Эргаш ғозиев
Сезги турларининг психологик тавсифи
Download 0.91 Mb.
|
Ғозиев китоб(2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 6.1. Кўриш сезгилари
6. Сезги турларининг психологик тавсифи
Психология фанида учта катта гуруҳ (туркум)га ажратилган сезги-лар (экстрарецептив, приорецептив, интерорецептив) ўз навбатида қуйидаги турларга бўлинади: Кўриш сезгилари. Эшитиш сезгилари. Ҳид билиш сезгилари. Экстрарецептив. Таъм билиш сезгилари. Тери сезгилари. Мускул-ҳаракат (кинестетик). Статик сезгилар. Проприоцептив. Органик сезгилар. Интероцептив. 6.1. Кўриш сезгилари Инсон томонидан ранг ва ёруғликни сезиш кўриш сезгилари тар-кибига кириб, сезиладиган ранглар эса хроматик ва ахроматик тур-ларга бўлинади. Психофизиологик қонуниятга биноан ёруғлик нурлари учбурчак шиша призма орқали ўтиб синганда ҳосил бўладиган ранглар хроматик ранг-лар деб аталиб, улар камалак ранглар ҳисобланади ва таркибига қизил, зарғаддоқ, сариқ, яшил, ҳаворанг, кўк, бинафша тусларини қамраб ола-ди. Бироқ мазкур рангларнинг турлари, кўринишлари табиатда хилма-хил ва ниҳоятда кўпдир. Одатда, оқ ранг, қора ранг, кул ранг ва уларнинг турлича кўринишлари ахроматик ранглар деб номланади. Кўриш сезгиларининг органи — кўз ҳисобланиб, у кўз соққаси ва ундан чиқиб келадиган кўрув нервларидан ташкил топгандир. Кўз соққасини ташқи томирлари ва тўр пардалари ўраб туради. Ташқи парданингтиниқбўлмаган оққисми склера ёки қотган, қаттиқ парда деб номланади, унинг олд томонига жойлашган бир мунча қавариқ қисми тиниқ мугузпарда бўлиб, унинг олдинги қисми рангдор парда деб аталади. Мазкур парданинг рангига биноан, унинг товланишига қараб, одамларда кўз кўк, қора, сариқ жило беради ва уларни биз кўк кўз, қўй кўз, қора кўз ва ҳоказо деб атаймиз. Рангдор парданинг ўрта қисмида юмалоқтешик мавжуд бўлиб, биз уни қорачиғ деб атаймиз. Худди шу тешик орқали кўз ичига ёруғлик нурлари киради. Келаёт-ган, тушаётган, ажраётган ёруғликнинг озлиги ёки кўплигига қараб, қорачиғ кенгайиши ёки торайиши жараёнлари ҳукм суради. Кўзларнинг учинчи пардаси тўр парда деб номланиб, у кўз соққа-сининг деярли бутун ички юзасини қоплайди. Қорачиғ билан ранг-дор парданинг орқасида икки томони қавариқ, тиниқ жисм кўз гав-ҳари жойлашган бўлади, ёруғлик нурлари унда тўпланиб, сўнг синади ва тўр пардага нарса ёки жисмнинг акси, сурати тушади. Ҳалқа шакл-даги киприксимон мускулнингузайиши ёки қисқариши туфайли гав-ҳар ё яссиланади ёки қавариқ ҳолиги келади (жисм кўздан узоклаш-тирилганда гавҳар яссиланади, кўзга яқинлаштирилганда эса у шар шаклига киради). Кўз гавҳарининг мазкур ҳосияти туфайли хоҳузоқ-да, хоҳяқинда бўлмасин, нарсаларнинг акси гавҳардан ўтиб, сўнгтўр пардасига тушаверади. Кўз соққасининг гавҳар билан тўр парда ўртасидаги бутун ички юза шишасимон жисми деб номланувчи махсус тиниқ суюқлик билан қопланган бўлади. Тўр парда ранг ва ёруғликни сезиш учун му-ҳим аҳамиятга эга бўлиб, унда кўрув нервининг тармоклари жойлаш-гандир. Ушбу тармоқларнинг чеккада учларида таёқчалар ва колбача-лар деб аталадиган махсус нерв ҳужайралари мавжуддир. Инсон кўзи-нинг тўр пардасида 130 миллионга яқин таёқча ва 7 миллионга яқин колбача бор деб тахмин қилинади. Колбачалар ёрдами билан хрома-тик (кундузги) ранглар кўрилади, холос. Таёқчалар ёруғликни яхши сезувчан бўлиб, хира ва қоронғи пайтларда ўз функциясини бажара-ди, ахроматик рангларни акс эттиради. Тўр парданинг энг сезгир жойи сариқдоғнинг асосан колбачалар билан тўлган марказий чуқурчаси ҳисобланиб, унга қайси нарсанинг акси тушса, худди шуни ҳаммадан равшанроқ кўрамиз. Объектга тик қараш натижасида кўз мускуллари унга қаратилади ва акс эттирилув-чининг сурати сариқ доғга тушади, бундай тарздаги кўриш тўғридан кўриш дейилади. Агарда нарсаларнинг сурати сариқдоғдан ташқарида, яъни тўр парданинг бир жойида бўлса ранг ва ёруғликни сезади-ган таёқчалар ва колбачалар мавжуд эмас, бу кўрув нервининг кўз соққасидан чиқиш жойи бўлиб, у ёругликдан таъсирланмаганлиги учун кўр доғ деб аталади. Одам кўзи рангларни тахминан 380 миллимикрондан 780 милли-микронгача узунликдаги тўлқинларнинг таъсирида сезади: 1) 780-610 қизил ранг; 2) 610-590 зарғалдоқ; 3) 590-575 сариқ; 4) 560-510 яшил; 5) 480-470 ҳаво ранг; 6) 470-450 кўк ранг; 7) 450-380 бинаф-ша ранг сезилади. А) Кўриш сезгиларининг хоссалари: Рангнингтони (150 га яқин туслари). Очиқлик (қора билан оқ рангда 200 гача тус ажратилади). Рангнинг равшанлиги (600 га яқин). Рангнинг қуюқлиги (тоннинг яққоллиги). Рангларнинг аралашиб кетиши (турли узунликлардаги ёруғлик нури). Б) Кўриш сезгиси жараёни: Уч рангли сезиш назарияси: 1756 йилда М. В. Ломоносов асосий қоидаларини баён қилиб берган. 100 йилдан кейин немис физиги Г. Гельмгольц уни тўла исбот-лаб берган. Ушбу назарияга биноан, тўр парданинг колбачаларида учта асо-сий элемент мавжуддир, улардан бирининг қўзғалиши қизил ранг сезгисини, иккинчи бирининг қўзғалиши яшил ранг сезгиси ва учинчи бирининг қўзғалиши бинафша ранг сезгиси ҳосил қилади. Назарияга кўра, ёруғлик тўлқинлари бирданига учта элементни бир хилда қўзғат-са, оқ ранг сезгиси вужудга келади. Лекин ёруғлик тўлқинлари икки ёки уч элементга таъсир қилса-ю, аммо бу таъсир бир текис кечмаса, у ҳолда сезувчи элементлардан ҳар бирининг қанчалик қўзғалганли-гига қараб, ҳар хил ранг сезгилари намоён бўлади. Ҳозирги замон психологиясида рангларни сезиш ёлғиз тўр парда-сидаги жараёнлар билангина эмас, балки мия пўстида юзага келади-ган бошқа жараёнлар билан ҳам боғлиқ эканлиги тўғрисидаги маълу-мот мавжуддир. Замонавий маълумотларга биноан, таёқчаларда кўриш пурпури деган махсус модда борлиги исботланган. Кўзга ёруғлик таъ-сир этганда кўриш пурпури кимёвий йўл билан парчаланиб, тарки-бий қисмларга бўлинади ва мазкур жараён кўриш нервини қўзғатиб, ёруғлик сезгиси ҳосил қилади, қоронғиликда эса пурпур ўз функцио-нал ҳолатини қайта тиклайди. В) Кўриш сезгиларида махсус ҳодисалар. Ранг контраст (кучсизланиш туфайли). Шапкўрлик. Ранг ажрата олмаслик (трахома) — кундузги ва тунги ҳайвонлар. Download 0.91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling