Эргашходжаева Ш. Ж., Қосимова М. С., Юсупов М. А. Маркетинг тошкент 2021


Назорат ва мулоҳаза учун саволлар


Download 1.12 Mb.
bet56/92
Sana26.01.2023
Hajmi1.12 Mb.
#1124978
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   92
Bog'liq
маркетинг маъруза 2021 й

Назорат ва мулоҳаза учун саволлар.
1. Маркетингда товар қандай восита сифатида таърифланади?
2. Товарлар классификациясини айтиб беринг.
3. Товарнинг рақобатбардошлиги деганда нимани тушунасиз?
4. Товарнинг яшаш даври концепциясини изоҳлаб беринг.
5. Товар модификацияси деганда нимани тушунасиз?
6. Маҳсулот дифференциацияси нима?
7. Янги товар ишлаб чиқариш жараёнини изоҳлаб беринг?
8. Товар вариацияси деганда нимани тушунасиз?
9. Савдо маркаларига боғлиқ бўлган асосий қарорлар нималардан иборат?
10. Савдо маркасининг тадбиркорлик фаолиятидаги аҳамиятини изоҳланг?


10-МАВЗУ. НАРХ СИЁСАТИ
РЕЖА:



  1. Нарх тушунчаси, унинг моҳияти ва нарх турлари

  2. Нарх сиёсатини шакллантириш ва нарх даражасини

  3. ҳисоблаш услублари

  4. Товарларнинг “ҳаётий даврлари” мобайнида нархларнинг ўзгарувчанлиги

Нарх бозор категорияси бўлиб, товарлар айирбошланганда юз берадиган муносабатларни англатади. Нарх назарий жиҳатдан олганда товар қийматининг пулдаги ифодаси, қийматининг бозордаги кўринишидир. Нарх бамисоли барометр каби бозор ҳолатини кўрсатиб туради, нарх пасайиб кетса, товар бозори касодликка йўликкан бўлади, товар нафсиз бўлиб, уни бошқа товар билан алмаштириш ёки унинг сифатини тубдан яхшилаш зарурлиги пул таркибига қўйилади. Нархнинг иқтисодий мазмунини унинг функциялари кўрсатиб беради. Нарх нимага тегишли бўлишидан қатъий назар (товар, хизмат) бешта асосий функцияни бажаради:

  1. бозор мувозанатини таъминлаш функцияси;

  2. ҳисоб-китоб, улчов функцияси;

  3. иқтисодий регулятор функцияси;

  4. рақобат воситаси функцияси;

  5. ижтимоий ҳимоя функцияси.

Бозор иқтисодиёти шароитида нархнинг қуйидаги турлари мавжуд: демпинг нарх, нуфузли нарх, миллий нарх, арзонлаштирилган нарх, жаҳон нархи, яширин нарх, эркин нарх, стандарт нарх, контракт (улгуржи) нарх, чакана нарх, ўзгарувчан нарх, лимит нарх, мувозанат нарх.
Нарх сиёсати – нархни ташкил этиш ва нархни бошқариш стратегияси ва чора – тадбирлари йиғиндиси; бу ишлаб чиқариш ҳолатларини, бозор конъюнктурасини, шунингдек ишлаб чиқарувчига фойда келтириб, харидор эҳтиёжини қондиришдаги товар ва хизматларга нархни белгилашни билишдир.
Нарх стратегияси – нархни белгилаш ва ўзгариши бўйича чора – тадбирларидир.
Нарх тактикаси - қисқа муддатли характерга(нархга чегирма, нархга устама) ва бир маротабалик чора – тадбирларни ўзида мужассамлаштиради.
Нарх сиёсатини бошқариш мақсадлари қуйидагилардир:
-бозорда корхона мавқеини сақлаб қолиш;
- жорий фойдани максималлаштириш;
- бозор улуши бўйича лидерлик;
- товар сифати бўйича лидерлик.
Нархлар товарни янгилик кўра қуйидагича классификацияланади:

    1. “Қаймоғини олиш” стратегияси

    2. Бозорга ёриб кириш

    3. “Психологик” нарх – сотувчилар томонидан нархни қабул қилиш психологиясидан келиб чиқади(нарх яхлит суммадан кичикроқ)

    4. Бозорда ёки тармоқда лидер орқасидан борувчи нарх – бош рақибга нисбатан нарх ўрнатилади.

    5. Ишлаб чиқариш ҳолатларини қоплаш харажатлари

    6. Тебраниб турувчи нарх

    7. Узоқ муддатли нарх

    8. Эгилувчан нарх

    9. Устунлик нарх – бозорда 70 – 80 % улушни эгаллаган корхона қўядиган нарх.

    10. Келишилган нарх

    11. Ташқи савдо оборотини таъминловчи нарх.

Охирги нархга қуйидаги омиллар таъсир этади:

    1. Товар истеъмолчилари

    2. Давлат томонидан тартибга солиш

    3. Товар ҳаракати каналлари қатнашчилари

    4. Рақобат.



Download 1.12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling