Янги Ўзбекистон: мўлжал – Учинчи Ренессанс
14
мувозий, бир вақтда кечади. Шу сабабдан, у аввало,
технологик инқилобни, юксак ривожланган рақамли
смарт (ақлли) иқтисодиётни тақозо қилади. Ўз навба-
тида рақамли, смарт иқтисодиётга ўтиш учун ишлаб
чиқаришни босқичма-босқич модернизация қилиш, ав-
томатлаштириш, роботлаштириш талаб этилади. Маз-
кур жараён Ўзбекистонда қандай босқичларда амалга
оширилиши, унинг моддий-молиявий, инсоний, илмий
ва илмий-технологик таъминоти бўйича истиқболли
аниқ комплекс дастурлар Янги Ренессанс ғояси билан
мафкуравий жиҳатдан боғланиши шарт. Илмий, ил-
мий-технологик таъминот тақозосидан келиб чиқиб,
таълим-тарбия соҳасининг барча бўғинлари узлуксиз
ислоҳ этиб борилиши керак.
Юқоридагилардан аёнлашмоқдаки, Учинчи Ренес-
санс пойдеворини яратиш биздан халқаро ҳамжамиятга
илм-фан, технологиялар, ахборот, маданият ва иқтисод
соҳаларида янада чуқурроқ интеграция бўлишни талаб
этади. Аммо ўзлигимизни, тилимизни, миллий хусуси-
ятларимизни, маънавиятимизни, яъни миллий идентли-
гимизни сақлаб қолишимиз шарт. Бу эса таълим-тарбия
тизимига, ёш авлод қандай қадриятлар тизимига инти-
лишига, дунёқарашида миллийлик ва умуминсонийлик
уйғун бўлишига жиддий эътибор қаратиш зарурлигини
билдиради. Давлат раҳбари Ёшлар форумида таъкид-
лаганидек: «Жаҳон тарихи шундан далолат берадики,
янги Уйғониш даври китоб ва кутубхоналардан бошла-
нади. Биз ҳам янги Ренессанснинг илк қадами сифати-
да Тошкент шаҳрида замонавий, муҳташам кутубхона
барпо этамиз. Бу даргоҳда юртимиз ва жаҳондаги энг
нодир, ноёб ва бебаҳо асарлар жамланади»
1
.
1
Шавкат Мирзиёев. Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон
яшайлик. (Олий Мажлисга Мурожаатномадан ва Ёшлар форумида
сўзлаган нутқидан иқтибослар). – Тошкент: 2021, 42-бет.
Do'stlaringiz bilan baham: |