Эркаев Renessans indd


Янги Ўзбекистон: мўлжал – Учинчи Ренессанс


Download 1.13 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/66
Sana07.10.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1694508
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   66
Bog'liq
Эркаев А. Янги Ўзбекистон... 2021

Янги Ўзбекистон: мўлжал – Учинчи Ренессанс
10
нинг истиқболга, юксак даражали келажакка инти-
лишга жуда мос келади. Мазкур ғоянинг сафарбар-
лик кучи, умуман мафкуравий салоҳияти жуда юқори. 
Айни чоғда ўтмиш тарихимизнинг шонли саҳифалари, 
буюк аждодларимизнинг бунёдкорлик ва ижодкорлик 
салоҳияти билан боғланади. Бизга мазкур тушунча 
кимларнинг ворислари эканимизни эслатиб туради. 
Янги Ренессанс йўлида халқимиз турли майда, вақтин- 
чалик масалаларга, гуруҳбозлик, маҳаллийчилик, айир- 
мачилик, мафкуравий мутаассибликнинг ҳар хил кўри-
нишларига чалғимаслиги керак. Биз янги келажак та-
рихимизни яратишда, халқимиз ўтмишда эришган 
ютуқлари-ю йўл қўйган хатоларини ҳисобга олиши-
миз керак. Тарих сабоқларини унутишга ҳаққимиз йўқ. 
Зеро, давлат раҳбари эътироф этганидек: «Бир ҳақиқат-
ни барчамиз чуқур англаб олишимиз керак: миллий та-
рихни халқимиз, айниқса, ёшларимизга миллий руҳда 
етказиш, уларнинг қалбига, шуурига сингдиришимиз 
керак. Акс ҳолда унинг тарбиявий таъсири бўлмайди. 
Биз ёшларимизни тарихдан сабоқ олиш, хулоса чиқа-
ришга ўргатишимиз, уларни тарих илми, тарихий та-
факкур билан қуроллантиришимиз зарур»
1

Учинчи Ренессанс пойдеворини яратиш ғояси мил-
лий руҳиятимизга, халқимиз армон-орзусига яқин. 
Халқ илгари оққан дарёси яна оқишини астойдил ис-
тайди.

Шавкат Мирзиёев. Инсонпарварлик, эзгулик ва бунёдкорлик – 
миллий ғоямизнинг пойдеворидир. – Тошкент: 2021, 25-бет.


11
I. УЧИНЧИ РЕНЕССАНС ПОЙДЕВОРИНИ 
ЯРАТИШ – МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШДАН –
МИЛЛИЙ ЮКСАЛИШ САРИ
ҒОЯСИНИНГ МАҚСАДИДИР
Ренессанс деган билан у содир бўлиб қолмайди. Бу-
нинг учун ҳар томонлама пухта ўйланган сиёсат олиб 
борилиши, халқда руҳий кўтарилиш, қатъий иродали 
интилиш, ижобий мазмундаги пассионарлик юз бер-
моғи зарур.
Аввало, тушунча мазмунини аниқ очиб бериш, аҳо-
лининг барча қатламлари, биринчи галда ёшлар онгига 
етказиш керак. «Ренессанс» французча «қайта туғи-
лиш» деган маънони англатади. Атама сифатида, юқо-
рида таъкидланганидек, унинг мазмуни анча кенг: жа-
миятда аввало, маънавий ҳаётда – илм-фанда, адабиёт 
ва санъатда, таълим-тарбияда, маданиятда, ижтимоий 
фикрлар ва баҳоларда, умуман, қадриятлар тизими-
да турғунликдан кейин кескин жонланиб, янги сифат 
босқичига кўтарилишни, бир тарихий даврдан янги 
даврга ўтишни билдиради. Ўтмиш ренессанслари дав
-
рида аждодларимиз нималарга эришганини, жаҳон ци-
вилизациясига қўшган ҳиссасини, бошқа халқлар, мин-
тақалар ютуқлари билан таққослаб, жаҳоннинг етакчи 
маданиятларидан, илм-фани, санъати ва адабиётлари-
дан бирини, илғор ижтимоий фикру қарашларини ярат-
ганини қисқа, лўнда, дабдабали жумлаларсиз ёритиш 
зарур. 
Шунингдек, уларнинг инқироз сабаблари холис 
таҳлил этилмоғи лозим. Буюк географик кашфиётлар 
туфайли Буюк Ипак йўлининг тўхтаб қолгани, ишлаб 



Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling