Эргаш ғозиев
Диққатга оид илмий тушунчалар изоҳи
Download 0.91 Mb.
|
Ғозиев китоб(2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2. Диққатнинг физиологик асослари
Диққатга оид илмий тушунчалар изоҳи.
1. Доминанта (лот. сюггппапз—ҳукмронлик қилувчи) —муайян нерв участкасидаги кучли қўзғатувчанлик қобилиятига эга бўлган қўзға-лиш маркази. Домингнта мавжудлигида ундан бошқа нерв марказла-ри тормозланган бўлади. Доминанта марказий асаб тизимига келган ҳар қандай қўзғалиш, импульсларни қабул қилиб, уларга тегишли жавоб қайтаради-да, шу тариқа бошқа марказларни тормозлаш эва-зига ўз фаолиятини яна кучайтиради. Доминанта тушунчаси физиология фанига А. А. Ухтомский то-монидан киритилган. Унинг исботлашича, Д. орқа миядан тортиб то бош нерв марказларининг ишлаш принципини ташкил қилади. До-минанта диққатнинг физиологик асосидир. Нерв жараёнларининг индукцияси - олий нерв фаолиятининг қўзғалиш ва тормозланиш жараёнлари ўртасидаги ўзаро муносабат: МНСининг бирор марказида қўзғалиш пайдо бўлса, у бошқа марказ-ларда тормозланишнинг келиб чиқишига, тормозланиш эса қўзға-лишнинг келиб чиқишига сабаб бўлишдан иборат қонуният. Нерв тизими жараёнларнинг концентрацияси - марказий асаб тизимидаги қўзғалиш ёки тормозланиш жараёнларининг вақт ўтиши билан дастлабки пайдо бўлган участкасига тўпланиш қонуни. Диққатнинг кўлами — бир даврнинг ўзида диққат томонидан қамраб олиниши мумкин бўлган объектларнинг миқдори. Диққатнинг кўчувчанлиги — фаолият жараёнида диққатнинг он-гли равишда бир объектдан иккинчи объектга кўчирилиши. Диққат-нинг кўчувчанлиги ҳар қандай фаолиятда, айниқса пульт бошқаруви-даги алоҳида аҳамиятга эгадир. Диққатнинг тақсимланиши — диққатнинг бир вақтнинг ўзида бир қанча объектларга қаратилишидан иборат хусусияти. Диққатнинг тақсимланиши мураккаб фаолият жараёнини амалга оширишда ало-ҳида аҳамиятга эгадир. Масалан: шофернинг, ўқитувчининг иш жа-раёнидаги диққати тақсимланган диққатдир. Диққатнинг барқарорлиги — диққатнинг ўз объектига кучли йўналтирилиши ва фаол тўпланишидан иборат ижобий хусусияти. Паришонлик — диққатни маълум бир объектга қарата олмас-ликдан иборат салбий хусусият. Паришонлик вақтинча ҳолат бўлиши ҳам, шахснинг нисбатан барқарор хислати бўлиши ҳам мумкин. Па-ришонликнинг икки тури мавжуд бўлиб, бири диққатни умуман ҳеч нарсага қарата олмаслик бўлса, иккинчиси диққатнинг муайян объект устига кучли тўплантириб, бошқа нарсаларга қаратилмаслигидир. Паришонлик психопатологик сабабларга кўра келиб чиқиши ҳам мум-кин. Касбга хос диққат — маълум бир касбга кўп йил ишлаш натижа-сида шу касбнинг талаблари ва объектив хусусиятларига мос равиш-да таркиб топган диққат тури. Масалан: чорраҳада кўча ҳаракатини бошқарувчинингдиққати билан микроскоп ёрдамида илмий кузатиш олиб борадиган олимнинг диққати бир-биридан кескин тафовут қилади. Биринчиси диққатнингтақсимланишини, иккинчиси эса марказ-лашув хусусиятларини талаб қилади. Ихтиёрий диққат — онгнинг олдиндан белгиланган мақсадга мувофиқиродавий ва асабий фаоллик кўрсатган ҳолда муайян объектга йўналиши ва унга тўпланишдан иборат диққат тури. Ихтиёрийдан кейинги диққат — диққатнинг муайян объектга, аввало, ихтиёрий равишда қаратилиб, сўнгра унинг аҳамияти тушу-нилган сари ўз-ўзидан қаратилиб бориладиган (автоматлашган) диққат тури. Ушбу тушунча психология фанига Н. Ф. Добринин томони-дан киритилган. Диққат чалғиши — маълум бир фаолият жараёнида диққатнинг бир объектдан бошқа бир объектга ихтиёрсиз равишда ўтиб туриши-дан иборат салбий хусусияти. Диққатнинг ҳажми — диққатнинг бир вақтнинг ўзида қамраб олиши мумкин бўлган мустақил объектлар миқцори билан белгила-надиган хусусияти. Диққатнинг ҳажми экспериментал шароитда 2-6 мустақил объектга тенгдир. Диққатнинг объектлари ўртасида қанча-лик яқин боғланишлар мавжуд бўлса, унинг ҳажми шунчалик кенг бўлади ва аксинча. Диққат объекти — онгимиз атрофдагилардан ажратиб олган ҳолда йўналтирилган ва фаол тўпланган нарса ёки ҳодиса. Диққат объекти фақат объектив нарсалар эмас, балки субъектив ҳодисалар, ўз ҳис-туйғуларимиз, фикрларимиз, хаёл ёки хотира тасаввурларимиз ва бошқа шу кабилар ҳам бўлиши мумкин. Ихтиёрсиз диққат - онгимизнинг олдиндан белгиланган мақ-садсиз равишда муайян объектга йўналтирилиши ва унга тўпланиши-дан иборат диққат тури. Ихтиёрсиз диққат объектлари нарса ва ҳоди-саларнинг одатдан ташқари ҳолати, белгиси, сифати ва бошқалардир. Диққатсизлик - диққатни объектга йўналтира ва тўплай ол-маслик, атрофдаги кишиларга нисбатан эътиборсизлик ёки илтифот-сизликдан иборат салбий характер хислати. Диққатнинг ўзгариб туриши — идрок, хотира, тасаввур ёки тафаккур жараёнида диққатнинг маълум вақт ичида дам кучайиб, дам сусайиб туришдан иборат қонуният; диққат баъзан дақиқага 25-30 марта ҳам ўзгаради. Диққатнинг ўртача ўзгариш-тебраниш частотаси 2—3 секундга тенгдир. Кўрув диққати — нарса ва ҳодисаларни кўрув органи орқали идрок қилиш, эсга тушириш муносабати билан намоён бўладиган диққат тури. Иккинчи тартибли ихтиёрий диққат - онгимизнинг муайян объектга ихтиёрсиз равишда йўналтирилса-да, унинг устига маълум вақт барқарор ҳолда, тўпланиб туришидан иборат ихтиёрий диққат тури; диққат тўпланган объектининг мазмунига қараб ихтиёрсиз диққатнинг ихтиёрий диққатга айланиши. Ички диққат - онгимизнинг ўз субъектив таассуротларимиз, ҳис-туйғуларимиз ва интилишларимизга қаратилишидан иборат диққат тури. Ташқи диққат - онгимизнинг объектив воқеликдаги нарса ва ҳодисаларга, уларнинг айрим белги ва хусусиятларига йўналтирилиш, уларда фаол тўпланадиган диққат тури. Ретикуляр формация — бош мия тепа қисмидаги (узунчоқ мия, Воролиев кўприги, ўрта мия) нерв ҳужайралари бўлиб, улар ўз тузи-лишига кўра, қалин тўрни эслатадиган ўсимталарга эгадир. Кўзғов-чилар таъсир остида турли рецепторлардан бош мияга сигналлар олиб борадиган сезувчи нервларнинг ўсимталари. Р. Ф. гатуташган бўлиб, мавжуд сингал Р. Ф. ни ҳам қўзгайди. Р. Ф. да хос бўлган қўзғалиш, ўз навбатида, бош мия қобиғидаги турли марказларни қўзғайди. Бош миядаги қўзғалиш эса Р. Ф. нинг фаолиятини ё кучайтиради, сусай-тиради. Демак, Р. Ф. нинг ҳар бир ҳужайраси сезги органидан кўп сигналлар қабул қилиб олиб, бош мия ва орқа мия фаолиятига умумий ҳолда таъсир кўрсатиб туради. Бедор ҳолат — бош мия ярим шарларидаги тегишли нерв мар-казларининг қўзғалиши билан белгиланадиган уйқудан ташқаридаги ҳолат, онгли ҳолат. Шахс бедор ҳолатидагина маълум бир фаолият турини амалга ошира олади. Қўзғалиш маркази - марказий асаб тизимининг қўзғалиш жа-раёни рўй берган участкаси. Эргограф (юнон. ег§оп) - мушакларнинг ишини график усул-да ифодалашда қўлланиладиган, айниқса, толиқиш жараёнини ўрга-нишда қўлланиладиган асбоб. Вигиллик (лот. уц»П - ҳушёр, синчков) - зийраклик; диққатни янги объектларга, айниқса субъектив таассуротларга тез тўплай олиш қобилияти. Диққат депрессияси (лот. скргезю - пасайиш) - турли ташқи ва ички омилларга кўра объектда тўпланиш ва мустаҳкамланишнинг кучсизланиши ва бузилиши. Альфа-ритмасининг экзальтамияси (лот. ехагагю - кучайиш) -биоэлектрик потенциаллар амплатудасининг кучайиши; сигналларга жавоб бершида томирларнинг торайиши ўрнига уларда кенгайиш-нинг юз бериши. Куч қонуни (И. П. Павлов) - кучли қўзғовчилар кучли, куч-сизлар эса кучсиз реакция бериш ҳолати. 30. Парадокс фазаси - кучли қўзғатувчиларга қараганда кучсиз қўзғатувчиларнинг кучли реакциясининг вужудга келтириши (пато- логик ҳолатлар назарда тутилади). Ориентир рефлексинингэлектрофизиологиксимптомларининг барқарорлашуви - ихтиёрий диққат бузилганда мақсадга мувофиқ топшириқбериш ва оқилона инструкция ёки установка бериш ҳамда вазиятга қараб уни ўзлаштириш орқали инсонда ориентировка реф-лексини қайтадан тиклашдан иборат коррекцион фаолият. Диққат коррекцияси (лот. соггеспо - тузатиш) - инсонда диққат патологик ҳолатга (бузилишга) учраганда махсус усул ва услуб-лардан фойдаланиб тузатиш. 2. Диққатнинг физиологик асослари Диққатнинг физиологик асосларини тушунтириб беришда буюк рус физиологлари И. П. Павлов ва А. А. Ухтомскийларнинг олиб борган илмий кашфиётлари муҳим аҳамият касб этади. Олий нерв фаолиятининг алоҳида реакциялари бўлмиш ориентир рефлекслар тўғрисидаги И. П. Павлов илгари сурган илмий тахмин (гипотеза) психология фани учун муҳим ҳисса бўлиб қўшилди, чунки «бу нима?» рефлексисиз диққатнинг табиатини очиш мутлақо мум-кин бўлмас эди. И. П. Павловнинг «бу нима?» рефлекси ҳақидаги ғояси ихтиёрсиз диққатнинг ғайритабиий (рефлектив) хусусиятини очиб бериш учун хизмат қилди. И. П. Павловнинг фикрича, биз пай-до бўлаётган сиймога нигоҳимизни қаратамиз, эшитилган товушга қулоқ соламиз, димоғимизга урилган ҳидни зўр бериб ютамиз. Лекин ушбу мулоҳазалар рефлекс моҳиятини илмий жиҳатдан очиб бериш имкониятига эга эмас, ваҳоланки унинг негизини асослаш учун бир талай омилларни келтириш зарур. Е. Н. Соколов, А. Р. Лурия, П. Я. Гальперин, Е. И. Бойко ва бошқаларнинг ҳозирги замон маълумотла-рига суяниб мулоҳаза юритилганда И. П. Павловнинг ориентир реф-лекслари жуда мураккаб жараёндир. Аслини олиб қараганда, ориентир комплексига ташқи хатти-ҳара-катлар, кўзларнинг ва бошнинг қўзғатувчи томонга бурилиши, муай-ян анализаторларнинг сезувчанлиги, модда алмашинуви, нафас олиш, юрак уриш ва қон айланиш ҳаракати, тери-гальваник реакциялари, вегетатив асаб тизими хусусияти ва миянинг электр фаоллиги ўзгари-ши каби сон-саноқсиз жараёнлар киради. И. П. Павлов ва А. А. Ухтомскийларнинг таълимотларига биноан диққатнинг ҳолатлари, сифатлари, хусусиятлари, биринчидан, қўзға-лиш ва тормозланиш жараёнларининг ўзаро биргаликдаги ҳаракати билан, иккинчидан, мия структурасида ҳукм сурувчи қўзғалувчанлик билан уйғунликка эгадир. И. П. Павловнинг тахминига кўра, вақтнинг ҳар бир лаҳзасида мия қобиғида қўзғалиш учун анча қулай (сензитив) ва мақбул шаро-итга эга эканлиги билан ажралиб турувчи у ёки бу қисм ҳукм суради. Алоҳида ажратиб кўрсатиладиган мазкур қисм нерв жараёнларининг индукцияси қонуниятига биноан вужудга келади. Бош мия қобиғи-нинг бирон бир қисмида тўпланган (марказлашган) нерв жараёнлари индукция қонунига мувофиқбошқа участкаларни тормозланишга олиб келади. Қўзғалишнинг энг оптимал марказида янги шартли рефлекс-лар вужудга келади, дифференциаллаш эса муваффақиятли амалга ошади. Қўзғалишнинг оптимал ўчоғи ўзгарувчанлик хусусиятига эга. Бу ҳолатни чуқурроқ далиллаш учун И. П. Павловнинг ушбу фикри-ни келтириб ўтиш жоиздир: «Агар бош суяк косаси орқали кўриш мумкин бўлганда эди ва агар энг оптимал қўзғаладиган катта ярим шарлар ўрни ёритилганда борми, бу ҳолда биз фикрлайдиган онгли одамда унинг катта ярим шарлари бўйлаб доимо ўзгариб турадиган, шакли ва катталиги ғалати кўринишга эга бўлган ҳамда ярим шар-ларнинг қолган барча бўшлиғида кўпроқ ёки озроқ даражадаги соя билан ўралган оч рангли доғнинг у ёқдан бу ёққа қай тарзда кўчиб юришини кўрган бўлардик». И. П. Павлов таъкидлаб ўтган оч рангли «доғ» оптимал қўзғалиш ўчоғи марказига мос келади, унинг ҳаракати тўғрисидаги фикр эса диққатнинг интенсивлигини таъминлашнинг физиологик омили ҳисобланади. И. П. Павловнинг қўзғалиш марка-зининг бош мия пўсти бўйлаб ҳаракат қилиш юзасидан илгари сур-ган ғоялари, гипотезалари ва башоратлари кейинчалик Н. М. Лива-новнинг экспериментал тадқиқотлари материаллари билан тўла ис-ботланди. Диққатнинг физиологик асосини тушуниб етишда А. А. Ухтомс-кийнинг илмий ишлари катта аҳамиятга эгадир. Муаллиф диққат-нинг физиологик механизмлари тўғрисида тадқиқот ўтказиб доми-нанта принципини кашф қилади. А. А. Ухтомскийнинг нуктаи наза-рича, мия пўстида қўзғалишнинг устун ва ҳукмронлик қилувчи мар-кази ҳукм суради. Олимнинг доминантага баҳо беришига кўра, у юк-сак даражадаги қўзғалиш маркази констелляцияси (муайян ҳолати) дир. Доминантанингҳукмронлик хусусияти бундан иборатки, у қўзға-лишнинг янги вужудга келаётган марказларининг фаолиятини чек-лаш билан қаноат ҳосил қилмасдан, балки заиф қўзғатувчиларни ўзига тортади ва ана шу йўл билан уларнинг ҳисобига кучаяди, муайян даражада устунликка эришади. А. А. Ухтомскийнинг фикрича, доми-нанта қўзғалишнинг барқарор марказидир. Шунинг учун доминанта тушунчаси диққатнинг ҳаракатлантирувчи механизмини илмий жи-ҳатдан далиллаш учун хизмат қилиши турган гап. А. А. Ухтомскийнингтаърифига биноан, доминанта - бу бир давр-нинг ўзида ана шу -марказда юз берадиган реакциялар хусусиятини белгилаб беришга қодир ҳукмрон қўзғалиш ўчоғидир. Унинг фикри-ча, доминанталар вужудга келган пайтда бош қўзғалиш ўчоқлари, яъни субдоминанталари нисбатан кучсиз қўзғалиш ўчоқлари мутлақо йўқо-либ кетмайди, балки улар ўзаро қўшилиб, доминанта билан кураша бошлайдилар. Мазкур қўзғалиш ўчоқларининг ўзаро курашиши на-тижасида субдоминанта доминантага айланиши ёки олдинги доми-нанта эса субдоминанта билан ўрин алмашиши мумкин ҳукмрон қўзғалиш ўчоғи ҳисобланган доминанта диққатининг муайян объектга йўналтириши, тўпланиши, мустаҳкамланиши, барқарорлашнинг фи-зиологик асосидир. Шундай қилиб, диққатнинг физиологик асослари тўғрисида му-лоҳаза юритилганда фан оламида иккита таълимотнинг моҳиятига тўхталади. Ушбу таълимотларнинг биринчиси (И. П. Павлов қала-мига мансуб) диққатнинг физиологик асоси қўзғалиш жараёнининг бош мия ярим шарлар қобиғининг айрим участкаларида тўпланиши натижасида оптимал қўзғалиш ўчоғининг ҳосил бўлиши ва айни вақтда манфий индукция қонунига биноан мия қобиғидаги бошқа нерв марказларининг маълум даражадаги тормозланишидир. Иккин-чиси эса А. А. Ухтомскийнинг доминанта назариясининг талқини-дан иборатдир. Чунки доминанта муайян нерв участкасидаги кучли қўзғалувчанлик қобилиятига эга бўлган қўзғалиш марказидир. До-минанта мавжудлигида ундан бошқа нерв марказлари тормозланган бўлади. У марказий асаб тизимига келган ҳар қандай қўзғалиш, им-пульсларни қабул қилиб, уларга тегишли жавоб қайтаради-да, шу тариқа бошқа марказларни тормозлаш эвазига ўз фаолиятини яна кучайтиради. Ҳозирги замон психофизиология фанида миянинг специфик бўлма-ган тизимига оид турли тузилишидаги диққат ҳолатларининг ретику-ляр формация, таламуз, гипоталамуз ва гиппокампларга алоқаси ҳақида анатомик, физиологик ва клиник маълумотлар мавжуддир. Улар тўғри-сидаги мулоҳазалар кейинги саҳифаларда берилади. Download 0.91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling