Эржар мағлубиятидан сўнг Романовский қўлига 22 турли калибрдаги тўп, 670 пуддан зиѐд порох, 220 мингта патрон ва


Жадидчилик ҳаракатининг пайдо бўлиб, ривожланишида


Download 0.55 Mb.
bet5/5
Sana15.01.2023
Hajmi0.55 Mb.
#1093633
1   2   3   4   5
Bog'liq
Hujjat (1)

96
Жадидчилик ҳаракатининг пайдо бўлиб, ривожланишида
қримлик Исмоилбек Гаспиралининг (1851-1914) ҳиссаси беҳад
катта бўлди. У Қримда XIX асрнинг 80-йиллардаѐқ, Россия босиб
олган мусулмон халқлари орасида биринчи бўлиб жадидчиликка
асос солди. Унинг рус ва туркий тилларда чоп этилган
Таржимон‖ (1883-1914) газетаси, ―Россия мусулмонлиги‖
(1881), ―Оврупа маданиятига бир назар мувозини» ― (1885) ва
бошқа асарлари ҳамда жадид мактаби учун ѐзган дарслик ва
қўлланмалари Туркистонга тез кириб келди.
Исмоилбек Гаспирали 1893 йилда Тошкентга келади ва
зиѐли уламолар билан учрашади. Самарқандда бўлади. У ердан
Бухорога бориб, амир Абдулаҳадни жадид мактаби очишга
кўндиради ва бу мактабга ―Музаффария‖ деган номни беради.
Жадидчилик ғояси Туркистонда XIX аср 80-йилларининг
иккинчи ярмидан бошлаб тарқалиб, шу асрнинг 90- XX асрнинг
5-йили оралиғида мунтазам ижтимоий-сиѐсий, маданиймаърифий ҳаракат сифатида шаклланди.
95
Дашт комиссияси - 1865 йилда император Александр II
фармони билан махфий маслаҳатчи Ф.К.Гирс раислигида
тузилган. Ушбу комиссия Оренбург ва Ғарбий Сибирь генералгубернаторликлари ҳамда Туркистон вилояти турмуш тарзи ва
умумий аҳволини ўрганиш учун Ўрта Осиѐга жўнатилган.
Комиссиянинг асосий вазифаси босиб олинган ҳудудлардаги
шароитни ўрганиш ҳамда уларни қандай бошқариш ҳақида низом
тузиш учун маълумотлар тўплаш, мустамлакачиликка асосланган
ўлка бошқарув тизимини такомиллаштиришга қаратилган эди. 1865 йилдаѐқ Россия императори Александр II нинг
фармони билан Оренбург ва Ғарбий Сибир генералгубернаторликлари ҳамда Туркистон вилояти турмуш тарзи ва
умумий аҳволини ўрганиш учун ―Дашт комиссияси‖ тузилиб,
Ўрта Осиѐга жўнатилади. Ушбу комиссиянинг вазифаси босиб
олинган ҳудудлардаги шароитни ўрганиш ҳамда уларни қандайбошқариш ҳақида низом тузиш учун маълумотлар тўплашдан
иборат эди. Комиссия ўз иш жараѐнида босиб олинган ерлардан
қуйидаги қоидаларга асосланган ҳолда фойдаланишни белгилаб
берган эди:
1. Ҳарбий ва фуқаро ҳокимиятини бир қўлда тўплаган ҳолда
ўлкани бошқариш.
2. Сиѐсий ҳокимиятга эга бўлмаган барча ички ишларни
бошқаришни ерли аҳолининг хулқ-атвори ва урф-одатларини
ҳисобга олиб, маҳаллий аҳоли қўлига топшириш.
3. Маҳаллий бошқармада, унинг қонун ва урф-одатларида
мавжуд бўлган давлат манфаатларига зиѐн етказувчи барча
нарсаларни бутунлай тугатиш.
4. Имконияти борича судни маъмуриятдан батамом ажратиб
қўйиш.
Кўриниб турибдики, ―Дашт комиссияси‖ нинг асосий
вазифаси мустамлакачиликка асосланган ўлка бошқарув
тизимини такомиллаштиришга қаратилган эди. Бу ―Комиссия‖
томонидан ишлаб чиқилган ―Еттисув ва Сирдарѐ вилоятларини
бошқариш ҳақидаги қоидалар лойиҳаси‖ бўйича Министрлар
Кенгаши қабул қилган қарорда қуйидагилар қайд этилган эди:
Download 0.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling