Эргаш ғозиев
Download 0.91 Mb.
|
Ғозиев китоб(2)
Идрок феноменлари
Психологияда кўриш иллюзияларининг ўрганилиши муайян ўзи-нинг тадқиқот тарихига эга. Баъзи қолларда нарсалар нотўғри, янг-лиш идрок этилиши мумкин. Нарса ва ҳодисаларнинг бу тариқа но-тўғри идрок қилиниши иллюзия дейилади. Масалан, агарда биз қуйи-даги расмда кўрсатилганидек кўрсаткич ва ўрта бармоқларимизни чалиштирсак, нўхат ёки биронта думалоқ нарсани чалиштирган ҳол-даги иккала бармоғимизнинг учи билан босиб туриб, шунингдек, айни бир даврда айлантираверсак, бу ҳолда бармоқларимизнингтагида битта эмас, балки иккита нўхат бордек ҳис қиламиз. Ана шу ҳолдаги бир нарсанинг иккита бўлиб сезилиши Аристотель (Арасту) иллюзияси деб аталади. Оғирлиги айнан тенг, аммо катталиги ҳар хил кўринишдаги икки буюмни кетма-кет тарзда уш-лаб турилса, унинг каттаси енгилроқ иккинчиси оғирроқдек туюла-ди. Гўёки металлдан ясалган 1 кг тарози тоши худди шу вазндаги пахтадан оғирроқцек инсон томонидан ҳис қилинади. Бундай психо-логик ҳодисага геометрик иллюзиялар деб ном берилган. Масалан, узунлиги бап-баравар бўлган икки чизикди четларига икки хил бур-чаклар чизилса, у ҳолда иллюзия ҳодисаси юз беради, яъни бурчакла-ри ичкарига йўналтирилган чизиқ калтароқ бўлиб кўриниши мум-кин. Бир нечта параллел чизиқлар устидан қия чизиқлар чизилса, бу чизиқлар параллел эмасдек туюлади, гўёки ҳар хил томонга ёйилиб кетган чизиқлардек идрок қилинади. 1-расм Иллюзиянинг юқорида келтирилган намуналари ҳар қандай ақли расо (мукаммал) инсонларда содир бўладиган иллюзиялардан ҳисоб-ланади. Бундай тарздаги иллюзияларнинг муайян даражадаги қону-ниятлари мавжуд. Масалан, юқорида келтириб ўтилган Арасту иллю-зияси пайдо бўлишининг асосий сабаби шундан иборатки, бунда битта нарса бармоқучларимизнингтериси юзасидаги шундай икки нуқтага тегади, одатда, эса табиий шароитда битта нарса худди шу икки нуқ-тага ҳеч қачон бир даврнинг ўзида тегиб турмайди. Шунингдек, оғир-лиги баробар, аммо катталиги ҳар хил бўлган буюмлардан кичикроғи каттароғига қараганда оғирроқ кўринишининг сабаби шундаки, шахс ҳажми каттароқ буюмнинг ҳажми кичикроқ буюмдан оғир эканлиги-ни ўз тажрибасида ҳамиша синаб келган, бинобарин, ҳажми ҳар хил нарсаларни кўз билан идрок қилганда беихтиёр шу шахсий тажрибага таянади-да, каттароқ буюмни ушлаганда каттароқ зўр беради, ки-чикроқ жисмни қўлга олганида эса унчалик зўр бермайди. Бунинг натижасида оғирлиги баробар бўлганлиги билан зўр бериши ёки мус-кулларнинг қаршилик кўрсатиши туфайли сарф қилинган куч-қувва-ти ҳар хил эканлиги сабабли кичикроқбуюм оғирроқцек ҳис қилина-ди. Идрок қилувчи шахснинг психикасида рўй берадиган ўзгаришлар билан юзага келадиган тасодифий иллюзиялар ҳам мавжуддир. Маса-лан, саҳрода чўллаган инсон узокда ярқираб турган шўрхок ерни кўл деб идрок қилиши, лекин бу иллюзияни саробдан фарқ қила олиши жоиз ёки ўрмондаги тўнка қўрқоқ инсоннинг кўзига биронта йиртқич ҳайвонга ўхшаб кўриниши худди шу иллюзиялар жумласидандир. 2-расм Одатда, иллюзияни галлюцинациядан фарққила олиш лозим. Ил-люзия шу лаҳзаларда шахснинг сезги аъзоларига таъсир этиб турган бирор нарсани янглиш, нотўғри идрок қилиш жараёни бўлса, галлю-цинация йўқ, мавжуд эмас нарсаларни «ташқи таассуротсиз» идрок қилинишидир. Масалан, йўқ нарсаларнинг кўзга бордек кўриниши, йўқ овозларнинг қулоққа эшитилиши, йўқ ҳидларнинг димоққа ури-лиши ва ҳоказолар галлюцинациянинг маҳсули бўлиб ҳисобланади. Галлюцинация шахснинг бирор нарса ва ҳолатни кўргандек, эшит-гандек, ушлагандек, ҳид билгандек каби тасаввурларнинг акс этиши-дир, холос. Галлюцинация ҳодисаси кўпинча касалликдан (иситма, алаҳлашдан) дарак берувчи аломатдир, у нерв системасини бузадиган касалликларнинг оқибатида рўй бериши мумкин. Мабодо, жисмнинг четлари орасидаги масофани кўриш иллюзия-сини аникдаш мақсадида А.Л.Ярбус тажрибасини таҳпил қиладиган бўлсак, у ҳолда қуйидагиларни кўриб чиқиш айни муддаодир. Маз-кур тадқиқот олдига қўйиладиган мақсад жисмларнинг чеккалари орасидаги масофани солиштириш ва кўз билан кузатиш (чамалаш) орқали баҳолаш жараёнида пайдо бўладиган қатор оптик иллюзия-ларни тушунтириб беришдан иборатдир. Масалан, қуйидаги иллюзи-яни кўздан кечиришни ушбу тоифага тааллукди эканлигини таъкид-лаб ўтиш мумкин. 3-расм Бу расмда схематик тарзда акс эттирилган қалдирғочлар шундай жойлаштирилганки, бунда биринчи ва иккинчи қалдирғоч тумшуқ-ларининг четлари (учлари) орасидаги масофа (оралиқ) ва иккинчи ҳамда учинчи қалдирғоч тумшуқлари учлари (четлари) ўртасидаги масофа объектив равишда бир хил ўлчамга эга. Лекин бу масофа ак-сарият ҳолларда ҳар хил кўринишига эгадек идрок қилинади, яъни биринчи расм иккинчисидан кичикрокдек туюлади. Шунга ўхшаш бошқа иллюзияларда бу омил (факт) умумий бўлиб қолаверади, яъни жисм (предмет) чеккалари (учлари) орасидаги ма-софа, агарда уларнинг қолган қисмлари унинг четлари ичкари то-монда жойлашган бўлса, у ҳолда кичик деб шахс идрок қилади. Юқоридаги мулоҳазалар шундай тахминга олиб келиши мумкин-ки, мазкур ҳолатда идрокда шундай тенденция мавжудки, бунда пред-метларнинг четлари орасидаги масофа эмас, балки предметларнинг ўртасидаги масофа белгиланади. Ушбу илмий фаразни қуйидагича исбот қилиш мумкин. Шунинг учун 4-расмдан ўзига хос воқелик келиб чиқадики, бунда идрокда берилган вертикал тўғри чизиқбилан айлана ўртасидаги ма-софанинг катталашиши, одатда, ушбу ҳолатда айлананинг мавжудли-ги билан шартлангандир. Энди идрок қилишдаги икки айлананинг улар орасидаги масофа-гатаъсирини кўздан кечирамиз. 5-расмда иккита вертикал тўғри чизиқ билан иккита айлана берилган. Download 0.91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling