Эргаш ғозиев
Тажриба (эксперимент) методи
Download 0.91 Mb.
|
Ғозиев китоб(2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Лаборатория (клиника) методи
Тажриба (эксперимент) методи. Бу метод турли ёшдаги ва касбдаги одамлар (чақалоқ, бола, ўспирин, балоғатга етган ва қарилар)нинг психикасини чуқурроқ, аниқроқ тадқиқ қилиш методлари ичида энг муҳими ҳисобланади. Эксперимент методи ёрдамида сунъий тушун-чаларнинг шаклланиши, нутқнинг ўсиши, фавқулодда ҳолатдан чи-қиш, муаммоли вазиятни ҳал қилиш жараёнлари, шахснинг ҳис-туй-ғулари, характери ватипологик хусусиятлари ўрганилади. Инсон пси-хикасининг нозик ички боғланишлари, муносабатлари, мураккаб механизмлари текширилади. Бунинг учун эксперимент материалини текширувчи синчковлик билан танлаши, объект тарзда ҳар хил ҳолат ва вазиятларни яратиши, бунда синалувчининг ёши, ақл-идроки, ха-рактер хусусияти, ҳис-туйғуси, қизиқиши ва савиясига, турмуш таж-рибасига, кўникма ва малакаларига эътибор бериши лозим.
Эксперимент методи ўз навбатида табиий ва лаборатория методла-рига ажратилади. Табиий метод психологик-педагогик масалаларни хал қилишда қўлланади. Бу методнинг илмий асосларини 1910 йилда рус психологи А.Ф. Лазурский таърифлаган. Табиий методдан фой-даланишда ишлаб чиқариш жамоалари аъзоларининг, илмий муасса-салар ходимларининг, ўқитувчилар, кексайган кишиларнинг психо-логик ўзгаришлари, ўзаро муносабатлари, ишчанлик қобилиятлари, мутахассисликка ярокдилиги муаммоларини ҳал қилиш назарда ту-тилади. Табиий шароитларда инсон психикасини ўрганишда сина-лувчилар (боғча болалари, мактаб ўқувчилари, ишчилар, деҳқонлар, зиёлилар, бизнесменлар, фермерлар, илмий ходимлар ва ҳоказолар)-нинг ўзлари бехабар бўлиши, таълим жараёнида берилаётган билим-лар тадқиқот мақсади мувофиқлаштирилиши, катта ёшдаги одамлар-га тарбиявий таъсир ўтказиш (интеракция) кундалик меҳнат тарзи доирасида амалга оширилиши, завод ва фабрикада эса моддий маҳсу-лот ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишга қаратилиши лозим. Лаборатория (клиника) методи кўпинча индивидуал (гоҳо гуруҳ ва жамоа) шаклида синалувчилардан яширмай, махсус психологик ас-боблар, йўл-йўрикдар, тавсиялар, кўрсатма ва иловалардан фойдала-ниб олиб борилади. Ҳозир инсон психикасидаги ўзгаришларни аниқ-лайдиган асбоблар, мураккаб электрон ҳисоблаш машиналари (дисп-лейлар), қурилмалар, мослама ва жиҳозлар мавжуд. Улар одамдаги психологик жараёнлар, ҳолатлар, функциялар, вужудга келаётган янги сифатларни қайд қилиш ва ўлчашда қўлланади. Кўпинча детектор-лар, электрон ва радио ўлчагичлар, секундомер, рефлексометр, хро-норефлексометр, люксметр, аноматоскоп, тахистоскоп, аудиометр, эстезиометр, электромнограмма, электроэнцефалограмма кабилардан фойдаланилади. Download 0.91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling