Эргаш ғозиев


Диққатнинг нейрофизиологик механизмлари (ретикуляр тизими


Download 0.91 Mb.
bet94/134
Sana28.02.2023
Hajmi0.91 Mb.
#1236923
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   134
Bog'liq
Ғозиев китоб(2)

3. Диққатнинг нейрофизиологик механизмлари (ретикуляр тизими
активацияси)
Ҳозирги замонда диққатнинг нейрофизиологик механизмларини тадқиқ этиш, кўп жиҳатдан психик жараёнлар кечишининг танлов-чанлик хусусиятига боғликдир. У фақат қўзғалишинг оптимал дара-жаси мавжуд бўлган мия пўстининг уйғоқ (тетик) ҳолати орқалигина таъминланиши мумкин. Мия пўстининг уйғоклик даражаси пўстда зарур механизм (тонус) билангина таъминланиб, бош миянинг тепа стоволида нормал муносабатни сакдовчи кўтарилувчи ретикуляр фор-мацияни активлаштириш фаолияти билан уйғунликка эгадир.
Кўтарилувчи ретикуляр формациянинг активацияси мия пўстло-ғига организмдаги жараёнларнинг алмашишини таъминловчи импульс-ларни олиб бориб, уйғокдик ҳолатини юзага келтириб туради. Бунда экстрарецепторлар ташқи қўзғатувчилар ёрдамида ташқаридан кириб келувчи информацияларни олдин стволнинг тепа бўлинмасига ҳамда кўриш тепалигининг ядросига, кейин эса бош мия пўстига олиб бо-ради.
Бироқ мия пўстининг оптимал тонуси ва уйгокдик (тетиклик) хо-латини таъминлаш фақат кўтарилувчи ретикуляр формациянинг ак-тивациясига боғлиқ эмас. Балки бу нарса тушувчи ретикуляр форма-ция фаолиятига ҳам алоқадордир. Тушувчи ретикуляр тизимнинг ап-парати толалари бош мия пўстидан бошланиб (пешана ва чакка қисм-ларининг медиал ва медибазал бўлинмаларида), ствол ядроси томон, сўнг орқа миянинг ҳаракат ядроси сари йўналишда ҳаракат қилади. Шунинг учун тушувчи ретикуляр формациянинг фаолияти жуда му-ҳим бўлиб, унинг ёрдамида мия стволи ядросига қўзғалишни танлов-чи тизимига етказилади, даставвал бу жараён бош мия пўстлоғида юз бериб, мураккаб билиш жараёнлари онтогенезида вужудга келган хат-ти-ҳаракатларнинг мураккаб программаси тариқасида инсоннинг онгли фаолиятининг юксак формаси маҳсули бўлиб ҳисобланади.
Ҳар иккала ретикуляр формацияларни таркибий қисмларининг ўзаро таъсири миянинг актив фаолиятини ўз-ўзини бошқарувчи му-раккаб формаси билан таъминлайди. Улар элементар, содда биоло-гик ҳамда мураккаб, келиб чиқиш жиҳатдан ижтимоий стимуляция формаси таъсири билан ўрин алмаштириб турадилар.
Активация жараёнини таъминлашдаги бу тизимнинг муҳим аҳами-яти кўп сериядан иборат экспериментал далиллар билан нейрофизи-ологлар Матун, Джаспер, Линдсли, Анохин кабилар томонидан тек-ширилган.
Бремер тажрибасининг кўрсатишича, стволнинг қуйи бўлинмала-рини кесиш тетиклик (уйғокдик) ҳолатини ўзгаришига олиб келмай-ди, лекин стволнинг юқори қисмини кесиш электр потенциаллар-нинг аста-секин пайдо бўлиши билан характерли бўлган уйқуни ву-жудга келтиради.
Линдсли, сенсор қўзғатувчини вужудга келтирувчи мазкур сигнал-лар мия пўстлоғига боришни давом эттиради, лекин пўстнинг бу сиг-налларга жавоби қисқа муддатли бўлиб, узоқ вақтли турғун ўзгариш-ни амалга оширмайди. Ушбу далилларнинг кўрсатишича, уйғоқлик (тетиклик) ҳолатини характерловчи қўзғалишнинг мураккаб жараён-ларини вужудга келтириш учун сенсор импульслар оқимининг ўзи кифоя қилмайди. Шунинг учун ретикуляр тизими активациясини қўллаб-қувватлаб турувчи таъсир зарур.
Линдслининг психологик тажрибасига қараганда, кўтарилувчи ре-тикуляр формациянинг активацияси натижасида ствол ядросидаги қўзғалиш ҳайвонларда сезги чегарасини пасайтиради, улар учун олдин мумкин бўлмаган ишни амалга ошириш имкони яратилади, на-фис фарклаш (диффиренцировка) вужудга келади: конус билан уч-бурчак тасвирини аниқлаш ва бошқалар.
Доти, Эрнандес Пеон ва бошқаларнинг тадқиқотларида кўрсати-лишича, кўтарилувчи ретикуляр формация йўлларининг кесилиши олдин мустаҳкамланган шартли рефлексларнинг йўқолишига олиб ке-лади. Бироқретикуляр формация ядросини қитиқлашда, ҳатто қўзға-тиш чегараси атрофида бўлса ҳам шартли рефлексларни юзага келти-ради.
Юқоридаги мулоҳазалардан кўриниб турибдики, кўтарилувчи ре-тикуляр формациянинг актив таъсири (тетиклик) учун зарур шарт бўлган оптимал ҳолат билан мия пўстини таъминлайди.
Жаҳон психологияси фанида олинган (тўпланган) маълумотлар-нинг аксарияти, кўтарилувчи ретикуляр формациянинг активацияси таъсири ўзига хос танловчанлик хусусиятига эга эканлигини кўрсат-ди. Ретикуляр формация алоҳида сенсор жараёнларнинг танлаб (са-ралаб) активлашувини барпо қилмасдан, балки бир қанча биологик тизимларнингтанлаб активлашувини таъминлаш зарур: овқат, ҳимоя, ориентир рефлекси ва хоказолар.
П. К. Анохиннинг кўрсатишича, ретикуляр формациянинг алоҳи-да қисмлари мавжуд бўлиб, улар турли биологик тизимлар фаолияти-ни активлаштиради, шунингдек, ҳар хил фармокологик таъсирга (агентларга) нисбатан сезгирдирлар. Масалан: а) уретан — тетиклик-ни блокада қилиб, уйқуни келтиради, б) аминазин — оғриқ, ҳимоя қилиш рефлексларини блокада қилиб, тетикликка бефарқ қолади.
Демак, юқоридаги маълумотларга асосланиб, ушбу фикр ва муло-ҳазларни билдириш мумкин: кўтарилувчи ретикуляр формацияни ак-тивлаштириш таъсири танловчанликка эга бўлиб, бу танловчанлик асосий биологик системалар хусусиятига мос (муносиб) тушиб, орга-низмни актив фаолият сари ундайди.
Тушувчи ретикуляр формацияни активлаштириш муҳим аҳамият касб этиб, активлаштириш импульси толапари бош мия пўстидан (пе-шана ва чакка медиал қисмларидан) бошланиб, ундан стволнинг юқори бўлинмалари аппарати томон йўналадилар. Олимларнинг фикрича, мазкур тизим диққатни олий формациясининг физиологик механизм-ларига таъсир этиш нуқтасига жуда яқин жойлашгандир.
Жаҳон фанида анатомик маълумотларга қараганда, тушувчи ре-тикуляр формациянинг толалари бош мия пўстининг барча участка-ларига тарқалган бўлиб, энг хусусиятлиси — бу пешана қисмининг медиал ва медиобазал бўлимларидан бошланиб, то унинг лимбик областигача давом этади. Миянинг лимбик зонаси (гиппокамда) ва ба-зал учларидаги нейронлар бошқа нейронлардан фарқ қилади, нати-жада кўриш ва эшитиш қўзғатувчиларининг айрим хусусиятларига нисбатан жавоб реакциясини беради. Мазкур нейронлар ҳар қандай қўзғатувчиларни кучайишида эмас, балки кучсизланишида ҳам актив ҳаракатни юзага келтиради.
Бу ҳолатни ўрганган канадалик нейрофизиолог Джаспер юқори-да таъкидлаб ўтилган хусусиятларни назарда тутиб, бу нейронларни «янгилик нейронлари» ёки «диққат катакчалари» деб номлашни тав-сия қилади. Унинг фикрича, ҳайвонларнинг сигнал кутиш, лаби-ринтдан чиқиш йўлини қидиришда, пўстнинг худди шу областлари-да нейронларнинг 60 фоизи пайдо бўлиб, актив разрядига айлана-дилар.
Агарда ҳайвонларда тайёргарлик ҳолатини бошқаришда лимбик областнинг медиал бўлинмаси ва базал бойламлари муҳим роль ўйна-са, инсонларда эса мураккаб фаолият формасининг асосий маркази миянинг пешана (манглай) қисмлари ҳисобланади.
Инглиз физиологи Грей Уолтер ўз тадқиқотларида актив кутиш (масалан, синалувчининг 3 ёки 5 сигнални кутиши ва унга жавоб тариқасида тугмачани босиши) ҳолатининг ҳар қайсиси миянинг пе-шана қисмида электр тебранишни пайдо қилишини ва улар «кутиш тўлқинлари»дан иборат эканлигини далиллайди. Кутилаётган сигнал-нинг намоён бўлиш имконияти ортганда бу тўлқинлар нисбатан ку-чаяди, сигналларнинг эҳтимоли пасайганда эса, улар кучсизланади ёки бутунлай йўқолади. Ушбу ҳолат вужудга келса, сигнал пайдо бўли-шини кутиш кўрсатмаси (инструкцияси) бекор қилинади.
Мия пўстини пешана қисмининг активлик ҳолатини бошқаришда (регуляциясида) қандай роль ўйнашини далилловчи тажриба М. Н. Ливанов томонидан ўтказилган. М. Н. Ливановнинг гувоҳлик бери-шича, ҳар қайси ақлий зўр бериш (математик топширикларни ечиш пайтида) миянинг пешана қисмида кўп миқдорда синхрон тарзда ишловчи нуқталарни вужудга келтиради, бу ҳолат топшириқ ечиб бўлгунга қадар сақланади, кейин ўз-ўзидан ғойиб бўлади. Мия пўсти-нинг пешана қисмидаги синхрон тарзда ишловчи пунктлар барқарор хусусиятга эгадир.
Юқоридаги фикрларга асосланган ҳолда шундай хулосага келиш мумкин. Миянинг пешана қисми қўзғовчини вужудга келтиришда муҳим аҳамиятга эга, чунки одамда активлик ҳолатининг ўзгариши унга бевосита боғлиқдир. Шунинг учун ҳайвон ёки одам мия пўсти-нинг лимбик областидаги қўзғовчиларнинг кучайиши тушувчи ретикуляр формация тўқималари бўйлаб ҳаракат қилувчи импульслар ман-баи ҳисобланади.
Жаҳоннинг йирик нейрофизиологларининг аксарияти, мия пўсти-нинг қисмларини қўзғатиш мия стволи ядросининг электр фаолия-тида бир қатор ўзгариш ясайди ва булар, ўз навбатида, ориентир реф-лексини жонланишга олиб боради, деган хулосага келишган.
Тадқиқотчи С. Н. Нарикашвилинингтажрибасида бош мия пўсти-нинг орқа қисмларини қўзғатиш натижасида кўриш тизимининг ич-кари бўлимларинингжавоб реакциясида ҳам кескин ўзгаришлар юза-га келиши кузатилган. Мия пўстининг сенсомотор қисмини қўзға-тиш билан ҳаракат тизимининг пўстости бўлимлари фаолиятини су-сайтириш ёки кучайтириш мумкин. Баъзи бўлимларни қўзғатиш ориентир рефлекси таркибига кирувчи хулқ реакциялари пайдо бўли-шига олиб келади.
Юқоридаги фикрни тасдиқловчи тажриба Эрнандес Пеон томо-нидан ўтказилган. Унинг тадқиқотида мия пўстини қўзғалиш ўчоғи-нинг кучайиши тушувчи ретикуляр формация орқали ўтиб, бутун ствол бўйлаб тарқалган. Тажрибада мушукнинг оёғи остига сичқон ёки балиқ ташланганда, уларни ҳидлаб кўрса, «шилқ» этган овозга жавоб берув-чи эшитиш нерви ядросининг актив электр разрядлари йўқолган. Бу далилнинг кўрсатишича, бош мия пўстида қўзғалиш ўчоғининг ву-жудга келиши мия стволи фаолиятини тўсиш ёки активлик ҳолатини бошқариш (регуляция қилиш) имкониятига эга.
Шундай қилиб, бош мия катта ярим шарлари пўстини унинг ство-ли билан иккиёклама боғлаб турувчи кўтарилувчи ва тушувчи рети-куляр тизим танлаб активлаштирувчи таъсирга эга бўлиб, организм активациясининг юксак формаси билан инсоннинг онгли (меҳнат, ўқиш, касбий) фаолиятини таъминлаб туради.
Ҳайвонларда лимбик пўстга озор бериш (экстирпация) мия ство-ли қисмлари электр фаолиятининг кескин ўзгаришига олиб келади ва уларнинг хулқида нуқсонлар ҳосил қилади. Бунинг оқибатида ори-ентир рефлексида паталогик жонланиш намоён бўлади, шунингдек, танловчанлик хусусияти йўқолади. Комплекс методларга асосланган ҳозирги замон биология, физиология, нейрофизиология, психофизи-ология, психология фанларида ушбу омил мия стволи структураси-нинг пўстости механизмларини мия пўсти тормозлаш таъсиридан халос қилиш деб баҳоланмоқда.
Демак, диққатнинг нейрофизиологик механизмлари тўғрисида мулоҳаза юритилганда, кўтарилувчи ретикуляр тизим бош мия пўстига импульсларни етказувчи, активациянинг биологик шартланган формаси эканлигини, тушувчи ретикуляр тизим эса импульсларнинг ак-тив таъсирини вужудга келтириш имкониятини таъкидлаб ўтиш мақ-садга мувофиқ.

Download 0.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   134




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling