Эргашходжаева Ш. Ж., Қосимова М. С., Юсупов М. А. Маркетинг тошкент 2021
Назорат ва мулоҳаза учун саволлар
Download 1.12 Mb.
|
маркетинг маъруза 2021 й
- Bu sahifa navigatsiya:
- 6-МАВЗУ. ТАЛАБНИ ҚОНДИРИШНИ ТАДҚИҚ ЭТИШ ВА ПРОГНОЗ ҚИЛИШ Режа: Талаб тушунчаси, унинг турлари, талабга таъсир этувчи омиллар
- Бозор конъюнктураси ҳақида тушунча Бозор конъюнктураси ҳолати ва келгусида ривожланиш кўрсаткичлари ҳамда баҳолаш услублари
Назорат ва мулоҳаза учун саволлар
1.Стратегик режалаштиришнинг мақсади нимадан иборат? 2.Стратегик режалаштиришда корхона дастурини мақсади нимадан иборат? 3.Корхонани ўсиш стратегияси қайси йўналишда амалга оширилади ва уни қандай босқичлари мавжуд? 4.Дивесификацион ўсиш деганда нимани тушунасиз? 5.Корхонани тактик режасини мақсади ва роли нимадан иборат? 6.Маркетинг назорати нима ва уни қандай турларини биласиз? 7. Интенсив ўсиш деганда нимани тушунасиз? 8. Интеграцион ўсиш мазмунини тушунтириб беринг? Маркетинг дастури деганда нимани тушунасиз? Маркетинг дастурини ишлаб чиқиш кетма-кетлиги нимадан иборат? Маркетинг режасини асосий бўлимларини мазмуни нимадан иборат? Маркетинг дастурини қандай турларини биласиз? Мақсадли дастур деганда нимани тушунасиз? Бостон - консалтинг гуруҳи матрицасини мазмунини изоҳлаб беринг. Маркетинг дастурини коммуникация сиёсати бўлимида нималарга эътибор қаратилган? Маркетинг режаси ва маркетинг дастури ўртасидаги фарқ нимадан иборат? 6-МАВЗУ. ТАЛАБНИ ҚОНДИРИШНИ ТАДҚИҚ ЭТИШ ВА ПРОГНОЗ ҚИЛИШ Режа: Талаб тушунчаси, унинг турлари, талабга таъсир этувчи омиллар Бозор конъюнктураси ҳақида тушунча Бозор конъюнктураси ҳолати ва келгусида ривожланиш кўрсаткичлари ҳамда баҳолаш услублари Конъюнктурани башорат қилиш Бозор конъюнктурасини башорат қилиш услублари Талаб – бу харид қувватига эга бўлган эҳтиёждир. Аниқ тўлов қобилиятига эга бўлган эҳтиёжнинг товар таъминотини реал ҳолатига асосан, талаб қондирилган ва қондирилмаган талабга бўлинади. Қондирилган талаб – бу бозорда вужудга келган ҳақиқий талабнинг қондирилган қисми бўлиб, у товарларни ва хизматларни сотиб олиш натижасида ҳақиқий қондирилади. Қондирилмаган талаб – бу бозорда вужудга келган ҳақиқий талабнинг қондирилмаган қисми бўлиб, у бозорда истеъмолчилар учун зарур бўлган товарларни йўқлиги ва сифати пастлиги натижасида юзага келади. Истеъмол талаби мураккаб категория ҳисобланиб, унга нарх ва нархга боғлиқ бўлмаган омиллар таъсир қилади. Нархга боғлиқ бўлган омилларга асосан аҳолининг даромадлари ва товарларга бўлган нархлар киради. Нархга боғлиқ бўлмаган омилларга эса, бозорнинг катта – кичиклиги (размери), бир – бирига ўхшаган товарларнинг нархлари, истеъмолчиларни ҳоҳиш ва истаклари киради. Талаб ҳажмини нарх даражасига боғлиқлиги, талаб ва таклиф қонунига асосан аниқланади. Унинг асосида учта сабаб ётади: Нархнинг пасайиши харидорлар сонининг ошишига олиб келади; Нархнинг пасайиши истеъмолчиларни тўлов қобилиятини кенгайишига олиб келади; Бозорнинг тўлдирилиши эса, қўшимча бирликдаги маҳсулотларни фойдалилигини пасайишига сабаб бўлади. Талаб ҳажмини нарх даражасига боғлиқ ҳолда ўзгариши талабнинг нарх бўйича эластиклиги билан тавсифланади, у эса талаб миқдорини нисбий ўзгаришини(фоизларда ифодаланади) нархнинг 1 фоизга ўзгариши натижасида юзага келади. Корхона ўзининг товарларини сотиш имкониятларини баҳолашни, аввало бозор талабини тадқиқ этишдан бошлайди. Бозор талаби – бу маълум гуруҳдаги харидорлар томонидан, маълум ҳудудда, муайян даврда, маълум маркетинг дастурига эга бўлган савдо корхоналари томонидан сотиб олинадиган, маълум миқдордаги товарлар ҳажми билан ифодаланади. Бозор талаби натурал, қиймат кўрсаткичларида ёки нисбий миқдорларда ифодаланиши мумкин. Бозор талабини жами ички бозор ва унинг алоҳида сегментлари бўйича аниқлаш мумкин. Талабни ўлчашни асосий тушунчалари қуйидаги 1-расмда келтирилмоқда.
Download 1.12 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling