Эргаш ғозиев


Download 0.91 Mb.
bet11/134
Sana28.02.2023
Hajmi0.91 Mb.
#1236923
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   134
Bog'liq
Ғозиев китоб(2)

Тест методи. Тест - инглизча сўз бўлиб, синаш, текшириш, де-макдир. Шахснинг ақпий ўсишини, менталитетини, қобилиятини, иро-давий сифатлари ва бошқа психик хусусиятларини текширишда қўлла-ниладиган қисқа масала, топшириқ, мисол, жумбоқ, сюжетли расм ёки шакл тест деб аталади. Тест, айниқса, одамнинг қандай касбни эгаллаш мумкинлигини, касбга яроқлилиги ёки яроқсизлиги, истеъ-додлилар, иқтидорлилар ва ақли заифларни аниқлашда кишиларни саралашда кенг қўлланилади. Тест методининг қиммати тажрибанинг илмийлик даражасига, текширувчининг маҳоратига ва қизиқишига, йиғилган психологик маълумотларнинг объективлиги ва уларни ил-мий тахлил қила билашга боглиқдир.
1905 йилдан, яъни франиуз психологи А. Бинэ ва унинг шогирди А. Симон инсоннинг ақлий ўсиш ва истеъдод даражаларини ўлчаш имконияти борлиги ғоясини олға сурганидан кейин психологияда тест методи қўллана бошланди.
Чет эл психологлари тестларни шахснинг истеъдод даражасини аниқлаш воситаси деб билдилар. Бироқтест текширилаётган ҳодиса-ларнинг психологик мезони ҳисобланмайди. Маълумки, бир муам-монинг ечимини излаш турли психологик воситалар билан амалга оширилади. Жаҳон (АҚШ, Европа ва ҳоказо) тестологлари тадқиқот объектларини ўзлаштириб турадиган ва қобилият, тафаккур, билим кўникма ҳамда малакаларни аралаш ҳолда ўрганишга интиладилар. Синаш жараёнида синалувчиларнинг эмоционал ҳолати ва саломат-лигига боғлиқруҳий кечинмаларни инобатга олмайдилар. Собиқ Ит-тифоқ психологлари К.М. Гуревич, В.А. Крутецкий ва бошқалар қўллайдиган тестлар тубдан бошқача принцип асосида тузилган. Улар тестларнингтафаккур кўрсаткичи (индикатори) бўлиши учун ҳаракат қилдилар ва муайян ютуқларга эришдилар. Шунингдек, тафаккур жа-раёнининг сифат хусусиятларини билмай туриб, қобилиятнинг мо-ҳиятини ёритиб бўлмайди, деган қоидага амал қилган ҳолда тестлар-дан фойдаланмоқдалар. Ҳозирги даврда нодир тестлар қаторига пси-хологлардан Роршах, Розенцвейг, Кэттелл, Вартегг, Векслер, Мейли, Айзенк, Аназтази, Равен ва бошқалар ижодининг намуналарини ки-ритиш мумкин. Психологияда тестлар қуйидаги туркумларга, турларга ажратилган ҳолда қўлланилади. Энг кенг тарқалган тестлар қаторига:
Билим, кўникма ва малакаларни эгаллаганлик даражасини аниқ-лашга қаратилган диагностик методлардан бири мақсадга (ютуққа) эришув тестлари ёки педагогик тестлар деб номланади; бу тур ҳара-кат тестлари (механизмлар, материаллар, инструмент кабилардан фойдаланишга мўлжалланган), ёзма тестлар (махсус бланкалардаги саволлардан битта тўғрисини топишга ёки расмдан муҳим томонини ажратишга йўналтирилган), оғзаки тестлар (саволлар тизими умумий гаълим ва касб таълимида тайёргарлик даражасини аниклайди).
Инсоннингакл идроки, акл заковати, ақлий қобилияти ва фикр-лаш даражасини ўлчашга мўлжалланган тестлар интеллект тестлари дейилади; улар вербал ва новербал шаклларда тузилган бўлиб, ақлий имконият, уқувчанлик, топқирлик, зеҳн, фаросатлилик, ақлий тарақ-қиёт даражасини аниқлаш учун хизмат қилади; тест топшириқлари йўриқномасида аналогияга, умумлаштиришга, тушунчаларга, тавсиф-лашга мантиқий муносабатни аниқлаш талаб этилади.
Ижодиёт (креативлик) тестлари шахснинг ижодий қобилиятла-рини ўрганиш ва баҳолашга мўлжалланган бўлади; улар ижодкор шахснинг ҳаётий тажрибасини таҳлил қилишга ва ижодкор шахснинг индивидуал хусусиятларини (ижодий тафаккур ва унинг маҳсулдор-лиги: эгилувчанлиги, тезкорлиги топқирлиги, оригиналлиги, танлов-чанлиги, конструктивлиги ва ҳоказо) ўрганишга йўналтирилади.
Мезонга мўлжалланган (критериал ориентирланган) тестлартек-ширилувчидан эгаллаган ва касбий топшириқларни бажариш учун етарли ёки етарли эмаслигини аниқлашга мўлжаллангандир. Мезон (критерия) сифатида муайян билимлар тизими мавжуд ёки мавжуд эмаслиги хизмат қилади. Мезоннинг яратилиши унинг мантиқий-психологик тузилишини тахлил қилиш асосида қурилади. Бунда ме-тодика билан мезоннинг психологик мутаносиблиги, релевантлиги олдиндан ҳисобга олиниши лозим.

Шахсга оид ёки шахслилик тестлари: шахснинг установкаси, қадриятларга муносабати, эмоционал ҳолатлари, мотивацияси, шахс-лараро муносабатдаги сифатлари, хулқ-атворининг типик шакллари ва ҳоказоларни ўрганишга, ўлчашга, аниқлашга ёрдам беради. Улар шахсни ўрганиш шкалалари, сўровномалари ва билим жараёнларини ўлчаш, баҳолаш, ўзини ўзи баҳолашга йўналтирилган бўлади. Шу-нингдек, субъективликни акс эттирувчи текстлар тизимини ҳам қам-раб олади.


Проектив тестлар (лотинча ргоспевгло олдинлаб, илгарилаб намоён этиш маъносини билдиради): проекция натижаларини психо-логик талқин қилишга асосланган шахсни яхлит ўрганишга қаратил-ган методлар мажмуаси проектив тестлар дейилади. Психологик ҳимо-яланишдан ташқари, фавқулоддаги вазиятда индивидуаллигини ўзига хос намойиш этиш кабиларда мужассамлашади. Бундай тестлар тур-куми ассоциатив (тугалланмаган гаплар ёки ҳикоя), экспрессив (пси-ходрама, ўйинлар, ишбилармандлик ўйинлари, соцтренинг, эркин мавзуда расм чизиш) турларига ажратилади. Шахснинг ички дунёси моҳиятини субъектнинг шахсан ўзи тўлароқ намойиш этишга хизмат қилади.
Шундай қилиб, тестлар қаторига ютуққа (мақсадга) эришиш тест-лари (улар дарсликларда берилган билим, малака даражаларини ба-ҳолашга қаратилган), интеллект тестлари (аклий тараққиёт даража-сини ўлчашга мўлжалланган), шахслилик тестлари (инсон иродаси, эмоцияси, қизиқиши, мотивацияси ва ҳулқини баҳолашга йўналти-рилган диагностик методлардан иборатдир), шахс «лойиҳаси» (про-ектив) тестлари (саволларга битта аниқжавоб бериш талаб қилинади, жавобларни таҳлил қилиб, шахс хусусиятларининг «лойиҳаси» ишлаб чиқилади), қобилият тестлари, хотира тестлари киради.
Энди тестга айрим мисоллар келтирамиз.
Ортиқча сўзни чиқариб ташланг:
А) Енисей, Днепр, Сирдарё, Амур (жавоб: Днепр - у Европада жойлашган);
Б) Петрозаводск, Ижевск, Сиктивкар, Абакан (жавоб: Абакан - у Осиёда жойлашган).

Download 0.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   134




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling