Эргаш ғозиев


Download 0.91 Mb.
bet6/134
Sana28.02.2023
Hajmi0.91 Mb.
#1236923
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   134
Bog'liq
Ғозиев китоб(2)

5. Психика ва акс эттириш
Психика — бу юксак даражада ташкил топган материянинг систе-мали хоссаси (хусусияти), субъекттомонидан объективборлиқни фаол акс эттириш, мазкур борлиқ манзараларпни субъект ўзидан узоқпаш-тирмай ифодалаши, худди шу аснода ўз хулқини ва фаолиятини шахсан бошқаришдир. Психикада ўтмишнинг, ҳозирги давр ва келаси замоннинг ҳодисалари ифодаланган, тартибга солингандир. Ўтмиш ҳодисалари инсон хотирасида мужассамлашиб, шахсий тажрибаларда намоён бўлади. Ҳозирги замон аклий жараёнлар, ҳиссий кечинма-лар, образлар ва тасаввурлар мажмуасида ифодаланади. Келажак эса турткиларда, мақсад, эзгу ниятларда, шунингдек, фантазия, виждон азоби, армон ва тушларда акс этади. Инсон психикаси ҳам англанил-маган, ҳам англанилган хусусиятга эга бўлиб, англанилмаган психика ўз навбатида ҳайвон психикасидан сифат жиҳатидан кескин тафовут-га ва устуворликка эга.
Ташқи объектларнинг психика шаклида махсус тана аъзолари қурилмасининг фаол ва илгарилаб инъикос этиши шарофати билан мазкур объектларнинг хусусиятига мутлақо мутаносиб ҳаракатларни амалга ошириш имконияти юзага келади. Шу билан бирга психика-нинг вазият устуворлиги ва қидирув фаоллиги туфайли организм-нинг таркиблари ўртасида яшаш учун кураш рўёбга чиқади.
Худди шу боисдан психикани аникловчи асосий белгилари мав-жуддир: предмет муҳити образини акс эттириш, тирик тана аъзола-рини ҳаракат қилиш, уларнинг мазкур муҳитда ориентацияси, у билан алоқага киришиш эҳтиёжидан қониқиш, тўғри алоқалар гескари алоқа қилиш принципи бўйича акс эттириш тўғрилигини назорат қилиш кабилар. Инсоннинг назорат инстанцияси сифатида ижтимо-ий амалиёт хизмат қилади. Тескари алоқа шарофати туфайли образ билан ҳаракат натижасини таққослаш амалга оширилади, пайдо бўлув-чи ҳолат бу натижасидан олдинроқ содир бўлади, чунки у борлиқ-нинг ўзига хос модели сифатида юзага келиш имкониятига эга. Гене-тик келиб чиқишига биноан, психика ўзининг рефлектор типига ва тарихига эга бўлган алоҳида циклли тизим сифатида рўёбга чиққан. Рефлеюорлик организм ҳаётининг объектив шароитлари бирламчи-лигини билдиради. Идрок қилинувчи мазкур тизимнинг таркибий қисмлари ижро этувчанлиги, ҳаракатларнинг мақсадга йўналганли-гига, образ таъсирига «тескари» қонуний ўтиш жараёни ҳисобланади. Психиканинг рефлектор табиатининг биринчи шундай илмий талқи-ни рус физиологи И.М.Сеченовтомонидан амалга оширилган бўлиб, бир қанча асрлар давомида психика алоҳида танасиз нарса, уни ҳара-катга келтирувчи, уни нерв жараёни билан алмаштирувчи, унга тенг-лаштирувчи механик материалистик йўналишга кучли зарба эди.
Психиканинг фаоллиги реаллик билан бевосита мулоқотга кири-шиш жараёнида намоён бўлади, чунки нерв аппаратларида ҳаракат-ланувчи физикавий, кимёвий қўзғатувчиларни қайта қуриш кўзда тутилди. Қўзғовчиларда, уларнингдоирасидаги хатти-ҳаракатларга куч-қувват берувчи, узлуксиз равишда интилувчи, хулқ-атвор дастури ба-жарилишини таъминловчи, унга қидирув жараёни ва вариантлар тан-лашни ўзида қамраб олувчи фаолликнинг хусусиятларидир. Психика биологик эволюциянинг маълум бир босқичида вужудга келган бўлиб, унинг ўзи омилларнинг бири сифатида организмни уларнинг яшаш шароитига тобора кучайиб борувчи мослашувни таъминлаб туради. Психиканинг инсонда пайдо бўлиши сифат жиҳатдан мутлақо янги тузилишга эга, чунки у ижтимоий-тарихий тараққиётнинг қонуният-лари билан шартлангандир. Фаолият регуляциясининг юксак дара-жаси сифатида онг вужудга келади, психика фаоллигининг юксак кўриниши манбаи тариқасида эса шахс шаклланади.
Бизнингча, методологик нуқтаи назардан психика таҳлил қилин-ганда, албатта биосферик ва неосферик алоқалар натижалари, уларнинг таъсирчанлик кучи, вазият, муҳит ҳамда ҳолатлар (ҳодисалар) фазовий жойлашуви, «сунъий мия»нинг вужудга келиши имкония-ти юзасидан фикр билдириш бугунги кунда муҳим аҳамиятга эга. Чунки инсон ақл-заковатининг қуввати етмайдиган, пайқаш имко-ниятига эга бўлмаган борлиқнинг мўъжизалари, сирлари мавжуд-дир, уни ҳисобга олмасдан иложимиз йўқ. Шунингдек, қарама-қар-шилик мавжуд эканлигини тан олиш билан бирга, муроса-ю мадо-ра, хаотик (бетартиб) ҳаракатлар ҳукм суришини унутмаслик лозим.
Акс эттириш материянинг умумий хусусиятидан иборат бўлиб, объектларнинг белгилари ва аломатларини турли даражада адекват (тўғри) идрок қилишга қобилиятлилиги, бошқа объектларнинг муно-сабатлари ватузилишинингтавсифларини ифодалайди. Инъикоснинг хусусияти материянинг ташкил топганлик даражасига боғлиқ, чунки у органик ва ноорганик табиатда, ҳайвонот оламида, ижтимоий ҳаёт-да ўта содда ва юксак ташкил топган тизимда сифат жиҳатдан хилма-хилдир.
Организмда дастлабки акс эттиришнинг вужудга келиши тирик тананинг ички ва ташқи стимулларининг жавоб реакциясига танлаб муносабатда бўлиш манбаидан келиб чиқувчи сесканувчанликдан бошланади. Бу психикани акс эттиришнинг содда кўриниши бўлиб, у органик дунёни ривожланиш жараёнида сезувчанлик қобилиятига эга бўлгани туфайли сезги вазифасини бажарувчи бирламчи психоло-гик образлар пайдо бўла бошлайди, улар организм ҳаракати эҳтиёжи-ни, фазовий чамалаш (мўлжаллаш) мақсадини амалга ошириш учун хизмат қилади.
Ҳудди ана шу даврдан бошлаб муҳитга, экологияга тўғри мосла шиш ва ҳаракатни идора қилиш функциялари юзага келади. Акс эт-тиришнинг содда шакллари мураккаброқ шаклларининг ривожлани-ш и учун зарур шарт-шароитлар сифатида хизмат қилади. Органик дунёнинг кейинги эволюцион тараққиёт даврида воқеликнинг ҳам сенсор, ҳам ақлий образларини қамраб олувчи содда сабабий алоқа-лар ва вақтни идрок қилиш юзага келади, бунинг натижасида хатти-ҳаракатни тўғри ифодалаш имкони ва фаоллик хусусияти туғилади.
Бевосита ҳаракат қилувчи қўзғатувчи организмнингтўғридан-тўғри реакциясига жавоби олдиндан, илгарилаб акс эттиришни келтириб чиқаради. Инсон фаолиятининг ижтимоий шартланганлиги туфайли инъикос фаоллиги ошибгина қолмай, балки у сифат жиҳатидан мут-лақо бошқа хусусият касб эта бошлайди. Акс эттиришнинг танлов-чанлик ва мақсадга йўналганлик хусусиятлари ҳамкорлик фаолияти жараёнида меҳнат қуроли орқали табиатни ўзгартириш эҳтиёжи да-ражаси кўрсаткичи аниқланади. Мазкур жараёнларда психик акс эт-тириш нафақат ҳиссий образларни, балки мантиқий тафаккур, мада-ният маҳсулини ўзида ифодаловчи ижодий фантазия, ўз навбатида тил таркибига кирувчи белгилар, аломатлар тизимининг моҳиятига қоришиб, яратувчи сифатида акс эттиришнинг губдан, радикал ўзга-ришга олиб келади. Бундай тоифадаги инъикоснингоқибатида идеал образнинг пайдо бўлишига пухта замин ҳозирлайди, имкониятлар-нинг рўёбга чиқиши учун барча шарт-шароитлар яратади. Акс этти-ришнинг тўғрилиги, адекватлиги ўзини келиб чиқиш манбага кўра, мазкур манбанинг моддий тавсифи билан мияда нерв импульслари-ни қайта ишлаш ўртасидаги қиёсий жараённи мужассамлаштиради ва субъектнинг психологик жиҳатидан намоён бўлиши, ривожлани-ши, ўзгариши, такомиллашиши каби ҳолатларни ҳам бевосита, ҳам билвосита усуллар ёрдами билан турлича шаклда, тарзда, кўринишда ифодалайди.
Психология фанида акс эттиришнинг қуйидаги кўринишлари тан олинади: физик, физиологик, психик, онг, ўзини ўзи англаш.

Download 0.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   134




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling