги тарихийлик тамойилига бевосита асосланган ҳолда нарса ва ҳодисаларга тўғри ёндашиш, уларни оқилона, одилона, омил-корлик билан эксперт баҳолаш, сохта талқиндан, бузилган тахлилдан батамом тозалаш, теран фикрлар, донишмандлик маҳсулалари сар-чашмаларидан халқимизга маънавий озуқа бериш умумбашарий во-қелик тантанасига айланади.
Энг камида уч минг йиллик ёзма илмий-тарихий манбага эгалик, ҳукмроилик қилган аждодларимиз жаҳон маданиятига (цивилизаци-ясига) салмоқли ҳисса қўшганликлари юзасидан кўплаб илмий асар-лар яратилган ва изланишлар ҳозир ҳам жадал суръатда давом этти-рилмоқда. Аммо биз Ўрта Осиё Уйғониш даври ва ундан кейинги асрларда ижод этган алломалар, даҳолар таълимотини таҳлил қил-моқчи эмасмиз, бинобарин, эзгу ниятлар халқ ижодиёти, амалиёти моҳияти билан қоришиб кетган қадриятларнинг илмий илдизини очишга ҳаракат қиламиз, холос.
Аждодларимиз инсонни комилликка эришишининг босқичлари, манбалари, асослари, омиллари, механизмлари юзасидан кенг кўламли мулоҳазалар юритиш билан кифояланиб қолмасдан, балки уни ҳара-катлантирувчи кучига объектив (табиий) ва субъектив (шахсга оид) шарт-шароитлари ҳақида ҳам илмий-амалий хусусиятли ғоялар ярат-ганлар ва атрофлича тахлиллаб беришга ҳаракат қилганлар. Аждодларимизнинг вакиллари қайси таълимотга (диний ёки дунёвий) ва ил-мий платформага (илмий мактабга, назарияга) асосланганлигидан қатъи назар, амалиёт — ҳақиқат мезони эканлигидан келиб чиқиб, унинг бирламчи, устувор мезон, ўлчам сифатида миллий ўзликни англашнинг суръатини ошириш учун ўрганилишга лойиқдир.
Организм (тана ва унинг аъзолари)нинг мўътадил равишда ишла-ши инсоннинг барча руҳий ҳолатлари, ҳодисалари, хусусиятлари, хис-латлари, механизмлари, қонуниятлари, шунингдек, акс эттириш им-конияти, хулқ-атвори, турлича фаолият кўринишлари ҳукм суриши-ни мақсадга мувофиқ амалга ошишини таъминлаб туради. Модоми-ки шундай экан, функция (физиологик ҳолат сифатида), аъзолар-нинг ўзаро муваффиқлашган тарзда ҳаракат қилиши бирламчи, яъни табиий — биологик негизини ташкил қилиб, унинг негизида инъи-кос этиш имкониятининг муайян даражалари, босқичлари, фазалари ҳамда ўзаро таъсир (интеракцион), узатув (коммуникатив); перцеп-тив (стереотиплик), индентификацион (рефлексив), интериоризаци-он, экстериоризацион вазиятлари, экстрополяция шакллари, микро, макро ҳамда мизе муҳитларга алоқадорлиги умумий ҳолатнинг хусу-сий вазиятларга кўчиши кўп жиҳатдан таъкидлаб ўтилган бирламчи-ликка боғлиқдир. Маълумки, тана аъзоларининг функционал хусуси-ятлари уларга келиб тушадиган озуқалар сифати, тузилишига, қабул қилиш муддатига, бошқача сўз билан айтганда нутратив (ички) ҳолат-лар мажмуасига боғлиқ бўлиб, муайян мезонлар, меъёрларга риоя қилинган ҳолдагина мўътадил ишлаши мумкин, холос. Ижтимоий-тарихий тараққиёт давомида инсонларнинг организмларида у ёки бу тарздаги ўзгаришлар юз бериб келмоқда, бунинг натижасида уларнинг катталашуви ёки кичиклашуви, пишиқлашуви ва мўртлашуви билан антропогенетик, фоногенотипик, морфологик, конституцион тузилишларга маълум таъсирини ўтказади. Организмнинг таркибла-рини юзага келтирувчи моддалар (заррачалар) нисбатининг (архи-кортекс, палеокортекс, неокортекс қисмларй орасидаги муносабат камайиши ёки ортиши) табиий равишда ўзгариши уларнинг тирик-лик, ташқи таъсирларга чидамлилиги (мўртлиги), функцияси, яъни ички тузилишининг ўзига хос томонларини келтириб чиқаради. Био-сфера билан неосфера ўртасидаги узлуксиз равишдаги алоқаларнинг мавжудлиги бир текис, муайян қонуният асосида ҳаракатланиш билан бир қаторда нотекис (ғайритабиий, хаотик) ҳаракатлар ҳам амал-га ошиб туришлигини илмий жиҳатдан тан олиш зарур эканлигини тақозо этмоқда. Аждодларимиз осмон жисмлари ҳаракатларини куза-тиб у ёки бу тарздаги фалокиёт илми — мўъжизаси тўғрисида башо рат (прогноз) қилишлари негизида ҳам қандайдир эмас, балки аниқ, амалий кузатишлар (визуал тафаккур) маҳсуласи маълум давр ва дав-рийлик қонунияти асосида ҳаракатланишнинг ҳам сабаби, ҳам оқибати мужассамлашганлигидан далолат беради. Мунажжимларнинг башо-ратлари мутлақҳақиқат бўлмаса-да, лекин уларнинг мазмунида (коса тагида нимкоса деганларидай) маълум даражада оқиллик, аждодлар-дан авлодларга ворислик сифатида ўтувчи ижтимоий, илмий-амалий тажриба ётишини унутмаслик жоиз. Хурофат тариқасида ҳар қандай ғояни танқид қилишдек осон йўл йўқ, аммо инкор сиёсий, синфий ёрликлар асосига қурилиши ижтимоий тараққиёт (прогресс), ижти-моий маданият (цивилизация, социокультура) учун салбий (негатив) оқибатларни олиб келади, жадаллик (интенсификация) ўрнини тўхта-лиш (тормозлаш) эгаллайди, натижада илмий ғоялар баҳси эски қолип-даги измларнинг (материализм ва идеализм) муросасиз кураши талқ-ини билан ўрин алмашиш хавфи туғилади. Бундай нохуш илмий саф-саталарнинг олдини олиш учун ижтимоий-тарихий тараққиет даври-да инсоният томонидан тўпланган хилма-хил қарашлар, ёндашиш-лар, талқинлар, тавсифлар, таълимотлар, стереотиплар, хуллас барча маънавий бойликларни чуқур ўрганиш, тахдил қилиш орқали омил-кор томонларини топиш ва улардан одилона фойдаланмоқлик дар-кор. Шу мулоҳазали фикрни такрор-такрор таъкидлаш жоизки, таби-атдаги хоҳ қонуний, хоҳ ғайритабиий (хаотик) ҳаракат бўлишдан қатьи назар, биосферага ҳар хил заррачалар, моддалар борлиқ бўйича кенг тарқалиши, осмон жисмларининг ўзаро бир-бирига яқинлашуви ҳад-дан зиёд ҳарорат кўтарилиши, иссикликнинг меъёридан ортиқча тақ-симланиши, нурлар (нурланиш) кўпайишига олиб келиши, уларнинг оқибатидатабиий офатлар (кўргиликлар) пайдо бўлиши мумкин. Худди шу боисдан аждодларимизнинг маънавиятида давр ўзи учун зарур алломаларни ва бетакрор шахсларни бир асрда ёки ундан ҳам ортиқ даврда (муддатда) яратади, деган башорат қуриқ мушоҳада эмас, бал-ки табиатдаги ўзгаришлар, муносабатлар, мувофиқликлар, мурожаат-лар, инсон камолоти учун энг қулай (сензитив) моддалар билан таъ-минлаш тўғрисидаги (унинг мағзидаги) табиий майл, лаёқат, истеъ-Дод, иқтидор, салоҳият кабиларнинг бақувват ҳаракатчан нишонала-ри, аломатлари имконияти юзасидан илмий ғоя ётади. Шунинг учун халқ, этнос, улис ўртасида доҳий, даҳо ҳар куни туғилмайди, балки унга нисбатан жуда кучли эхтиёж сезилгач, ижтимоий зарурият усту-ворлик қилганда, эволюцион қонуният эса имкон берганда, вазият пишиб етилганда ихтиёрсиз равишда содир бўлади.
Аждодларимиз фарзанднинг туғилиши лаҳзасига, кунига, ойига, йилига, ҳафтасига, мавсумига, ота-онанинг ёшига қатъий аҳамият берганлар. Шунингдек, поклик, ҳалоллик фарзандлар камолоти учун муҳим негиз эканлиги аждодларимиз таълимотининг устувор йўна-лиши ҳисобланади. Улар комилликка турлича талқин беришига қара-май, негизида энг муҳим ва асосий учта мезон ётиши (жисмоний, ахлоқий, ақлий) тан олинади, лекин бу даражаларга эришиш йўл ва воситалари айрича эканлиги таъкидлаб ўтилади.
Ижтимоий ҳаётда тараққиёт (прогресс)ни келтириб чиқарувчи омиллар ва тамойиллар тўғрисидаги таълимотларга нисбатан муноса-батлар ўзгариб бориши бир қатор ҳар хил хусусиятли методологик муаммоларни юзага келтиради. Бизнингча, ҳар қайси муаммо тарақ-қиётни ҳаракатлантирувчи кучининг моҳияти ва мазмуни билан уз-вий боғлиқ бўлиб, унинг ижтимоий ҳаётда тутган ўрни, биосфера билан неосфера алоқаси, уларда батартиб (текис ҳаракат) ва бетартиб (хаос) ҳаракатланиш эҳтимоли мавжудлиги ҳақидаги мулоҳазалар авж олиб бормокда.
Психология фанида унинг моддий асослари юзасидан мулоҳаза юритилганда биосфера ва неосферада ҳаракатлар батартиб амалга ошади, бунинг натижасида табиий қонуниятлар воқелик, ҳолат ва ҳодисалар-ни бевосита бошқариб туради, яъни регуляция қилади, деб тушунти-рилган. Бироқ биосферада ҳам, неосферада ҳам бетартиб (хаос) ҳара-кат ҳукм суриши мумкинлиги ҳақидаги омиллар диққат марказидан муайян даражада узоқлашган. Натижада объектив ва субъектив сабаб-лар оқибатни келтириб чиқариши тан олиниб, оқибат сабабнинг (са-бабийликнинг) юксак мотиви сифатида вужудга келтириши психоло-гиянинг тадқиқот предметига, ҳатто киритилмаган. Фазовий алоқалар нафақат стихиялар келтириши билан тавсифланади, балки табиатга ва инсонларга ижобий таъсир этувчи заррачалар, моддалар, нурлар ёйиш, бойитиш имкониятига эга. Ер куррасига баъзи бир касалликлар (ин-фаркт, рак, инсульт ва ҳоказолар) тарқалишининг асосий омили ҳисоб-ланса, иккинчи томондан, мия, тана аъзолари таркибларига мос зар-рачаларнинг муайян шаклда муваққат идрок майдонига тўпланиши туфайли тез фикрлаш, кашфиёт (интиуция негизида), ижодий (креа-ция) илҳом вужудга келиши мумкинлигини гипотетик тарзда изоҳ-лашга, далиллашга имкон туғилади. Худди шу ҳодисага асосланиб ид-рок майдонига (инсон турган чекланган фазода) кириб келган зарра-чалар мия таркибига мутаносиб равишда «сунъий мия»ни муваққат тарзда ҳосил қилади. Моддий инсондаги мия билан унинг атрофидаги «сунъий мия» ўртасида алоқа ўрнатилади, идрок майдони ўзаро туташ-ган занжир реакциясини пайдо қилади, натижада икки манбага асос ланувчи фикрлаш жараёни ишга тушади. Иккиёклама туташ тафаккур манбаларининг жадал (интенсив) ҳаракати туфайли билиш жараёнла-рининг самарадорлиги ва маҳсуласи икки баравар кўпаяди. Бизнинг худди шу фактик ҳодиса интуициянинг моддий асоси бўлиб хизмат қилиши мумкин. Маълум вақт ўтгандан кейин идрок майдонидаги «сунъий мия» заррачалари ҳавога тарқалади, иккинчи стимулятор худ-ди шу тариқа ўз функциясини бажариб бўлади. Мазкур ҳодисанинг такрорланиши кашфиёт, ижодий илҳом кучайишига олиб келади, фикр-лаш маҳсулдорлиги механизми ролини адо этади.
Стихиялар ҳақида ҳам манфий, хаотик ҳаракатларнинг маълум йўналишда, муайян фазода ва маконда муваққат ҳукм суриши эҳти-молини далиллаш мумкин. Баъзи ўринлардаги фавқулоддаги ҳодиса-лар, ҳолатлар, кечинмалар, омадсизликлар ёки омад кулиб боқиши каби воқеликни тушунтиришда ҳам иккиёқлама стимулятор (гоҳ мус-бат, гоҳ манфий) таркибининг дадиллик, хаёлпаришонлик, фрустра-ция, эйфория (кайфият кучайиши) қамраб олиши, бир томондан, инсонга қувонч туйғусини, иккинчи томондан, омадсизлик, бахтсиз-ликни келтиради. Сунъий кучайтиргич ёки сусайтиргичлар таъсири-ни илмий асосда тушунтириш психология фани жавоб бера олмайди-ган бирон-бир ҳодиса йўқ эканлигидан далолат беради.
Психология фанида кўп йиллар давомида ишлаб чиқариш кучла-ри билан ишлаб чиқариш муносабатлари ўртасидаги мувофиқлик, мутаносиблик тараққиётни белгилайди, деган ғоя фанимиз методо-логиясида ҳукм суриб келар эди. Ваҳоланки, ишлаб чиқариш кучлари (инсонлар: хизматчилар, ишчилар) билан ишлаб чиқариш муноса-батлари ўртасидаги мувофиқлик, мослик тараққиётни эмас, балки барқарорлик (стабиллашув)ни келтириб чиқаради, холос. Бинобарин, барқарорлашув ўсишни (профессни) билдириб келмасдан, балки унинг бир текис маромда кечаётганлигини (маҳсулот, хом ашё тайёрлани-лаётганлигини) англатади, демак, бу ҳолат умумий тараққиётни эмас, балки мўл-кўлчиликни, серобчиликни билдиради.
Иккинчи томондан ишчилар синфига нисбатан берилган юксак баҳо ҳам тараққиётни ҳаракатлантирувчи кучи тўғрисидаги муаммога адекват тарздаги жавоб вазифасини бажара олмайди. Чунки ишчилар синфи уюшган, илғор бўлишига қарамасдан, бу макро гуруҳ ижтимо-ий ҳаётда мўл-кўлчиликни яратиш, яъни моддий неъматлар, меҳнат аслаҳалари ишлаб чиқариш билан чеклангандир. Лекин ушбу синф янгилик вужудга келтириш, кашфиёт қилиш билан асло шуғулланган эмас ва бу нарсани амалга ошириш имконияти бу ижтимоий гуруҳда мутлақо заифдир.
Бизнингча, тараққиетни юзага келтирувчи асосий омил — бу шахс-лар (олимлар, конструкторлар, меъморлар, салоҳиятли давлат арбоб-лари) бўлиб, улар биосфера ва неосферанинг инсоният учун номаъ-лум, янги қирраларини очиш, фанни ривожлантириш, техника ва технология ишлаб чиқаришга қодирдирлар.
Психология фанида инсон омили узлуксиз равишда таъкидланиб турилишига қарамасдан, у тараққиётни ҳаракатлантирувчи кучи эканлиги батамом тан олинмаган. Худди шу боис индивидуаллик ва умумийлик («Биз» ва «Мен») устувор роль ўйнаши бирламчи воқелик сифатида талқин қилинган.
Бугунги кунда инсон омили, комил инсон психологиясининг бош мақсадига айланиб, унинг хусусиятлари, фазилатлари, хислатлари, хосиятлари, сифатлари, ички имкониятлари, истеъдод аломатлари қанча эрта рўёбга чиқарилса, демак, тараққиётни юзага келтирувчи супер шахсларни шакллантириш шунчалик тезлашади, Инсон камо-лоти қуйидаги босқичлардан иборат: муртаклик — одам — инсон — шахс — субъект — комил инсон. Инсон комиллик сари қанча тезкор ҳаракат қилса, у камолотни эртароқ эгаллайди, тараққиётни жадал-лаштиришга муносиб ҳисса қўшади.

Download 0.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   134




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling