Эргаш ғозиев


Сезгиларнинг умумий қонуниятлари ва сезгирлик


Download 0.91 Mb.
bet80/134
Sana28.02.2023
Hajmi0.91 Mb.
#1236923
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   134
Bog'liq
Ғозиев китоб(2)

4. Сезгиларнинг умумий қонуниятлари ва сезгирлик
Сезгилар ўзларига адекват (мос) бўлган қўзғатувчиларни акс этти-риш шаклларидан бири ҳисобланмиш билиш жараёнларидир. Кўриш сезгисининг адекват қўзғатувчиси ҳаво тўлқини узунлиги 380 дан 770 миллимикрон диапазондаги электромагнит нурланишидан иборатдир. Бу электромагнит нурланишлар кўриш анализаторларида кўриш сез-гисини вужудга келтирувчи нерв (асаб) жараёнига айланади. Эши-тиш сезгилари тебраниш частотаси 16 дан то 20000 гача бўлган товуш тўлқинлари таъсирининг рецепторларда акс этишидир. Тактил сезги-лари механик қўзғатувчиларнинг тери юзасида таъсири натижасида ҳосил бўлади. Карлар учун алоҳида аҳамиятга эга бўлган тебранишни акс эттириш сезгилари нарсаларнингтебранишларини инъикос қилиш орқали юзага келади. Бошқа турдаги сезгилар ҳам ўзларининг махсус қўзғатувчиларига эгадирлар. Лекин сезгиларнинг турли кўринишла-ри фақат ўзларининг махсуслиги билангина эмас, балки улар учун умумий хусусиятлари билан ҳам тавсифланадилар. Сезгиларнинг ана шу хусусиятларига сифатлари, жадаллиги, давомийлиги ва фазовий локализацияси киради.
Сифат мазкур сезгининг асосий хусусияти бўлиб, уни бошқа сезги турларидан фарқлайди ва айни шу сезги тури чегарасини ўзгартира-ди. Масалан, эшитиш сезгилари товушнинг баландлиги, тембри, қат-тиқлиги билан тафовутланади, кўриш сезгилари эса рангларнинг қуюқлиги, жилоси, товланиши, тони ва бошқа шу кабилар билан фарқланади. Сезгиларнинг сифат жиҳатидан кўп турлилиги материя ҳаракати шаклларининг турли-туманлилигининг акс эттиришидир.
Сезгиларнинг жадаллиги уларнинг микдорий тавсифидан иборат бўлиб, таъсир қилаётган қўзғатувчининг кучи ва рецепторнинг функ-ционал ҳолати билан белгиланади.
Сезгиларнинг давомийлиги уларнинг вақтинчалик таснифланиши-дан иборатдир. Сезгиларнинг давомийлиги ҳам сезги аъзоларининг функционал ҳолати билан, шунингдек, қўзғатувчининг таъсир қилиш вақти ҳамда жадаллиги билан ўлчанади.
Қўзғатувчи сезги асосида таъсир қилиши билан дарҳол сезги ҳосил бўлмайди, балки у бир қанча дақиқадан кейин вужудга келади. Ана шу қисқа вақт сезгининг латент (яширин) даври деб аталади. Латент даври сезги турлари учун ҳар хил фурсатда кечади. Масалан, тактил сезгилари учун латент даври 130 миллисекунд, оғриқ сезгилари учун эса 370 миллисекундга тўғри келади, маза-таъм сезгиси эса тил юза-сига таъсир этилгандан сўнг 50 миллисекундгача вақт оралиғида ҳосил бўлади.
Қўзғатувчи таъсир қила бошлаши билан бир даврда ҳосил бўлма-ганидек, қўзғатувчининг таъсири тўхташи билан бир вақтнинг ўзида сезги йўқолмайди. Ваҳоланки, сезгиларнинг инерцияси (сезгиларнинг сакданиши) таъсиридан кейинги ҳодисаси деб аталадиган нарсада намоён бўлади.
Кўриш сезгиси баъзи бир инерцияга эга бўлиб, кўриш сезгиси-нинг таъсири тўхташи билан дарҳол йўқолиб кетмайди. Қўзгатувчи таъсирининг изи кетма-кст келувчи образлар деб аталадиган ҳодиса сифатида сакданиб қолади. Психологияда кўзнингтўр пардасида ранг-ни сезадиган уч хил хусусиятли элемент бор деб тахмин қилинади. Қўзғалиш жараёни ҳосил бўлганда, улар толиқадилар ва сезгирликла-ри анча камаяди. Қизил рангга қараб турганимизда кўз тўр пардаси-даги қизил рангни қабул қилувчи элемент бошқаларга нисбатан ор-тиқроқтолиқади, шунинг учун кўз тўр пардасининг худди шу жойига қизил рангдан сўнг оқ ранг таъсир этадиган бўлса, қолган иккита қабул қилувчи элемент ортиқроқ сезгирликка эга бўлади ва биз кўз қаршимизда кўкиш яшил рангни кўрамиз.
Эшитиш сезгилари ҳам кетма-кет образларга эга бўлиши мумкин. Чунки қулоқни битирадиган қаттиқовоз ёки товуш билан бирга юза-га келадиган нохуш сезги, яъни бу «қулоқ»нинг шанғиллашидир. Эшитиш анализаторига бир неча секунд давомида таъсир этадиган бир қатор қисқа товуш импульсларидан сўнг улар туташ ҳолда ёки бир оз пасайтирилган тарзда идрок қилина бошлайди. Агар бу то-вушларнинг таъсирини моделлаштириш мумкин бўлганда эди, ана шундай ҳодисани кузатиш имкони юзага келарди. Бу ҳодиса товуш импульсинингтаъсири тўхтаганидан кейин учрайди ҳамдатовушнинг импульси жадаллиги ва давомийлигига боғлиқ равишда бир неча се-кунд мобайнида давом этиши мумкин.
Бошқа анализаторларда ҳам худди шунга ўхшаш ҳодисаларни ку-затиш мумкин. Масалан, ҳарорат, оғриқва маза сезгилари ҳам қўзға-тувчининг таъсири тўхтагандан сўнг бир неча муддат оралиғида да-вом этаверади.
Сезгилар учун қўзғатувчининг фазовий локализацияси, қўзғатув-чининг фазода ўрин эгаллаши билан тавсифланади. Дистант, яъни масофа рецептори томонидан амалга ошириладиган фазовий анализ бизга қўзғатувчининг фазодаги ўрни ҳақида маълумот беради. Кон-такт сезгилар: тактил, оғриқ, маза баданнинг қўзғатувчи таъсир қила-ётган жойи билан боғлиқдир. Бунда оғриқ сезгиларининг локализа-цияси, яъни баданда жойлашган ўрни, тактил сезгиларга қараганда баданга анчагина тарқалган, лекин унчалик аникдик даражасига эга эмас. Бу ҳолатни яққол намойиш қилиш учун қуйидаги кўрсаткич-ларни келтирамиз: 1 квадрат ммтерига нисбатан бармокдар 120, пан-жа 14, кафт 15, кўкрак 29, пешана 50, бурун учи 100 ва ҳоказо.
Локализация (маҳаллий чекланганлик) психик функцияларнинг бош мия катта ярим шарлари қобиғидаги муайян ҳужайраларнинг иши билан боғланишидир. Масалан, кўрув анализаторининг иши асо-сан мия қобиғининг энса қисмининг фаолияти билан боғланган, эшитиш анализаторининг иши эса чакка бўлаклари билан, тери-туюш ҳамда ҳаракат анализаторлари бўлса тепа ва энса бўлаклари билан боғлангандир.
Инсонни қуршаб турган атроф-муҳитнинг ҳолати тўғрисида ахбо-рот берувчи турли кўринишдаги сезги аъзолари ўзлари акс эттирмоқ-чи бўлган ҳодисаларга нисбатан маълум даражада сезгир бўлишлари лозим. Чунки мазкур ҳодисаларни озми ёки кўпми аниқ ва равшан акс эттириш лозим. Бинобарин, сезги аъзоларининг сезгирлиги дол-зарб ва фавқулоддаги шароитда таъсир қилиб сезги жараёни ҳосил қилиш имкониятига эга бўлган минимал даражадаги қўзғатувчи билан белгиланади. Худди шу боисдан сезиларли ёки сезилмас даража-да сезги ҳосил қилувчи қўзғатувчининг минимал кучи сезгирликнинг қуйи мутлақ (абсолют) чегараси дейилади.
Кучли мутлақ (абсолют) чегарадан нимжонроқёки кучсизроқ қўзға-тувчилар қуйи чегараларни ҳосил қилмайди, чунки, уларнинг таъсир кучи тўғрисидаги сигналлар бош мия пўстига бориб етмайди. Бош мия пўсти ҳар бир айрим олинган «»п» миқдордаги импульслардан ҳаётий зарурийсинигина танлаб, сўнг қабул қилиб олади. Шунинг билан бирга мия пўсти ўз қўзғатувчанлик чегарасини ошириш йўли билан қилинган барча қўзғатувчиларни, шу жумладан, ички аъзолар-дан келадиган импульсларни ҳам ушлаб қолади. Вужудга келган бун-дай ҳолат биологик жиҳатдан мақсадга мувофиқдир. Чунки, бош мия катта ярим шарлари пўсти барча тушиб келаётган импульсларни қабул қилиб оладиган ва уларнинг ҳаммасига жавоб реакциясини билдира оладиган организмни тасаввур қилиш мумкин эмас. Маълумки, бош мия катта ярим шарларининг пўсти организмнинг ҳаётий манфаат-ларини муҳофаза қилиб туради, шунингдек, ўз қўзғалиш чегарасини ошириш билан фаоллашмаган (актуаллашмаган) импульсларни пўстлоқ остига, яъни қуйи марказларга узатади, бунинг натижасида организм ортиқча реакциялардан мусаффо бўлади.
Текширишларнингкўрсатишига қараганда, пўстлоқости импульс-лари организм учун бефарқтура олмайди. Масалан, ташқаридан таъ-сир қалаётган худди ана шу кучсиз пўстлоқ ости қўзғатувчилари бош мия катта ярим шарлари пўстида доминант ўчоғини (ҳукмрон манба-ини) барпо қилади ва галлюцинация ҳамда «сезгиларнинг алданиши-га» сабаб бўлади. Касалланган одамлар қуйи чегарадаги товушларни мияга ўрнашиб қолган товушлар тўплами тариқасида қабул қилиш-лари мумкин, айни чоғда ҳақиқий инсон нутқига бефарқ бўлади; кучсиз ёруғлик нури ҳар хил галлюцинация кўриш сезгилари ҳосил қилиши мумкин; терининг кийимга тегишидан вужудга келган тактил сезги-лар нотўғри ўткир тери сезгиларини юзага келтиради.
Сезгиларнинг қуйи чегараси мазкур анализаторларнинг мутлақ (абсолют) сезгирлиги даражасини аниқлайди. Мутлақ (абсолют) сез-гирлик билан сезги чегараларининг меъёри ўртасида тескари мутано-сиблик (пропорционаллик) мавжуд; сезги чегарасининг меъёри қан-чалик кичик бўлса, мазкур анализаторларнинг сезгилиги шунчалик юксак бўлади.
Мазкур муносабатни ушбу шаклда кўрсатиш мумкин:
Е=1/Р
Е - сезгирлик, Р - қўзғатувчининг таъсир чегараси меъёрини
англатади.
Инсондаги ҳид билишни битта ҳужайрасининг чегараси тегишли ҳид тарқатувчи моддалар учун 8 (саккиз) молекуладан ошмайди, маза ёки таъм сезгисини ҳосил қилиш учун ҳид сезгисини юзага келти-ришга қараганда 25000 марта кўпроқ талаб қилинади.
Инсониятда кўриш ва эшитиш анализаторларининг сезгирлиги жуда юксакдир. С. И. Вавиловнинг фикрича, кўз тўр пардасига 2-8 квант ёруғлик тушса, у ҳолда кўриш ҳодисаси юз беради. Худди шу сабабдан тўла қоронғиликда ёнган шамни 27 км масофадан кўра олиш мумкин. Бироқ нарсанинг текканлигини сезиш учун кўриш ва эшитишга қараганда 100-10000 мл. марта ортиқ энергия керак бўлади.
Анализаторлар сезгиларнинг юқори чегарасига ҳам эгадирлар. Таъ-сир қилаётган қўзғатувчига нисбатан тағин адекват, яъни айнан сез-гини ҳосил қила оладиган қўзғатувчининг юқори мутлақ (абсолют) чегараси дейилади. Рецепторларга таъсир қилаётган қўзғатувчининг кучини бундан кейин ҳам ортиб бориши рецепторларда фақат оғриқ сезгисини юзага келтиради.
Мутлақ (абсолют) чегаранинг меъёри шароитга қараб ўзгаради: инсон фаолиятининг хусусиятларига, унинг ёшига, рецепторларнинг функционал ҳолатига, қўзғатувчининг кучи ҳамда давомийлигига ва ҳоказога боғлиқ ҳолда ўзгариши мумкин.
Сезгилар ўртасида юзага келадиган фарқни ҳосил қилиш икки қўзғатувчи ўртасидаги минимал фарқни фарқ ажратиш чегараси деб аталади. Немис физиолог олими Вебер одамнинг ўнг ва чап қўлидаги иккита нарсадан оғирроғини аниқлай олиш қобилиятини текшириб, шундай хулосага келади: фарқажратиш сезгирлиги мутлақ (абсолют) хусусиятга эга бўлмай, балки нисбий хусусиятга эгадир.
Масалан, 100 г. 13, 42 грамм.
1000 г. 33, 3 грамм.
Шундай қилиб, дастлабки қўзғатувчининг меъёри қанчалик ката бўлса, қўшимча қўзғатувчининг меъёри ҳам шунчалик кўп бўлиши керак:
кўриш анализатори учун 1/100.
эшитиш анализатори учун 1/10.
тактил анализатори учун 1/30.
Мазкур қонунга биноан, асосий қўзғатувчи билан қўшимча қўзға-тувчи ўртасидаги фарқни ажратиш қонуни фақат ўртача кучланишда-ги қўзғатувчиларга нисбатан тўғридир.
Вебер тадқиқотига асосланиб Фехнер сезгилар интенсивлигининг қўзғатувчи кучига боғликлигини қуйидаги формула билан ифодалаб берган:
5 К 1&1 С, бу ерда 5 — сезги интенсивлиги, } — қўзғатувчининг кучи, К ва С константалардир. Ушбу қонун, асосий психофизик қонун-га мувофиқ, сезгиларнинг интенсивлиги қўзғатувчи кучининг лога-рифимига пропорционалдир. Қўзғатувчининг кучи геометрик про-фессия бўйича ортиб борса, сезгиларнинг интенсивлиги арифметик прогрессия билан ортиб боради (Вебер-Фехнер қонуни).
Фарқ ажратиш сезгирлиги ҳам фарқлаш чегарасининг меъёрига тескари пропорционалдир; фарқайирма сезгирлиги шунчалик кичик бўлади.
Айирма сезгирлиги сезгирлик турларининг айрим хусусиятларини бошқа жиҳатдан тавсифлаш учун ҳам қўлланилади. Масалан, шакл-ларни, ҳажмларни кўриш воситасида идрок қилинадиган нарсалар-нинг рангларини акс эттириш ҳақида мулоҳаза юритиш мумкин.
Сезгиларни ўлчашни асосан икки методи психология фанида ҳукм суриб келади. Улардан бири бевосита метод деб аталиб, субъектив равишда баҳолашга асосланади. Ўлчашнинг иккинчи методи эса ало-матларни объектив равишда баҳолашга асосланган бўлиб, сезгилар-нинг билвосита (бевосита) мавжудлигига қаратилгандир.
Бевосита метод ёки қўзғатувчининг сўз билан баҳолаш методи қуйи-дагича тузилишга эгадир: синалувчига тери, товуш, ёруғлик таъсир қила оладиган қўзғатувчи ҳавола қилинади, даставвал қўзғатувчи ми-нимал интенсивликка (жадалликка) эга бўлади, сўнг уларнинг кучи орттириб борилади. Мазкур тадбирдан кейин синалувчи «у қайси бир сезги қўзғатувчисининг дастлаб сезганлигига» жавоб бериш сўрала-ди.
Тери сезгирлигини ўлчаш учун махсус асбоб, «эстезиометр» қўлла-нилади. Эшитиш сезгирлигини ўлчаш аудиометр ёрдамида амалга оширилиб, товушларнингтурли даражаларидаги интенсивлиги аниқ-ланади. Баъзан кичкина темир шарни ҳар хил баландликдан ташлаб кўриш орқали ҳам юқоридаги мақсад амалга оширилади. Кўриш сез-гирлигини аниқлаш эса синалувчи кўзига ёруғликнинг турли-туман интенсивликда юбориш орқали (гоҳо қоронғилиқда), қуйидан юқорига ёруғлик бирлиги (яъни люкс) орттириб борилади. Таъм ва ҳид билиш сезгирлиги ҳам махсус асбоблар ёрдамида ўлчанади, гоҳо кимёвий
усул ҳам қўлланилади.
Бевосита методи объектив аломатларга асосланиб иш юритишни тақозо этади. Собиқ совет психологлари, психофизиологлари Г. В. Гершуни, Е. Н. Соколов, О. С. Виноградов ва бошқалар мазкур ме-тод ёрдамида кўп йиллар мобайнида илмий тадқиқот ишларини олиб борганлир. Маълумки, сезгилар ҳеч маҳал суст билиш жараёни бўлма-ган, бинобарин улар вегетатив, электрофизиологик, нафас олиш жараёнлари ўзгариб боради, шунинг учун ўз табиати билан рефлек-тор жараёндир. Сезгилардаги рефлектор ўзгаришлар уларнинг объек-тив равишда юз бераётганлигининг кўрсаткичи ҳисобланади. Маса-лан, сезгиларни ҳосил қилувчи ҳар қандай қўзғатувчи рефлектор жа-раёнларни ҳам вужудга келтиришга қодир: қон томирларининг то-райиши, тери гальваник рефлекс (тери электр қаршилигининг ка-майиши), миянинг электр активлиги -частотасининг ўзгариши (аль-фа, ритма, депрессияси ҳолати) қўзғатувчига қараб кўзнинг йўнали-ши, бўйин мускулларинингтаранглашуви ва бошқалар. Мана бу нар-саларнинг барчаси сезгиларнинг пайдо бўлишини объектив кўрсат-кичи бўлиб ҳисобланади.
Юқоридаги тадқиқотчиларнинг фикрига қараганда, синалувчига кучсиз қўзғатувчи билан таъсир этилса, яъни субъектга кучсиз қўзға-тувчи билан таъсир этилса, у ҳолда субъектда ҳеч қандай сезги ҳосил бўлмайди, шунингдек, санаб ўтилган рефлекторларда ҳам ўзгариш юз
бермайди.
Қон томир ёки электрофизиологик реакциялар кучсиз қўзғатувчи таъсирида ҳам аниқ намоён бўлиши мумкин, аксинча сезиш жараёни эса амалга ошмайди. Бу ҳолатни электроэнцефалографик реакциялар тасдиқлайди. Товуш қўзғатувчига келиб чиққан ҳолда Г. В. Гершуни инсон субсенсор диапазонга эга деган илмий ғояни олға суради. Бу нарса англашинилмаган физиологик реакциялар, сезиб бўлмас қўзға-тувчиларга асосланади.
Сезгиларнинг ўзгариши адаптация ва сенсибилизация ҳолатлари-да ўз ифодасини топади.
Адаптация (лот. айарЮ — мосланмоқ) — сезги органлари, яъни аъзо-лари (анализаторлар)нинг таассурот кучига мослашуви натижасида муайян сезгирликнинг ўзгаришидан иборатдир. Адаптация ҳодисаси да сезгирлик ортиши ёки камайиши мумкин. Кучли таъсирдан куч-сиз таъсиротга ўтганда сезгирлик аста-секин ортиб боради, таъсирот кучайганда эса сезгирлик камайиб боради (кўрув, эшитув, ҳид би-лиш, тери-туюш ва ҳоказо).
Одатда, генетик нуқтаи-назардан адаптация уч хил хусусиятли не-гиз (манба) таъсирида вужудга келади.
1. Қўзғатувчиларнинг давомли таъсири жараёнида сезгиларнинг тўла йўқолиши тарзидаги адаптация. Доимий таъсир қилиб турадиган қўзғатувчи таъсир ўтказадиган бўлса, бундай ҳолатда сезги сўниб қолади. Масалан, терига тегиб турадиган енгилгина бир юк тез орада сезилмай қолади. Ёқимсиз ҳидли бир жойга кириб қолганимизда бир оздан сўнг бу ҳидни батамом йўқолиб кетгандай ҳис қиламиз. Оғизда бирон-бир нарса ушлаб туриладиган бўлса таъм сезгисининг интенсивлиги бўшашади.
Доимий ва ҳаракатсиз қўзғатувчининг таъсирига нисбатан кўриш анализаторларида тўла адаптация ҳодисасини шу билан тушунтириб бериш мумкин. Бундай ҳолатда қўзғатувчининг ҳаракатсизлигини кўриш рецепторлари аппаратининг ҳаракатчанлиги босиб юборади. Кўзни ҳар доим ихтиёрий ва ихтиёрсиз равишда ҳаракатланиб тури-ши кўриш сезгисининг узлуксизлигини таъминлайди. Қўзғатувчи таъ-сиридан 2—3 секунд ўтгач, кўриш сезгиси йўқолади, яъни адаптация ҳодисаси юзага келади.
2. Кучли қўзғатувчининг таъсири остида ҳам сезгилар заифлашади. Масалан, қўлни муздек сувга тутиб турган пайтда, совуқ қўзғатувчи таъсири билан юзага келган сезгининг интенсивлиги пасаяди. Қоронғироқ хонадан жуда ёруғ жойга кириб қолсак, биз аввал бошқа ёруғликдан «кўр» бўлиб қолиб, атрофимиздаги нарсаларни ажрата олмаймиз. Маълум фурсат ўтгандан сўнг кўриш анализаториларнинг сезгирлиги кескин суръатда пасаяди ва биз мўътадил кўриш имкониятига эга бўламиз. Кўриш сезгирлигининг интенсив ёруғлик қўзғатувчиси билан таъсир қилганда пасайишдан иборат ҳодисани ёруғлик адаптацияси деб юритилади.
Кўриб ўтилган икки турдаги адаптацияни кўпинча психология фанида негатив адаптация деб аталади. Чунки, ҳар иккала адаптация натижасида ҳам анализаторларнинг сезгирлиги кескин пасаяди.
3. Сезгирликни, кучсиз қўзғатувчи таъсири остида содир бўладиган, ортиб боришини ҳам адаптация деб аташ анъанага айланиб қолган. Аксарият сезги турларига хос бўлган адаптациянинг мазкур тури позитив адаптация дейилади.
Қоронғилик адаптациясида кўриш сезгирлиги ортади. Сокинлик ка нисбатан адаптация эшитиш адаптацияси замирида юзага келади. Масалан, совуқ сувда (совуқ еган) қўл — бир ҳарорат — иссиқцай; иссиқ сувда қўл совуқ сувда ўзгармагандай туюлади. Ҳарорат сезиш билан боғлиқ бўлган позитив адаптациялар юқоридаги хусусиятларга
эга.
Тиббиёт психологиясида негатив оғриқ адаптациясининг мавжуд-лиги тўғрисидаги гипотеза (уколга, игнага, иссиқ нурланишга нисба-тан) ҳам ҳукм суриши таъкидланиб ўтилди.
Адаптацияни ҳосил бўлиш хусусиятлари тўғрисида маълумот: а) тактил (тери) адаптация жуда тез ҳосил бўлади; б) кўз адаптацияси бир неча дақиқа; в) ҳид ва таъм адаптациялари ундан ҳам узунроқ вақт талаб қилади.
Адаптациянинг аҳамияти шундан ибратки, у кучсиз қўзғалишни пайқашга ёрдам беради, кучли қўзғалишдан сезги органини сақлайди.
Адаптацияни тушунтириб бериш: 1) таёқсимон ҳужайраларга жой-лашган кўриш пурпури айниб кетади; кимёвий модда борлиги илмий жиҳатдан исботланмаган; 2) миянинг пўстлоқ қисми сезгирликни пасайтирадиган «мулоҳазаловчи» тормозланиш. Тормозланиш — бошқа жойларда қўзғалишни кучайтиради — сезгирлик ортади, изчил ўзаро индукция ҳодисаси рўй беради.
Анализаторларнинг ўзаро муносабати ва машқ қилиш натижасида сезгирликнинг кучайиши сенсибилизация деб аталади. Сезгилар ўзаро муносабатининг физиологик механизми анализаторларнинг марка-зий қисмлари жойлашган бош мия пўстидаги қўзғалишнинг ирради-ация ҳамда концентрация жараёнларидир. И. П. Павловнинг таъли-мотига кўра, кучсиз қўзғатувчи бош мия катта ярим шарларининг пўстида осон иррадиацияланадиган, яъни осон ёйилиб кетадиган қўзға-лиш жараёнини юзага келтиради. Қўзғалиш жараёнининг иррадиа-цияси натижасида бошқа анализаторларнинг сезгирлиги ортади. Кучли қўзғатувчи таъсир этганда, аксинча, концентрацияга мойил бўлган қўзғалиш жараёни юзага келади. Ўзаро индукция қонунига кўра, бун-дай қўзғалиш жараёни бошқа анализаторларнинг марказий қисмла-рини тормозланишга олиб келади ва натижада уларнинг сезгирлиги пасаяди.
Анализаторлар сезгирлигининг ўзгариши шартли рефлектор асо-сида, яъни иккинчи сигналлар тизимига кирувчилар таъсири билан ҳам юзага келиши мумкин. Текширилувчиларга «лимондан нордон», заҳардан аччиқ» деган сўзларни талаффуз қилиш билан уларнинг кўзла-ри ва тилларида электр сезгирлиги юзасидан ўзгаришни майдонга келтирувчи омиллар қайд этилган. Ушбу ўзгаришлар бизга ҳақиқий лимон ва заҳар табиати билан таъсир қилинганда ҳосил бўладиган қўзғалишга ўхшашликни вужудга келтираади.
Сезги органларининг сезгирлигини ўзгартириш қонуниятларини ўзлаштириб олганлигимизга асосланиб, махсус равишда танланган қўшимча қўзғатувчиларни қўллаш ёрдами билан маълум бир рецеп-торларни сенсибилизациялаш, яъни уларнинг сезгирлигини ошириш имкониятига эга бўламиз.
Қўзғатувчининг бирин-кетин анализаторга таъсири билан анали-заторларга хос сезгининг пайдо бўлишини синестезия дейилади. Си-нестезия юнонча биргаликда сезиш деган маънони англатиб келади. Синестезия ҳодисасини ҳар хил турдаги сезгиларда кузатиш мумкин. Кўриш ва эшитиш синестезияси ҳаммадан кўра кўпроқучраб туради, унда товуш қўзғатувчиларининг таъсири билан одамда кўриш образлари вужудга келади. Бундай табиатли синестезиялар ҳар хил одам-ларда ўзига хос равишда кечади, лекин улар ҳар қайси шахс учун муайян даражада доимий бўлиши кузатилади. Масалан, айрим ком-позиторлар (бастакорлар) — Римский-Корсаков, Скрябин кабилар «рангни эшитиш» қобилиятига, рассом Чорлёнис, Беҳзод «рангли му-сиқа» истеъдодига эга бўлганлар. Эшитиш ва таъм синестезия ҳоди-саси кўпинча «ўткир таъм», «савлатли ранг», «ширин товуш», «аччиқ шамол», «баҳайбат овоз», «мотамсаро осмон», «қалб ўртар наво», син-гари ибораларда ўз ифодасини топган бўлади. Чунки уларнинг моҳи-ятида иккиланганлик хусусиятлари махсус кучайтиргич тариқасида муҳим аҳамият касб этади.
Сезгирлик машқ қилиш орқали ривожлантирилиб борилади. Бун-дай ўзгариш компенсация ва фаолият мазмунида ўз аксини топа бо-ради. Айниқса, кўр (кўр мусиқачи), кар, соқов, ҳайкалтарош одам-ларда, вибрация сезгиси билан шуғулланувчиларда сезгирлик кескин равишда ошиши мумкин. Психолог Элен Киллер ҳид сезгисига нис-батан сезгирликни махсус равишда тадқиқ қилиб, у ўзига хос хусуси-ятлар мавжуд эканлигини далиллаб берган. Машқ қилиш натижасида инсонда сезгирлик ортиб бориши тадқиқотчилар томонидан ўрганил-ган бўлиб, улар қуйидаги кўрсаткичларга эгадирлар:
1) нотекислик — 0, 0005 мм; 2) бўяш (бўёқчи) — 180—40 гача; 3) пўлат қуювчи - 1 60 мин.; 4) рассомлар — 1 150 мин.; 5) учувчи (мотор ҳаракати ўзгариши) — 1300 дан 1340 гача; 6) рим мозаика устахонасида 20000 ранг тури мавжуд; 7) кўрларда - тактил сезги-пачиниев моддаси юқори; 8) соғлом одамларда 186 та тактил рецеп-тори; 9) кўрларда эса бу — 270 та; 10) кейинчалик кўр бўлиб қолган-ларда бўлса — 311 та.
Шундай қилиб, сенсибилизация ҳодисасида сезгирликнинг орти-ши қуйидагиларга боғлиқдир:
муайян, узоқ муддатли организмдаги ўзгаришларга;
муваққат хусусиятли экстра таъсир ёки фавқулоддаги ҳолат ва вазиятга;
ёш хусусиятлари, типологик шароитлар, эндокрин ҳаракати, организмнинг умумий ҳолати, унинг толиқишига;
а) 30 ёшгача юқори даражага эришиш мумкин, ундан кейин па-сайтириш бошланади; б) асаб тизимининг динамикаси (Б. Т. Теплов бўйича); в) эндокрин баланси (ҳомиладор ва бошқа одамларда); г) организмда функционал ҳолатнинг бузилиши ёки инсоннинг чарча-ши.
4) фармологик таъсирлар (адреналин, фенамин, бенчидрин — кучайиш; пилокарпин — пасайиш)га.
Сезгирликнинг ўсиши кўп жиҳатдан субъект установкасига, нутқ-нинг аҳамиятлилигига, нутқ инструкциясига боғлиқцир.
Сезгиларга бағишланган экспериментал тадқиқотлар қуйидаги йўналишларда олиб борилганлигини санаб ўтиш мақсадга мувофиқ:
Вебер ва Фехнерларнинг «психофизиологик қонуни»нинг очи-лиши.
Г. Эббингаузнинг хотира юзасидан ўтказилган тадқиқотлари не-гизи.
Г. Гельмгольцнинг сезги органлари тўғрисидаги психофизиоло-гик ишлари ва ишламалари.
В. Вундтнинг психофизиологиядаги сезгилар ва ҳаракатлар бўйича олиб борган изланишлари.
П. П. Лазеров томонидан ёруғлик тони муаммосининг ўргани-лиши.
Е. Н. Соколов, С. В. Кравков каби тадқиқотчилар ўтказган таж-рибалар ва олинган қонуниятларнинг талқини.

Download 0.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   134




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling