Эргаш ғозиев


Download 0.91 Mb.
bet14/134
Sana28.02.2023
Hajmi0.91 Mb.
#1236923
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   134
Bog'liq
Ғозиев китоб(2)

Биография (таржимаи ҳол) методи. Инсон психикасини тадқиқ этиш учун унинг ҳаёти, фаолияти, ижодиёти тўғрисидаги оғзаки ва ёзма маълумотлар муҳим аҳамиятга эга. Бу борада кишиларнинг тар-жимаи ҳоли, кундалиги, хатлари, эсдаликлари, ўзгалар ижодига бер-ган баҳолари, танбеҳлари, тақризлари алоҳида ўрин эгаллайди. Шу билан бирга ўзгалар томонидан тўпланган гаржимаи ҳол ҳақидаги материаллар: эсдаликлар, хатлар, расмлар, тавсифлар, баҳолар, маг-нитафон овозлари, фотолавҳалар, ҳужжатли фильмлар, тақризлар ўрганилаётган шахсни тўлароқ тасаввур этишга хизмат қилади.
Таржимаи ҳол маълумотлари инсон психикасидаги ўзгаришларни кузатишда, унингсуҳбат ва тажриба методлари билан ўрганиб бўлмай-диган жиҳатларини очишга ёрдам беради. Масалан, мазкур маълу-мотлар орқали ижодий хаёл билан боғлиқ жараёнлар: шеърият, му-сиқа, нафосат, тасвирий санъат, техник ижодиётнинг нозик турлари ва кашфиётдаги тафаккурнинг ўзига хослигини, шахснинг маънави-ят, қадрият, қобилият, иқтидор, истеъдод сингари фазилатларини ўрганиш мумкин. Инсон онгининг ҳиссаси, намоён бўлиши, ривож-ланиши, ўзига хос ва ижтимоий хусусиятлари атоқли одамлар бил-дирган мулоҳазаларда ўз ифодасини топади. Алломалар тўғрисидаги маълумотлар замондошлари, издошлари, сафдошларининг таърифу-тавсифлари орқали авлоддан авлодга ўтади.
Биографик маълумотлар одамларнинг ўзини ўзи тарбиялаши, на-зорат қилиши, идора этиши, ўзининг услубини яратиши, камолот чўққисига эришиши жараёнида намуна вазифасини ўтайди.
Ёш психологиясида болаларнинг таржимаи ҳоли асосидаги илмий тадқиқотлар, масалан, Н.А.Менчинская, В.С.Мухина каби собиқ Иттифоқ психологларининг кузатишлари «Она кундалиги» номи билан машҳурдир. Шундай тадқиқотлар узоқ чет эл психологиясида ҳам кенг тарқалган.
Бадиий адабиётда яратилган талай асарлар, масалан, С.Айний, Ойбек, Абдулла Қаҳҳор ва бошқа қатор адибларнинг эсдаликлари таржимаи ҳол шаклида бўлиб, улар билан танишиш натижасида му-аллифларнинг ҳис-туйгуси, темпераменти, характери, қобилияти, истеъдоди, қизиқиши, интилиши, дунёқараши, эътиқоди, нафосати, ахлоқ ва одоби тўғрисида маълумотлар олиш мумкин.
Анкета методи. Умумий психология фанида кенг қўлланиладиган методлардан биридир. Унингёрдамидатурли ёшдаги ва касбдаги одам-ларнинг психологик хусусиятлари, нарса ва ҳодисаларга муносабат-лари ўрганилади.
Анкета, одатда, уч хил тузилади. Уларнинг биринчи хили англа-шилган мотивларни аниқлашга мўлжалланган саволларни аниқлашга мўлжалланган саволлардан тузилади. Иккинчи хилида ҳар бир савол-нинг бир нечтадан тайёр жавоблари берилади. Учинчи хил анкетада синалувчига ёзилган тўғри жавобларни баллар билан баҳолаш тавсия этилади ва шкалали анкета деб аталади. Анкетадан турли ёшдаги ва касбдаги одамларнинг лаёқатларини, муайян соҳага қизиқишлари ва қобилиятларини, ўзига, тенгдошларига, ҳамкасбларига, катта ва ки-чикларга муносабатларини аниқлаш мақсадида кенг кўламда фойда-ланилади. Тарқатилган анкеталар йигиштирилади ва электрон ҳисоб-лаш машиналарида ҳисоблаб чиқилади, атрофлича миқдорий таҳлил қилинади, сўнгра тадқиқотга якун ясалиб, илмий ва амалий йўсинда хулосалар чиқарилади. Анкета методи инсон психикасини ўрганиш учун бой материгш тўплаш имконини беради. Лекин унда олинадиган маълумотлар доимо холисона хусусиятга эга бўлавермайди. Бу кам-чиликка йўл қўймаслик учун анкета ичидаги назорат вазифасини ба-жарувчи саволларни (контр саволларни) ишлаб чиқиш мақсадга му-вофиқдир. Ўзини ўзи баҳолаш шкаласини касб танлашга йўналти-ришни касбий лаёқатни аниқлашни, қизиқиш ва мотивацияни ўрга-нишда анкета методи қўлланилади.

Download 0.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   134




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling