Эргаш ғозиев
Семинар машғулоти учун мавзулар
Download 0.91 Mb.
|
Ғозиев китоб(2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Реферат учун мавзулар
- XIV БОБ. ДИҚҚАТ 1. Диққат тўғрисида умумий тушунча
Семинар машғулоти учун мавзулар
Идрок тўғрисида тушунча. Идрокнинг янги қирралари. Идрок феноменлари ҳақида мулоҳазалар. Идрок шаклларининг психологик тавсифи. Идрокнинг ривожланиши. Реферат учун мавзулар Идрок тўғрисида умумий тушунча. Идрок босқичлари ва билиш. Идрок хусусиятлари ва сифатлари ҳақида мулоҳазалар. Идрокнинг феноменал ҳолатлари талқини. Адабиётлар /. Брунер Д.С. Психология познания. —М., 1977. Величковский Б.М. Современная когнитивная психология. — М., МГУ, 1982. Величковский Б.М., и др. Психология восприятия. —М, МГУ, 1973. Логвиенко А.Д. Психология восприятия. —М., МГУ, 1987. Солсо Р. Когнитивная психология. —М.: 2002. Фресс П., Пиаже Ж. Экспериментальная психология. Вьт.4. — М., 1978. Ғозиев Э.Ғ. Умумий психология. -Т.: «Университет», 2002 XIV БОБ. ДИҚҚАТ 1. Диққат тўғрисида умумий тушунча Диққат инсон фаолиятининг барча турларини муваффақиятли амалга оширишнинг ва уларни самарадорлигини таъминловчи муҳим шартлардан биридир. Киши фаолияти қанчалик мураккаб, серзаҳ-мат, давомийлик жиҳатдан узоқ муддатли, масъулият ҳиссини тақозо қилса, у диққатга шунчалик юксак шартлар ва талаблар қўяди. Инсон зийраклиги, фаросатлилиги, тез пайқаши, синчковлиги, дилкаш-лиги унингтурмуш шароитида, шахслараро муносабатида муҳим омил сифатида хизмат қилади. Диққат ақлий фаолиятнинг барча турлари-да иштирок этади, инсоннинг хатти-ҳаракатлари ҳам унинг иштиро-кида содир бўлади. Психология фанида диққатга ҳар хил таъриф берилади, уни ёри-тишда психологлар турли назарияга асосланиб ёндашадилар. Диққат деб онгни бир нуқтага тўплаб, муайян бир объектга актив (фаол) қара-тилиши айтилади (П. И. Иванов). П. И. Ивановнинг фикрича, биз фаолиятимиз жараёнида идрок ва тасаввур қиладиган ҳар бир нарса, ҳар бир ҳодиса, ўзимиз қилган ишимиз, ўй ва фикрларимиз диққат-нинг объекти бўла олади. Н. Ф. Добринин. Н. В. Кузьмина, И. В. Страхов, М. В. Гамезо, Ф. Н. Гоноболин ва бошқаларнинг нуқтаи назарича, диққатнинг вужуд-га келишида онгнинг бир нуқтага тўпланиши онг доирасининг то-райишини билдиради, гўёки онг доираси бир мунча тиғизланади. Бундай торайиш ватиғизланиш натижасида онгдоираси янада ёрқин-лашади. Онгнинг энг торайган, тиғизланган ёрқин нуқтаси диққат-нинг маркази (фокуси) деб номланади. Худди шу марказ (фокус)га тушган идрок қилинаётган жисмлар, тасаввур образлари, ўй ва фик-рлар тўла, ёрқин ва аниқ ифодаланади. Жаҳон психологларининг фикрича, диққат узлуксиз равишда, муайян даражада активлик хусу-сиятини саклаб туради. Бундай активлик, онгнинг бирон-бир объектга йўналишининг кучайиши ва маълум вақт давомида диққат йўналти-рилган нарсага онгнинг фаол (актив) қаратилишини регулировка қилиб туради ҳамда мазкур ҳолатнинг сакланишини таъминлайди. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, диққат сезги, идрок, хо-тира, тафаккур, хаёл, нутқ каби алоҳида психик жараён эмас. Шу-нинг учун барча психик жараёнларда қатнашади, уларкинг маҳсул-дорлигини оширишга таъсир этади. Шу боисдан диққат қаратилган объектлар онг тўпланган нуқгасида аниқ, яққол акс эттирилади. Де-мак, диққат ақлий жараёнларнинг сифати, маҳсулдорлиги ва самарадорлигини таъминловчи инсоннинг ички активлигидан иборатдир. Шунингдек, у ҳар қандай инсон фаолиятининг зарурий шартидир. Психология тарихининг саҳифаларини варақласак, диққатнинг киши фаолиятидаги ролига берилган юксак ва қимматли мулоҳаза-лар учрайди. Жумладан, француз олими Кювье гениалликни чидам-ли диққат деб таърифлаши, Ньютоннинг кашфиёт фикрини доимо шу масалага қаратилиш жараёни дейиши, Ушинскийнинг диққат пси-хик ҳаётимизнинг ягона эшиги деб баҳо бериши бунга ёрқин мисол бўла олади. Билиш жараёнлари кечишининг энг муҳим хусусияти унинг тан-ловчанлик ва йўналганлиги билан характерланади. Шу боисдан инсон атроф-муҳитнинг кўплаб қўзғатувчилари, таъсирлари орасидан алоҳида ниманидир идрок этади, фараз қилади, аллақайси нарса тўғри-сидагина мулоҳаза юритади, холос. Онгнинг бу хоссаси диққат хусу-сияти билан боғлиқ равишда намоён бўлади. Диққат билиш жараён-лари сингари ўзининг алоҳида мазмунига, муайян маҳсулига эга эмас, шунинг учун у барча жараёнларнинг жўшқинлиги, илдамлигини таъ-минлайди. Демак, диққат индивиднинг ҳиссий, ақлий ёки ҳаракат-лантирувчи фаоллиги даражасининг оширилишини тақозо этадиган тарзда онгнинг йўналтирилганлиги ва бирор нарсага қаратилганли-гидир (Е.' Б. Пирогова). Берилган таърифга биноан, "ушбу йўналти-рилганлик субъектничг эҳтиёжларига, унинг фаолияти мақсадлари ва вазифаларига мос келадиган объектларнинг танланганлигида, их-тиёрсиз ёки ихтиёрий танлашда ва ажратишда вужудга келади. Диққатнинг муайян объектларга тўпланиши, тўпланганлиги (концентра-цияланиши) айни пайтда бошқа жисмлардан чалғишни ёки уларнинг вақтинча (муваққат) инкор этилишини талаб қилади. Ана шу омил-ларга кўра, акс эттириш равшанланиб боради, тасаввурлар, мулоҳаза-лар фаолият якунлангунга қадар, қўйилган мақсадга эришгунча онг-да сақланади. Ана шу йўсинда диққат фаолиятини назорат қилиб боради ва уни бошқаради. Шунинг учун кўпгина психологлар (П. Я. Гальперин ва унинг шогирдлари) диққатни юксак турини билиш жа-раёнлари, кишининг хулқ-атвори кечишини бошқариш имкониятига эга эканлигини таъкидлайдилар. Диққатнинг.бирор объектга йўна-лишига кўра сенсор (перцептив), аклий (интеллектуал), ҳаракатлан-тирувчи (ҳаракат) шаклларига ажратиш мумкин. Диққатнинг муайян объектга тўпланиши кўп жиҳатдан инсоннинг ҳис-туйғуси, иродавий сифати, қизиқиши кабиларга боғлиқдир. Ҳис-туйғулар ва эмоционал ҳолатлар диққатнинг объекти билан узвий боғлангандагина унинг учун ижобий аҳамият касб этади. Ҳистуйғулар, эмоционал ҳолатлар қанчалик кучли ва кўтаринки тарзда намоён бўлса, демак, диққат ҳам шунчалик объектга мустаҳкам қара-тилади. Ҳислар, эмоциялар диққатнинг ҳам ихтиёрсиз, ҳам ихтиёрий турларини зўрайтиради. Инсоннинг амалий ва ақлий фаолияти жара-ёнида унинг онги муайян даражада янги билимлар маълумотлар билан бойиб бориши натижасида диққат ҳам такомиллашади. Янгилик-ни пайқаш ҳисси одам ақлий фаолиятини фаоллаштиради (актив-лаштиради), шу билан бирга, диққатнинг объектга узоқроқ тўплани-шини таъминлайди. Инсоннинг барқарорлашган кайфияти диққат-нинг кучи ва илдамлигини оширади, танловчанлигига ижобий таъ-сир этади. Стресс, аффект сингари эмоционал ҳолатлар диққатга сал-бий таъсир этиб, унингташқи таъсирларига берилувчан, кучсиз қилиб қўяди. Ана шунинг оқибатида диққат чалғийди, бўлинади, паришон-лик намоён бўлади, фаолиятдаги бир текислик бузилади. Психологияда диққат.нинг ихтиёрий тури, кўпинча иродавий деб номланади. Бу, албатта, бежиз эмас, чунки, диққатнинг муайян объект-га йўналтирилиши ирода кучи билан саклаб турилади. Ҳатто ихтиёр-сиз диққат фаолиятида қатнашса, у ҳам ироданинг зўри билан йўнал-тирилган объектда тўпланиб туради. Ироданинг фаолиятни амалга оширишда иштирок қилиши кўп жиҳатдан кишининг мақсадига ин-тилиши, ишчанлик қобилияти, психологик тайёрлигига боғлиқ. Шу боисдан диққатнинг кучи, барқарорлиги, мустаҳкамлиги илдамлиги одамнинг муайян фаолиятини бажаришга мойиллиги, шайлиги билан ўлчанади. Диққатнинг юксак даражада мужассамлигини таъмин-лаб туришда одамнинг фаолиятни бажаришга мувофиқлашгани му-ҳим роль ўйнайди. Ҳар қандай фаолиятни амалга оширишнинг бо-шида қийинчиликлар юзага келади ва улар кишидан иродавий зўр беришни талаб қилади. Фаолиятни бажаришдаги нуқсонларнинг на-моён бўлиши диққатни тўплашдаги қийинчиликларнингоқибати бўлиб ҳисобланади. Диққатнинг объектга тўпланиши, мустаҳкамланиши одамнинг қизиқишларига боғлиқдир. Ҳатто ихтиёрсиз диққатнинг фаолиятда мужассамлашишида кишининг иштиёқи ва қизиқиши катта аҳамият-га эгадир. Одатда, фаолиятга қизиқиш бевосита ва билвосита шаклда намоён бўлади. Бевосита қизиқиш фаолият жараёнига, хатти-ҳара-катларнинг ўзига, иш услубларига қаратилган қизиқишдан иборат-дир. Билвосита қизиқиш эса фаолиятнинг мақсадига, унинг натижа-сига йўналтирилган қизиқишдир. Ихтиёрий, иродавий диққат билво-сита қизиқиш билан алоқадордир. Психологик маълумотларнингтаҳ-лилига кўра, диққатнинг объектга тўпланиши ва мустаҳкамланиши кўзланган мақсадни, фаолият маҳсулининг зарурлиги ҳамда сифати-нинг аҳамиятини инсон томонидан англаш орқали таъминлаб тури-лади. Фаолият мақсадини англаш ўз иш-ҳаракатида киши диққати-нинг юксак даражада мужассамланишини таъмин этувчи энг муҳим шарт ва шароитлардан биридир. Диққатнинг ихтиёрсиз ва ихтиёрий равишда вужудга келиши ўзи-нинг йўналишига кўра ташқи ва ички бўлиши мумкин. Агар диққат-нинг манбаи онгимиздан ташқарида бўлса ташқи деб аталади. Маса-лан, шофер, тикувчи, муҳаррир кабиларнинг фаолиятида содир бўла-диган диққат ташқи диққатдир. Ташқи диққат фақат идрок қилиш жараёнидагина намоён бўлмасдан, балки фикр юритилаётган нарсаларга ҳам қаратилади. Жумладан, ихтирочининг ўзи яратган нарсаси-ни тасаввур қилиши, рассомнинг образларни кашф қилиш жараёни, муҳандиснинг тўғон қурилишини кўз ўнгига келтириш билан боғлиқ ҳолатлар бунга мисол бўла олади. Инсон онгининг ўзида содир бўла-ётган ўз ҳиссиётларини, фикрларини, орзу-истакларини ва шу каби-ларни кузатишда ички диққат юзага келади. Диққатнинг ҳар иккала кўриниши ҳам фаолиятнинг муваффақиятли якунланишига муносиб ҳисса қўшиш имкониятига эгадир. Download 0.91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling