Эргашходжаева Ш. Ж., Қосимова М. С., Юсупов М. А. Маркетинг тошкент 2021
Е-маил, ёки электрон хатлар маркетинги
Download 1.12 Mb.
|
маркетинг маъруза 2021 й
- Bu sahifa navigatsiya:
- 13.4. Интернетда товар сиёсати
Е-маил, ёки электрон хатлар маркетинги жуда муҳим ва ўсиб бораётган маркетинг туридир. Э-маил жуда кўп ишлатиладиган алоқа воситасидир. Тахминларга кўра, дунёда 3 миллиарддан ортиқ эмаил ҳисоб рақамлари мавжуд. Бевосита маркетинг лойиҳаларининг 78% да э-маил қўлланар экан. Сармоя нуқтаи-назаридан ҳам э-маил маркетинг жуда самарали ҳисобланади – э-маил маркетинги учун сарфланган 1 доллар учун инвесторлар 40 доллар даромад олишган. Обрўли маркетинг фирмалари э-маил маркетингдан мунтазам равишда фойдаланиб келишади, чунки у орқали юқори даражада сегментланган мижозлар билан узоқ муддатли муносабатлар ўрнатиш имкони яратилади. Мисол учун, Миллий Хоккей Лигаси (НҲЛ) ҳафтасига 62 турдаги электрон газеталарни АҚШ ва Канададаги жамоалар ва ишқибозларга жўнатиб туради.
Аммо ўсиб бораётган э-маил маркетинг ҳам муаммолардан холи эмас. Мижозларнинг норозилигига сабаб бўлаётган, сўралмаган э-маил хабарлари – спамлар шулардан биридир. Олиб борилган бир тадқиқот натижаларига кўра, жўнатилаётган жами э-маил хабарларининг 68 фоизи спамлар экан. Бу муаммонинг олдини олиш мақсадида, кўплаб компаниялар рухсат-бериш-асносидаги э-маил маркетинг тизимини қўлламоқдалар, яъни э-маил хабарлар фақатгина мижознинг рухсати билангина жўнатилади. Мақсадли бозорни мўлжаллаш мумкинлиги ва паст харажатли бўлгани сабаб э-маил маркетинг жуда самарали ҳисобланади. 13.4. Интернетда товар сиёсати Интернет томонидан замонавий тижорат дунёсига олиб кирилган энг асосий хислатлардан бири асосий ролнинг ишлаб чиқарувчидан истеъмолчига ўтиши ҳисобланади. Интернет компаниялар учун компьютер экрани олдида ўтирган янги мижознинг эътиборини бирор сониялар ичида жалб қилиш имконини берди. Бироқ шу билан бир вақтда у худди шу фойдаланувчига сичқонча тугмасини бир неча марта босиб рақобатчиларга ўтиб кетишига ҳам имкон беради. Бундай вазиятда харидорларнинг диққат-эътибори энг катта қимматга эга бўлади, мижозлар билан ўрнатилган алоқалар эса компаниянинг асосий капиталига айланади. Интернет тижорат юритишнинг замон ва макон кўрсаткичларини кескин ўзгартириб юборади. У ҳеч қандай ҳудудий чекловларсиз тўғри коммуникация воситаси бўлиб, бунда ахборотга уланиш қиймати анъанавий воситаларнинг акси ўлароқ ундан узоқликда жойлашганликка боғлиқ эмас. Шундай қилиб, интернет электрон тижорат энг майда таъминотчиларга ҳам жаҳон миқёсида бизнес билан шуғулланишга имкон беради. Мос равишда, буюртмачилар ҳам талаб қилинаётган товар ва хизматлар таклиф этувчи потенциал таъминотчиларни географик жойлашувидан қатъи назар глобал танлаш имконига эга бўладилар. Сотувчи ва харидор ўртасидаги масофа товарни етказиб бериш босқичидагина транспорт харажатлари нуқтаи назаридан роль ўйнайди, холос. Компаниянинг wеб-сайтига ташриф буюрувчиларни уларнинг дастлабки ташрифидан кейин ушлаб қолиш компания олдида турган энг муҳим вазифалардан бири саналади. Амалиётдан маълум бўлишича, ташриф буюрувчиларни ушлаб қолиш компания учун янги ташриф буюрувчиларни жалб этишга нисбатан арзон тушади. Шу сабабдан компания бир марта ташриф буюрган кишиларни компания сайтига вақти-вақти билан мунтазам кириб туришини таъминлаш учун қўлидан келган барча имкониятларни ишга солиши лозим. Одатда, интернетдан фойдаланувчининг компания сайтига ташриф буюришидан мақсад бирор хизматларга эҳтиёж ҳисобланади. Бу эҳтиёж энг кўп ахборот олишда, бошқа фойдаланувчилар билан алоқа қилишда вужудга келади. Шу билан бирга, у ёки бу товар ва хизматларни харид қилиш эҳтиёжи ҳам тобора кўпроқ учрамоқда. Фойдаланувчининг фирмага мойиллиги ва унинг сайтига қайта ташриф буюришининг гарови бўлиб бундай вазиятда фойдаланувчини wеб-сайтга олиб келган асосий эҳтиёжларни максимал даражада қондириш, шунингдек, қўшимча хизматлар тақдим этиш йўли билан харид қилинган товар ва хизматлар қимматини оширувчи вазиятни шакллантириш, сотувдан олдинги ва кейинги хизмат кўрсатиш, турли маълумотномалар, бошқа фойдаланувчилар билан алоқа кабилар хизмат қилиши мумкин. Бундан ташқари, сайтнинг мулоқот доираси хоҳиш-истаклари ва эҳтиёжларини яхшироқ тушуниш учун улар билан барқарор қайтувчан алоқа ўрнатишни таъминловчи воситалардан фойдаланиш зарур. Исталган бозорлар турида, хоҳ у анъанавий бозор бўлсин, хоҳ Интернет бозори бўлсин, корхоналар тижорат фаолияти улар чиқараётган товар ёки кўрсатаётган хизматларга талаб мавжуд бўлиб, харидорларнинг маълум бир эҳтиёжларини шу товар ёки хизматларни харид қилиш орқали қондириши фирмага фойда келтирган ҳолдагина самарали бўлиши мумкин. Чиқарилаётган товар ёки кўрсатилаётган хизматлар ҳар доим рақобатбардош ва уларга талаб юқори бўлиши учун кўплаб қарорлар қабул қилиш зарур. Маркетинг фаолиятида бундай қарорлар, одатда тўрт йўналишга алоқадор бўлади: товар сиёсати, нарх сиёсати, тақсимот ва сотув сиёсати, коммуникатив сиёсат. Товар сиёсати бу қаторда асосий ҳисобланади, унинг атрофида товарни харид қилиш ва уни ишлаб чиқарувчидан якуний истеъмолчи томон ҳаракатлантириш усуллари билан боғлиқ бошқа қарорлар шаклланади. Интернет товар сиёсатига инқилобий таъсир билан бир қаторда хизмат кўрсатиш соҳасига ҳам кучли таъсир кўрсатади. Интернет орқали ахборот, молиявий, туристик ва таълим хизматлари кўрсатиш ҳозирги дунёнинг ажралмас бир қисмига айланиб улгурди. Wорлд Wиде Wеб хизмати пайдо бўлган пайтдан бошлаб Интернет маҳсулот тарқатишнинг янги каналига айланди. Интернет ассортимент қаторидан ўрин олган биринчи товарлар ахборот, китоблар, аудио ва видео ёзувлар, компакт-дисклар ҳисобланади. Бугунги кунда улар энг кўп харид қилинаётган маҳсулотлар бўлиб қолмоқда, бироқ бу товарлар ассортименти амалда чексиз бўлиб, антиквариатдан тортиб то замонавий ва юқори технологияли қурилмаларгача қамраб олади. Интернетда товар сиёсати хусусиятларига ўтишдан аввал товар ва товар сиёсати тушунчаларини кўриб чиқамиз. Товар жонли меҳнат маҳсули, фойдали самара ёки фойдали нарсани ифодалайди, уни харид қилиш ва ундан фойдаланиш истеъмолчининг муайян эҳтиёжларини қондиради. Товар сиёсати деганда рақобатли устунликни шакллантириш ва товарни истеъмолчи учун доимий тўлақонли қилувчи ҳамда у ёки бу эҳтиёжни қондириб, фирмага мос келувчи фойдани таъминловчи товар тавсифномасини яратиш бўйича стратегия ва чора-тадбирлар мажмуасини режалаштириш ва амалга ошириш билан боғлиқ маркетинг фаолияти тушунилади. Товар сиёсатининг асосий мақсадларига эришиш иккита асосий соҳадаги вазифаларни ҳал қилиш йўли билан амалга оширилади: янги товар яратиш — янги товарни излаш, яратиш, ривожлантириш ва бозорга чиқариш; товарга ҳамроҳлик қилиш — товар сифатини тартибга солиш, бозорда товар хулқ-атворини назорат қилиш, сервис хизмати кўрсатиш ва ҳоказо. Янги товар яратишдан фарқли ўлароқ товарга ҳамроҳлик қилиш товарнинг бутун ҳаётийлик даврида давом этади. Товарнинг асосий вазифаси истеъмолчи эҳтиёжларини қондириш саналади. Шу аснода фирманинг асосий вазифаси товарнинг асосий қимматини тўғри белгилаш, диққат-эътиборни у қониқтирувчи эҳтиёжларга қаратишдан иборат. Бироқ товарнинг асосий истеъмол қиммати етарли даражада эмас. Уни товар жозибадорлигини шакллантирувчи атроф-муҳит тавсифномаси тўлдиради: товар ва унинг ўрови сифатини таъминлаш, имидж яратиш, товар маркаси, сотувдан олдин ва сотувдан кейин сервис хизмати кўрсатиш, жамоатчилик фикрини шакллантириш ва харидорнинг мазкур маҳсулотни харид қилиш ва ундан фойдаланишдан қониққанлигини яратиш. Шу тариқа товар ўзининг асосий тавсифномаси элементларини ҳам, харидор учун қўшимча самара яратувчи атроф-муҳит тавсифномасини ҳам бирлаштирса, у истеъмолчи учун қимматли нарса сифатида кўриб чиқилиши мумкин. Атроф-муҳит тавсифномаларининг асосийлари қаторида харид қилиш имконияти, товар қиммати, нархи, сифати, хизмат кўрсатиш муддати, шакли, ўрови, имижи ва маркасини ажратиб кўрсатиш мумкин. Интернетда товар сиёсатини муваффақиятли амалга ошириш кўп жиҳатдан товар жозибадорлиги ва унга талабни шакллантирувчи тавсифнома яратиш билан боғлиқ бўлади. Товарни Интернет орқали таклиф этишда товар муҳитини шакллантиришнинг қуйидаги йўналишларини ажратиб кўрсатиш мумкин: товар ҳақида ахборот ва уни бошқа товарлар билан солиштирма таҳлил қилиш учун воситалар тақдим этиш. Бу йўналиш қуйидагиларни қамраб олиши мумкин: харидорнинг товарни танлашига имкон берувчи, унинг эҳтиёжларини энг тўлиқ қониқтирувчи воситалар; товарнинг максимал сондаги тавсифномалари билан танишиш имконияти; Интернет коммуникатив воситалари ёрдамида сотувчидан маслаҳат олиш ва б.; товарни Интернет орқали харид қилиш имкониятини тақдим этиш; сотувдан олдин ва сотувдан кейинги хизматни ташкил этиш; товар маркаси ва имижини яратиш, интернет-брендни ривожлантириш, жамоатчилик фикрини шаклантириш. Интернет орқали энг кўп таклиф этилувчи истеъмол товарлари ассортиментини кўриб чиқишда шуни қайд этиш мумкинки, бугунги кунда ривожланган мамлакатларда виртуал савдонинг асосий йўналишлари китоб, аудиокассета, видеокассета ва компьютер техникаси савдоси бўлиб, анъанавий савдо тузилишидан сезиларли фарқ қилади. Download 1.12 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling