Эргаш ғозиев
Download 0.91 Mb.
|
Ғозиев китоб(2)
2. Онг моҳияти
Психиканинг юқори босқичи фақат инсонгагина хос бўлган, унинг энг юксак даражаси ҳисобланмиш онгда ўз аксини топади. Онг пси-хикани яхлит тарзда ифодаловчи юксак шакли ҳисобланиб, инсон-нинг якка ва ҳамкорлик фаолиятининг (мулоқот нутқ, тил воситаси-да, ижтимоий-тарихий тараққиётнинг маҳсули сифатида юзага кел-гандир. У ижтимоий маҳсул бўлишидан ташқари, унга муайян муно-сабат билдириш мақсадни кўзлаш, ўзликни англаш кабиларни намо-ён этиш имкониятига эгадир. Қуйидаги мулоҳазаларимизда онгнинг таркибий қисмларининг моҳиятини ёритувчи ва уларнинг ҳукм сури-шигатаъсир этувчи омилларга доир айрим манбалар хусусиятини тав-сифлашга ҳаракат қиламиз. Одатда, инсон онги уни қуршаб турган теварак-атроф ҳақидаги билимлар мажмуасидан иборат бўлиб, унинг тузилиши таркибига шундай билиш жараёнлари кирадики, қайсики уларнинг бевосита ёрдами билан шахс ўз ахборотлари кўламини уз-луксиз равишда бойитиб боради. Инсондаги билимлар сезги, идрок, хотира, тафаккур, хаёл сингари билиш жараёнлари аста-секин улар англашиниш даражасига кўтарилади, кейинчалик эса муайян туркум-ларнинг таркибига киради. Ҳаракатли ҳиссий туб маънодаги ҳиссий билиш босқичларига тааллуқли сезги, идрок, апперцепция, таниш, билиб олиш ва тасаввур каби билиш жараёнлари кўмаги асосида ми-яга бевосита таъсир ўтказувчиларнинг акс эттириши натижасида инсон онгида борлиқнинг мазкур дақиқасида шахснинг тасаввурида уларнинг ҳиссий манзараси юзага келади. Хотира жараёни онгда ўтмишдаги нарса ва ҳодисаларининг образларини эсга туширса у ёки бу бош мия катта ярим шарларининг бўлимларида акс этган муайян изларни жонлантириш имкониятига эга бўлса, хаёл жараёни эса эҳтиёж объекти ҳисобланган фавқулоддаги давр ҳукмига кирмаган образлар моделини намоён этади. Билишнинг юксак даражаси бўлмиш тафак-кур жараёни умумлашган, ижтимоий хусусиятли, билвосита ва сўз орқали ифодаланувчи билимларга асосланган ҳолда гавдаланувчи муаммолар ечимини ҳал этишни таъминлайди. Юқорида таъкидлаб ўтилган билиш жараёнларининг униси ёки буниси акс эттириш им-кониятидан маҳрум бўлиши, бузилиши ёки уларнинг қайсинисидир хусусияти батамом, қисман издан чиқиши онгни тубдан барбод этти-риш сари етаклайди. Онг психологик тавсифининг яна биттаси — бу унда субъект билан объект ўртасидаги аниқфарқланишда ўз ифодасини топади, яъни шахс «Мен» деган тушунчаси билан «Мен» эмас атамаси таркибига нималар тегишли, алоқадор эканлигини аниқбилади. Тирик мавжу-додлар оламида биринчи бўлиб, борликда реал уни қуршаб турган теварак-атрофга нисбатан ўзини қарама-қарши қўйган, яратувчан-лик куч-қувватига, ўзгартирувчанлик имкониятига асосланган шахс ўзи учун, сифат жиҳатидан юксак даражадаги макон вужудга келти-риш учун ҳайвонот дунёсини мангу тарк этган, худди шу боисдан жониворлар билан унинг ўртасидаги зиддият ва тафовут онгида сақ-ланиб келмокда. Табиатнинг таркибий қисми ҳисобланган инсон сут эмизувчилар оламида танҳо ўзини ўзи назорат қилишга, ўзини ўзи билишга, ўзини ўзи бошқариш имкониятига эга бўлган жонли зот-дир, бинобарин, у психик фаолиятни ташкил қилишга, мақсадга йўнал-тиришга, ўзини ўзи тадқиқ қилишга қодир мавжудоддир. Шахс ўз хулқ-атворини, билиш жараёнларини ақлий ва ижодий фаолиятини, иродавий сифатларини, онгли равишда оқилона баҳолай олади ҳамда ўзини ўзи бошқара билади. Ҳар қайси инсонда ҳукм сурувчи «Мен»ликнинг «Мен эмас»лик-дан ажратишга интилиш «ўзини намоён қилиш, ўзини ўзи ифода-лаш, кимлигини кашф этиш, ўзини ўзи такомиллаштириш, ўзига ўзи буйруқбериш, ўзига ўзи таъсир ўтказиш сингари жараёнларда» онто-генетик ҳаётнинг дастлабки тараққиёт палласидан, болаликнинг илк дақиқаларидан бошлаб, то етукликнинг у ёки бу босқичларини эгал-лаш давригача давом этиб, ўзини ўзи англашнинг юзага келиши билан якунланади. Лекин «Мен»лик муаммосининг бошқа қирралари хусусиятлари, механизмлари, таъсир этувчи омиллари, янги сифат даражалари ўзини ўзи англашнинг такомил босқичларида намоён бўлаверади, бу жараён комил инсон (жисмоний ва маънавий барка-моллик) даражасига эришгунга қадар давом этиши мумкин. Бироқ юксак камолот даражасига эришиш шахснинг истеъдоди, салоҳияти, ишчанлик қобилияти, ақлий ва ижодий фаолияти маҳсулдорлигига боғлиқ бўлиб, барча инсонлар тараққиёт чўққисига эришади, деган маънони англатмайди. Чунки ижтимоий ҳаётдаги умумбашарий та-лаб, эҳтиёж негизида муайян ҳудудий қулай (сензитив) ҳам объектив, ҳам субъектив шарт-шароитлар тақозоси билан жаҳон фани ва мада-ниятида кескин ўзгаришлар яратишга қодир тарихий якка шахс дунё-га келади. Бизнингча, комил инсонийликка эришишнинг ўзига хос ахлоқий, акдий, иродавий, ғоявий таркиблари мавжуд бўлиб, танлан-ган идеалга интилиш, касбга содикдик, самовий муҳаббат унинг негизини ташкил қилади. Ташқи олам таассуротларидан мутлақо воз кечиш (ғойибоналик), фикрий софликка эришиш (чилла), тана азо-ларини мусаффолаштириш (ортиқча моддалардан тозалаш), комфортга тортилганлик орқали шахс олий даражага, яъни комилликка етиши мумкин, лекин бу босқич нисбий хусусият касб этади. Онгнингучинчи психологиктавсифи шахснингмақсадини кўзловчи фаолиятини таъминлашга оид таърифни ифодалаган бўлиб, унинг яна бир функцияси мазкур мақсадини яратишга йўналтирилганлиги билан бошқалардан фарқ қилади. Ушбу жараёнда шахс фаолияти-нингтурли хусусиятли мотивлари юзага келади, улар инсон томони-дан чамалаб чиқилади, бунинг натижасида мотивлар кураши намоён бўлади, бу ўринда устуворликка эришиш етакчиликни таъминлайди, иродавий зўр бериш оқибатида муайян қонун қабул қилинади, ҳара-катларни бажаришнинг изчиллиги қай йўсинда амалга оширилиши ҳисобга олинади, мақсадни қарортоптиришгатўсиқвазифасини ўтовчи фикрий ғовлар (тўсиқпар) бартараф этилади ва унга мутаносиб ўзга-ришлар киритилади, самарадорликни ошириш учун баъзи бир туза-тишлар амалга оширилади. Мақсадни кўзловчи фаолиятнинг амалга оширилиши жараёнида, унинг мувофиқлашувида, воқеликка йўналтирилишида объектив ва субъектив сабабларига кўра айрим нуқсонларга йўл қўйилиши, бузи-лиши вужудга келиши онг функциясининг заифлашувини билдира-ди. Фаолият онгли муносабатни тақозо этганлиги туфайли унингтар-кибий қисмлари бажарилишида айрим камчиликка йўл қўйилса, бу ҳолат онгнинг назорат функцияси издан чиққанлигини англатади. Онгнинг сўнгги (тўртинчи) тавсифи унинг таркибига муайян да-ражадаги, маълум тизимга хос эмоционал (ҳиссий) муносабатлар қам-раб олинганлигини акс эттиради. Шахс онгига муқаррар равишда турли-туман ҳис-туйғулар (ҳар хил даражали, ижобий, салбий, бар-қарор, статик, динамик), кечинмалар, стресс, аффект ҳолатлар тўғри-сидаги ахборотлар оқими кириб кела бошлайди. Шахснинг бошқа кишиларга, табиатга, жамиятга, ашёларга нис-батан муносабатлари мавжуд мезонларга асосланса, муайян қоида-ларга бевосита амал қилинса, ҳар бир нарсага оқилона, одилона ва омилкорлик билан ёндашилса, онгнинг назорат функцияси ҳукм су-раётганлигидан далолат беради. Шахсдаги мўътадиллик, руҳий соғломлик онгнинг бошқарув им-конияти мавжудлигини билдириб келиб, айрим ҳолларда ҳиссиётга берилиши эса унинг ўз функциясини бажаришдан четлашганлигини намойиш қилади. Турли хусусиятли муносабатлар онг назоратида амалга оширилса, шахс хулқ-атворида, фаолиятида ва муомала жара-ёнида, ҳеч қандай нуқсонлар, четга оғишлар содир бўлмайди. Шу нарсани таъкидлаб ўтиш ўринлики, патологик ҳолатларни таҳлил қилиш, онг моҳиятининг генезисини атрофлича англаб олишга хиз-мат қилиши мумкин. Шу боисдан онгнинг заифлашуви шахснинг ҳис-туйғулари ва муносабатларини ўзгартиради: симпатия антипатия билан, қувонч қайғу билан, оптимизм пессимизм билан вақти-вақти билан ўрин алмашиб туриши кузатилади. Онгнинг юқорида таъкидлаб ўтилган барча функцияларини намо-ён бўлишининг муқаррар шарти тил ва нутқ ҳисобланади. Шахс нутқ фаолияти ёрдами билан билимларини ўзгартиради, аждодлар томо-нидан ижтимоий-тарихий тараққиёти давомида юзага келтирилган тажрибалар мажмуаси тилда мустаҳкамланади, у ўзининг тафаккури орқали ҳаёти ва фаолиятини бойитади. Тил алоҳида объектив тизим сифатида намоён бўлиб, унда ижтимоий-тарихий жараёнларда вужудга келган анъаналар, маросимлар, қадриятлар, ғоялар мажмуаси тари-қасида ижтимоий онгда акс эттирилгандир. Психологик талқинларга қараганда, алоҳида, яккаҳол шахс томонидан эгалланган тил бойлик-лари, қоидалари маълум маънода унинг яққол, индивидуал онги си-фатида юзага келади, шахсий ҳаёти ва фаолиятини муваффақиятлп амалга оширишда муҳим роль ўйнайди. Тил билан нутқ борлиқни англашнинг алоқа қуроли ҳамда воситаси функциясини бажариб, шахснинг бошқа мавжудодларидан фарқлаш шарти ҳисобланади ва унда тил билан тафаккур бирлиги онг учун моддий негиз вазифасида иштирок этади, қайсидир маънода механизм ролини бажариши ҳам мумкин. Шундай қилиб, онтогенезда онгнинг пайдо бўлиши («Мен» дав-рининг бошланиши), унинг тараққиёти, таркибий қисмлари, унда ижтимоий муҳитнинг, зарур шарт-шароитларнинг роли, биологик ва ижтимоий шартланганликнинг таъсири, тарбиянинг устуворлиги тўғрисидаги илмий тадқиқот ишлари мазкур муаммонинг психологик тавсифини ишлаб чиқишга муҳим негиэ яратди. Download 0.91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling