Эргаш ғозиев
Download 0.91 Mb.
|
Ғозиев китоб(2)
4-расм
Фараз (тахмин) қилайлик, бизга юқоридаги мисолда маълум бўлган идрок «тенденция»сининг натижасида аниқланган қатор оптик ил-люзияларни исботлаш учун бир қанча рақамли (миқдорий) матери-аллар зарур. Идрокда предметларнинг улар орасидаги масофа таъси-рини ўрганиш давомида биз уларни муайян текислиқда акс этиш билан алмаштиришимиз мумкин. Ушбу тажрибада ундан мураккаброқ шаклларга ўтиш шарти билан айланадек содда шаклдан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Биринчи навбатда бу лаҳзада масофани идрок қилишда предметнинг таъсирини аниқлаш лозим. Вертикал тўғри чизиқлар ва вертикал тўғри чизиқ билан айлана орасидаги масофа объектив равишда бир хил узоқликда жойлашган. Идрок қилишда эса иккинчи масофа биринчисидан, одатда, каттароқ кўринади. Иккита вертикал тўғри чизиқлар, орасидаги масофани кўз билан кузатиб (чамалаб) аниқланишида, мабодо яқин ўртада бошқа чизиқ ёки шакл мавжуд бўлмаса, у ҳолда идрок бузилишидан ҳолидир. Бун-га горизонтал бўлаклар ва улар билан баравар масофадаги вертикал тўғри чизиқлар орасидаги масофани ўзаро таққослаш орқали иқрор бўлишимиз мумкин. Масалан, 5-расм 4-расмдаги сингари улар орасидаги масофа ҳам баб-баробар. Бун-дан кўриниб турибдики, идрок қилишда айланалар ўртасидаги масофа учун х—2х ифодасини танлаймиз. Чунки 4-расмдаги вертикал тўғри чизиқ ва айлана орасидаги масофани х—х деб олишимиз мумкин, унда эса иккала вертикал чизиқ орасидаги масофа х деб қабул қилинади. Тўртинчи ва бешинчи расмларда айланалар баҳоланаётган масо-фадан ташқарида жойлашганлиги туфайли идрок қилишда айланалар орасидаги ҳақиқий масофа (оралиқ) катталашган ҳолда кўринишга эга бўлади. Агарда биз айланаларни шу масофанинг ичкари томонига жойлаштирсак, аксил ҳолатга дуч келамиз. Идрок қилишда масофа-ларнинг ҳақиқий ўлчамлари кичикроқ кўриниши юзага келади. Бу ҳолат 6- ва 7-расмларда тасвир қилинган. 6-расм Бу ерда ветикал тўғри чизиклар ва вертикал тўғри чизиқ билан айлананинг ташқи чети орасидаги масофа 6-расм ҳамда 7-расмдаги вертикал тўғри чизиқлар ва айланаларнингташқи четлари (сиртлари) орасидаги масофа бир хил, яъни х га тенгдир. 7-расм Вертикал тўғри чизиқ ва айлананинг ташқи сирти орасидаги масо-фани идрок қилишда х—х деб оламиз (6-расм). Шунга мос тарзда 7-расм учун иккита айлана ташқи сиртлари орасидаги масофа идрок қилишда х—2х шаклига келади. Биз идрок қилишда масофаларни баҳолашда айланаларнинг таъ-сирини мазкур масофаларнинг улар учун объектив тарзда бир хил эканлигини инобатга олган ҳолда таққослаб аниқлашимиз мумкин. Одатда, идрок қилинаётган жисм (буюм, шакл) сиртлари орасидаги масофани биз идрокдаги ҳақиқий ва ўзгармас масофалар билан тақ-қослаш имконияти йўқ ҳолатларда, баъзан эса уларнингбилинар ёки билинмас таъсирини ҳисобга олишимиз зарур. Филогенезда жисмлар (буюмлар) ва уларнинг орасидаги масофа-ни баҳолаш кўрсаткичи устунлик қилади. Алоҳида жисм сиртлари орасидаги масофани солиштириш ва аниқ-лаш зарурияти инсон ривожланишининг кейинги босқичларида пай-до бўлган. Ушбу зарурият қачон инсон хўжалик буюмлари ва меҳнат-нинг мураккаб қуролларини ишлатсагина юзага келади. Шахс ижти-моий-тарихий тараққиётнинг муайян босқичида кўз билан чамалаш билан аникланадиган масофани мукаммаллаштирмасдан туриб, ун-дан фойдаланиш мумкин эмаслигига иқрор бўла бошлаган. Масофа-ни кўз билан чамалаш (кузатиш)нинг ўрнига даставвалига ўлчами бир хил буюмларни бевосита солиштириш орқали, кейинчалик эса узунликнинг тасодифий мезонлари (эталонлари) ёрдамида аниклаш мужудга келган. Инсонлар томонидан фойдалана бошланган ўлчамлар давр ўтиши билан кўз билан чамалаб (кузатиш орқали) баҳоланган буюмлар (жисм-лар) сиртлари орасидаги масофани мукаммал ўлчашга тўсқинлик қила борган. Иллюзия феноменларини тадқиқ этиш юзасидан бир қанча наза-риялар пайдо бўлган ва улар ичида гештальтназария алоҳида аҳамият касб этади. Гештальтпсихология мактаби бошқалардан фарқли ўлароқ кўпроқ инсон идрок қилаётган нарсалардан стимулларнинг ўзаро ало-қасинйнг аҳамиятлилигини алоҳида таъкидлайди ҳамда константлик гипотезаси (фарази)нинг хато эканлигини кўрсатиб беради. Айнан худди шу назария умумий таълимот сифатида иллюзияларни ўрга-ниш жараёнида муайян даражада яроқли ҳисобланади. Маълумки, шахс томонидан идрок қилинаётган нарса ва ҳодиса фақатгина алоҳида (якка) стимулга боғлиқ бўлмайди, албатта. Шу-нингдек, кўриш майдонига кирувчи бошқа стимулларга ҳам боғлиқ-дир, чунки иллюзия қандайдир аномал ёки кутилмагандек бўлиб кўринмайди, бинобарин, у олдиндан кутилаётган иллюзиядир. Маса-лан, нейтрал ёруғлик бошқа интенсив (жадал) равишда қўшни руҳий майдонлар (бўлинмалар) билан муносабатларга асосланадиган бўлса, у ҳолда контраст (қарама-қарши) иллюзор бўлишига қарамасдан, уни олдиндан айтиб бериш мумкин ёки идрок қиланаётган тезлик коор-динаталар тизимига нисбатан аниқланади. Агарда ҳаракатнинг мут-лақ тезлиги мавжуд бўлмаса, у тақдирда уни ўлчамларининг ўзгари-ши координаталар тизимида кучли тезлик иллюзиясини келтириб чиқариши мумкин. • Психологияда кўз ҳаракатлари назарияси бир қатор тадқиқотчи-лар томонидан муайян даражада ўрганилган. Жумладан, Мюллер — Лайер иллюзиясида монометрнинг ташқарига йўналган учи бошқа стрелкага қараганда узунроқ туюлади ва бунинг оқибатида мазкур стрелкалар турлича узун-ликда деган нотўғри идрок қилинади, яъни иллюзия-ланиш ҳодисаси юзага ке-лади. Download 0.91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling